«Локомотив»да Диарра шуғулланмоқда, эртага «Казма»га қарши ўйин бўлади
Шу кунларда БААда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Локомотив» жамоаси назорат-синов учрашувларига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда. Жумладан, Кувайтнинг «Ал-Наср» жамоасини 2-1 ҳисобида мағлуб этган
“темирйўлчилар” эртага ушбу мамлакатнинг яна бир вакили «Казма» билан куч синашади. Мазкур жамоа 2010 йилги ОФК кубоги орқали мухлисларимизга яхши таниш. Улар ўшанда «Насаф»ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этган ва якунда гуруҳ ғолиблигни қўлга киритган эди.
Жамоадаги янгиликларга келсак, машғулотларда Кот д’Ивуар фуқароси Яя Диарра қатнашмоқда. Ўрта чизиқда ҳаракат қиладиган ушбу футболчининг жамоада қолиш-қолмаслиги яқин кунларда ҳал бўлади.
манба : lokomotiv.uz


