"Пахтакор": "Қизилқум" мағлуб этилди...
Эртага "Пахтакор" сўнгги ҳориж йиғини ўтказиш учун БААнинг Шаржа шаҳрига учиб кетади. Бугун эса Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ футболчиларимиз иккита гол уришга муваффақ бўлдилар. Санибал Ораховац биринчи голга муаллифлик қилди. Ушбу вазиятда рақиб дарвозабони жиддий хатоликка йўл қўйди. Фарҳод Тожиев эса ўз маҳоратини намойиш этган ҳолда ҳисобни битта голга оширди.
Иккинчи бўлимда ўйин сурати бироз тушди. Натижада ўйинда бошқа гол кўрмадик.
Энди жамоамиз эрта тонгда БААга учиб кетадилар. У ердан 4 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига училади.
"Пахтакор" - "Қизилқум"-2:0
"Пахтакор":Лобанов, Шибамура, Николаев (Махситалиев 82), Клецков, Хошимов, Шарофетдинов (Азизов 78), Махарадзе, Климиашвили, Ораховац (Бахритдинов 77), Ваҳобов (Ҳакимов 46), Тожиев (Сергеев 80)

Гол: Ораховац (12), Тожиев (37)