Қодиров куёвжўра
Чеченистон республикаси президенти Рамзан Қодиров «Терек»нинг болгариялик ярим ҳимоячиси Благо Георгиев тўйида куёвжўра сифатида иштирок этади.
Standart News нашри (Болгария)нинг хабар беришича, 30 ёшли футболчи ниҳоят маҳбубаси - Кристина билан никоҳдан ўтишга қарор қилган. Эътиборлиси, уларда қизчалари ҳам бор. Никоҳ маросимида Қодировнинг асосий гувоҳ бўлишини Георгиев ҳам тасдиқлади, бироқ бу борада батафсил маълумот беришни истамади. Биласиз, Чеченистон раҳбари «Терек» президенти ҳисобланади. Болгариялик эса унинг энг ёқимтой футболчиларидан бири. Қодиров олдинроқ Благога Toyota Land Cruiser ва Hammer автомобиллари, шунингдек, баҳоси 100 минг евро турадиган қўл соати совға қилганди. Хўш, тўйга қандай тўёна билан бораркин...?



