Охири «вой» иш
Хитойлик бир қатор машҳур ҳакамлар порахўрликда айбланиб, 7 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилишди. Даньдун шаҳар судининг ҳукмига кўра,
Хуан Цзюнцзе 7 йил панжара ортида ўтиради. Халқаро тоифадаги рефери маълум ўйинларда буюртма натижаларни таъминлашга хизмат қилгани учун муайян даражада рағбатланган. 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга Хуан энди нафақат қамоқда ўтиради, балки мол-мулки ҳам мусодара этилади. Лу Цзюню 5,5 йил, Чжоу Вэйсинь эса 3,5 йилга «кесилди». Улар ҳам миллий чемпионат доирасидаги ўйинларни ўзларича «саҳналаштиришган». Шунингдек, Хитой футбол ассоциациясининг собиқ ижрочи-директори Лу Фэн ҳам жазосиз қолмади. У 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Умуман, яқин орада яна бир қанча киши устидан ҳукм ўқилиши кутиляпти.



