Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
Нефтчи-Шўртан-1:1
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Миржалол Қосимов: "Тайёргарлик жараёнининг муҳим босқичидамиз..."

Чехиянинг номдор ва совриндор жамоаси “Баник Острава” клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозирги кунда мавсумолди машғулотларимиз қизғин палласига кирган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, ҳозир тайёргарлик жараёнининг муҳим босқичидамиз. Баъзи бир чизиқларни маҳоратли легионерлар билан тўлдирмоқчимиз. Шунинг учун ҳам кўригимизда бир қатор хорижлик футболчилар иштирок этишмоқда. Уларга қўяётган талабимиз шуки, маҳаллий ўйинчилардан бир бош устун бўлиб, жамоамиз ўйинини кучайтиришлари керак. Шунингдек, легионерлар ўз ортларидан ёшларни эргаштиришлари ва шу орқали ўзбек футболига фойда келтиришлари лозим. Умуман олганда, легионер футболчи маҳаллий ўйинчилардан яққол ажралиб туриши керак.

Бугун икки хил таркибни майдонга тушириб, ихтиёримизда бўлган деярли барча ўйинчиларни текшириб олдим. Шавкат Саломов, Анвар Ражабов ва Баҳодир Пардаевнинг имкониятларини яхши билганим учун бу учликка бошқа топшириқ бердим ва улар индвидуал машқлар бажаришди. Дилшод Жўраевда кичик жароҳат борлиги учун уни бугун майдонга туширганим йўқ.

Чехия жамоаси бизга яхшигина спарринг рақиб бўлди. Ушбу ўйиннинг фойдали томонлари кўп. Чехлар билан ўйинда кўригимизда бўлиб турган футболчиларни маҳоратларини синовдан ўтказиб олдик. Шунингдек, ўзимизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни яна бир бор текшириб,  тактик режаларимизни синаб олдик, - деди Миржалол Қўшоқович.

Манба: www.fcbunyodkor.com   
Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.

Хабарингиз борми?

ЎзМТРК ЕВРО-2012 намойишини 1000 доллардан сотмоқда
03:48
ЎзМТРК Польша ва Украина давлатларида бўлиб ўтадиган "Евро-2012" мусобақаларини Ўзбекистон ҳудудида...
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА