Лёв «Реал»га ўтмайди
Сўнгги пайтларда Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг «Реал»ни бошқариши тўғрисида хабарлар тарқамоқда. Немис мутахассиси бу гап-сўзларга изоҳ бериб ўтди.
«Моуриньо 2014 йилгача кутиб туриши керак. Ўшанда Германия термаси билан шартномам ниҳоясига етади. Агар тўғрисини гапирадиган бўлсам, бу хабарлар миш-мишдан ўзгаси эмас. Мен Германия терма жамоаси устозиман. Жаҳонда бундай жамоалар камчиликни ташкил қилади.
Менимча, бундан гап-сўзларга эътибор қаратавермаслик лозим. Ишончим комил Моуриньо айни пайтда «Реал» учун энг муносиб мураббий»,-деди Лёв Германия матбуотига берган интервьюсида.



