Тобора яқинлашиб келаётган Ёзги Олимпиада ўйинлари стартига 4 ойдан камроқ вақт қолди. Спорт байрамининг эркаклар футболи турнирида 23 ёшгача бўлган ўйинчилардан тузилган 16 жамоа нуфузли соврин учун курашади.
«Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги учинчи учрашувда ҳам ғалаба қозона олмади. Бу сафар «шерлар» йўлига мезбон - «Шаржа» чиқди. Якуний ҳисоб (4:1) шуни кўрсатдики, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпионида камчиликлар бисёр, амалга оширилиши керак бўлган ишлар талайгина.
Гарчи айни пайт Суперлига, ОЧЛ баҳслари диққат марказида тураётган бўлсада, терма жамоа мавзуси ҳамиша актуаллигини йўқотмайди.
ФИФА ва УЕФА жаҳон футболи учун муҳим ҳисобланган қатор ислоҳотларни амалга оширишни режалаштирмоқда: «молиявий фэйр-плей»га муносабатни ўзгартириш, шунингдек, ишга клиринг палатасини жалб этиш, футболчи паспортини электрон форматга ўтказиш ва ҳар бир трансфердан тушум олиш.
Шиддатли парвоз «Интер»ни орзиқиб кутилаётган «скудетто» сари элтмоқда. Лаутаро - Лукаку жуфтлигининг сермаҳсуллиги, Хандановичнинг ақлга сиғмас сэйвлари ва мустаҳкамлик бобида «Ювентус» триосига қиёсланаётган Шкриньяр - де Врей - Бастони учлигининг ишончли ўйинларини бутун Италия ҳайрат билан кузатаётгани лоф эмас.
ЮЛДУЗЛАРНИ ИЛҲОМЛАНТИРГАН СУЮКЛИ ФУТБОЛЧИЛАР. Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд ҳам вақтида кимларгадир кумир сифатида қарашган. Айримлари ҳозир ҳам ўша суюкли қаҳрамонлари ўйинларини ўзгача ҳавас билан кузатишади.
Бу юртнинг табиий шароити футболнинг барқ уриб ривожланиши учун мос эмас, совуқ ҳамда серёғин иқлим чанғи спорти ва музтоғлар учун айни муддао.
«Навбаҳор»нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис «МЮ» тарихидаги муҳим шахслардан бири ҳисобланади.
«Ливерпул»нинг жорий мавсумдаги фаолияти футбол оламида катта шов-шув кўтарди. Бир йил аввал йўлида дуч келган барча рақибларини тор-мор этган ҳолда, 30 йиллик танаффусдан кейин тахтни эгаллаган «қизиллар»нинг қисқа вақт ичида шу қадар ночор ҳолатга тушиб қолишларини ҳеч ким хаё-лига келтирмаганди.
Яқинда Bild журналисти «Твиттер»даги саҳифасида Хаби Алонсонинг ёзда «Боруссия» Менхенгладбах клубида иш бошлашини маълум қилди. Икки соатдан кейин эса қўшимча қилди: «Алонсо - номзодлардан бири, ҳозирча шартномага имзо чеккан эмас». Қайсидир жамоанинг қайсидир мураббийни ҳамкорликка таклиф этиши футбол олами учун янгилик эмас. Бироқ эътиборингизга ҳавола этилаётган материалда ажабланарли жиҳатлар керагидан ортиқ.
Майдоннинг иккинчи ярмидан супергол! «Актобе» Қозоғистон Премьер-лигаси 4-турида ўз майдонида «Ордабаси» билан куч синашди. 8та гол урилган баҳсда томонлар муроса кўчасида тўхташди - 4:4.
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа ва жаҳон чемпионатлари кўплаб иқтидорли футболчиларни кашф этиши одатий ҳолга айланган. Шунингдек, бундай йирик мусобақаларда ўзларини кўрсатган футболчилар кейинчалик катта футболда кутилганидек ўйин намойиш эта олишмайди.
U-21 ТОИФАСИДАГИ ЕВРОПА ЧЕМПИОНАТИДА ПОРЛАШИ КУТИЛАЁТГАН ЁШЛАР. «Кўҳна қитъа»да 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги навбатдаги чемпионат икки босқичга бўлинган.
Наманганда Суперлига 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс 7 апрел куни бўлиб ўтган бўлсада, мазкур беллашув атрофидаги воқеа, ҳодисалар ҳамон мухлислар ва футбол жамоатчилиги томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Лотин Америкаси азалдан футбол иқтидорлари булоғи бўлиб келган. Европа клублари скаутларининг Бразилия, Аргентина, Уругвай ва Жанубий Американинг бошқа давлатларига серқатнов эканликлари бежиз эмас.
Ўзбекистон чемпионатида ҳар мавсум хорижлик мураббийларни кўришга одатланганмиз. Айримлари ўзидан нимадир из қолдирган ҳолда, футболимизга фойда келтирса, айримлари фақат мўмай пулни олиб, юртига равона бўлишади. Клубларимиз орасида бундан кўп бор азият чекканлари бор.
«Уфа»да энг яхшиси - Ўрунов. Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов «Уфа» мухлислари сўрови якунига кўра, жамоанинг февраль - март ойларидаги энг яхши футболчиси бўлди. Бошқирдистон клубига «Спартак» (Москва)дан ижара келишуви асосида қайтган вакилимиз 45 фоиз овоз тўплаб, ҳужумчи Тимур Жамалетдинов ва дарвозабон Александр Беленовни ортда қолдирди.
Гильфи Сигурдссон бутун фаолияти давомида зиддиятли вазиятларда ишлашга мажбур бўлди, бошқаларнинг асаби бардош бермаганда, жамоани ўз ортидан эргаштирди.
ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИДА ЭНГ КЎП МАОШГА ЭГА ФУТБОЛЧИ ВА МУРАББИЙЛАР РЕЙТИНГИ. Франциянинг L’Equipe нашри ўз одатига кўра, «кўҳна қитъа»нинг етакчи лигалари футболчилари ва мураббийлари қанча маош олишаётгани юзасидан тафтиш ўтказиб, иш ҳақи бўйича ҳар бир чемпионат рейтингини тузиб чиқди. Хўш, бундан нима чиқди?
КАТТА КЛУБЛАРНИНГ ХОТИРАЛАРГА МУҲРЛАНГАН ФОРМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АФСОНАВИЙ БОШ ҲОМИЙЛАРИ. Вақт аталмиш қудратли куч ҳеч нарсага парво қилмай, ўз йўлида бардавом.