Навбатдаги «Олтин тўп» номзодлари рўйхатидан «Реал»нинг нақ етти нафар аъзоси жой олишди.
Хабарингиз бор, Италия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг ўтиш баҳсларида Швецияга қарши кураш олиб борди. Дастлабки учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган итальянлар жавоб баҳсида 0:0 ҳисобини қайд этишди.
Россиянинг «Тосно» клубида фаолият юритаётган ҳамюртимиз журналистлар билан ҳар доим ҳам мулоқотга киришавермайди.
Россия миллий жамоаси Москвадаги янги таъмирдан чиқарилган «Лужники» стадионида Аргентина термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Жанубий Кореянинг K League Challenge дивизионида мавсум якунланди. Хабарингиз бор, ушбу лигада ўзбекистонлик икки футболчи - Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бир мавсум мобайнида фаолият олиб боришди.
Дўстлик - инсон ахлоқининг бебаҳо гўзаллиги, ижобий фазилатлар гавҳари. У туфайли хонадонимиз обод, дунёда тинчлик ва дастурхонимизда тўкинлик ҳукмрон.
«Динамо» ва «Ростов»нинг собиқ хўжайини, ҳозирда «Монако» бош ҳомийси - Fedcom компанияси раҳбари Алексей Федоричев яқинда ESMга интервью берди.
Adidas компанияси таклифига биноан, ЖЧ-2018 учун танланган расмий тўп тақдимотида иштирок этган Кака табиийки, ОАВ вакиллари қуршовида қолди.
Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Марат Измайлов «Советский спорт» нашрига интервью берди.
Мавсум кашфиётларидан бирига айланган «Қўқон-1912» жамоаси жорий йил Нўъмон Ҳасанов бошчилигида мазмунли ўйин намойиш этяпти.
Самуэль Юмтитини «Барселона»нинг омадли харидларидан бири, дейиш мумкин.
Ўзбекистон 26-миллий чемпионати биринчи лигасида «Цементчи» кичик олтин медалларни қўлга киритди. Қувасойликлар лига чемпиони бўлиш баробарида олий лига йўлланмасига ҳам эга чиқишди.
«МЮ» тарихида ёрқин из қолдирган афсонавий дарвозабон Эдвин ван дер Сар 47 ёшга тўлди.
Ноябрнинг илк куни биринчи лигада мавсумга якун ясалди.
“Андижон” ўтган йили олий лигада сўнгги поғонани эгаллаб қуйи лигага тушиб кетган эди. Бу йил “бургутлар” олий лигага қатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди.
- Ушбу қарор чиқмаган тақдирда ҳам “Андижон” олий лига йўлланмасини қўлга кирита олмасди. Шундай кейин ҳам клуб раҳбарияти сизнинг келажагингиз борасида бир қарорга келмадими?
- Истеъфога чиқиш ёки чиқмасликни вақт кўрсатади. Албатта менинг олдимга олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. “Андижон”ни олий лигага чиқишини хоҳлардим. Шунинг учун ҳам бу ерга келгандим. Олдимизга қўйилган вазифани амалга ошириш учун керакли футболчиларни таркибга қўшиб олгандик. Лекин сизлар бошқа нарсани ўйланглар. Ҳар қандай мураббийни истеъфога чиқариш мумкин. ёки бўлмасам исталган мураббийни ишга олиш мумкин. Лекин ишни қандай ташкиллаштириш, жамоанинг ички ва ташқи муҳити, буларнинг барчаси муҳим жиҳат ҳисобланади. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонсак “Цементчи” ҳам барча учрашувларда ғалаба қозонган тақдирда ҳам биринчи ўринни эгаллолмасдик. Истеъфога чиқариш оддий нарса. Жамоада қандай иш бажарилди, ишни тўғри бажардикми, машғулотлар тўғри ўтказилдими, шароитлар тўғри келадими, буларни барчасини мен айтганим билан бунга мен айбдор эмасман. Мисол учун мени истеъфога чиқарди дейлик. Эртага мени ўрнимга бошқа мураббий келади. У ҳам жамоани олий лигага олиб чиқа олмаса уни ҳам истеъфога чиқариш керакми? Қани бу ерда тараққиёт? Қани бу ерда 2, 3 йилли иш режаси? Бирон киши Америка очмоқчими? Шундай бўлса ҳам “Андижон”да йилига 3, 4та мураббий алмашади. Раҳбарият ҳам алмашади. Қани бу ерда хулоса? Жамоанинг омадсиз иштироки битта мураббийга боғлиқ эмас. Жамоани олий лигага олиб чиқиш учун менга шароит яратиб беришдими? Биринчи навбатда мана шу масала ҳақида бош қотириш керак.
- Олдингизга жамоани олий лигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Раҳбарият сиз талаб қилган нарсаларни барчасини қилиб бердими?
-Нима талаб қилганим ҳақида матбуотга айтишим керак эмас. Лекин жуда ҳам оғир вазият. Олий лигага чиқиш учун оддий нарсалар йўқ эди. Шунинг учун элитага чиқиш қийин эди. Лекин олий лига йўлланмасини қўлга киритиш учун футболчиларнинг кучи етарди. Мен талаб қилган нарсаларни раҳбарият қилиб бермади. Олий лигага чиқа олмаганимизга буни баҳона қилмоқчи эмасман. Қилмаган нарсамизни қила олмадик. Клубда ташкилий ишлар жуда ҳам паст. Биринчи лиганинг ўзида ташкилий ишларинг ўзи паст даражада.
- Жамоанинг олий лигага чиқа олмаганига ким сабабчи? Футболчиларми ёки мураббийлар?
- Бунда ҳеч ким айбдор эмас. Шунчаки биз олий лигага чиқа олмадик. Жамоанинг ички сирлари ҳақида сизга айтмоқчи эмасман.
- “Андижон” жамоаси қайт этилган натижалардан сўнг ўз эътирозларини билдиришди ва футболчиларнинг, сизнинг шаънингизга номақбул сўзларни айтишди. Бунга жавобингиз қандай?
- 4, 5та мухлислар бизни танқид қилган бўлиши мумкин. Қолганлари бизга раҳмат айтишди ва бир мухлис олдимга келиб сўкишлар, танқидлар, эътирозларнинг барчаси учун узр сўраб қўйди. Ҳеч қандай узр керак эмас. Бундай ҳолатларни яхши тушунишимни айтдим. Дунёда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқми? Ҳар бир жамоа ғалаба қозонадими? Мағлубиятга учрасак футболчиларни ёки мураббийни сўкиш керакми? Бу қанақа маданият? Ким хато қилмайди? Хато қилгани учун отасидан, онасидан сўкиш керакми? Бу Андижон халқига тўғри келмайди. Андижон жуда ҳам меҳмондўст халқ.
- “Андижон”га келганингизда ички муҳит қай даражада эди? Ҳозир ички муҳитни қанчалик ўзгартирдингиз?
-Жамоага келганимдан сўнг 9та янги футболчи билан шартнома имзоладик. Таклиф қилган футболчиларнинг барчаси тажрибали, олий лига ҳавосидан бахра олган ва тартибли футболчилар. Ҳар бир мураббий мана шундай футболчилар билан ишлашни хоҳлайди. Лекин четдан бизга халақит беришга урунишди.
- Агарда келаси йили ҳам “Андижон”да қоладиган бўлсангиз, жамоанинг ўзагини сақлаб қоласизми?
-Келаси йили олдимизга қандай вазифа қўйилади буни вақт кўрсатади. Шунга яраша жамоа тузишга ҳаракат қиламиз. Мен ҳеч кимни ишига аралашмайман. Ўзимнинг ишимга бирор кимни аралашишини хоҳламайман ва бунга йўл қўймайман. Агарда ақли, билими мендан кучли бўлса майли менга ўргатсин. Футболчи футболчилигини, мураббий мураббийлигини, бошлиқ бошлиқлигини қилиши керак.
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Малайзия премьер-лигасида бу йилги футбол мавсумига якун ясалди. Унда «Куала-Лумпур» чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.
Ёзги трансферлар бозорида катта лойиҳа асосида иш бошлаган «Милан» ҳозирча сарфланган миллионлар самарасини кўрганича йўқ.
Испаниянинг етакчи спорт нашри - Аs сайти ижодкорлари Европа ЧЛ гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» - «Реал» ўйини арафасида Лондон клуби ҳамда Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорисни махсус суҳбатга чорлашди.
Роберто Мартинес Бельгия миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк муваффақиятини нишонлади - «қизил иблислар» УЕФА аъзолари орасида биринчи бўлиб, Россия-2018 мундиали йўлланмасини нақд қилишди.
22 октябрь куни собиқ иттифоқ ва жаҳон футболи афсоналаридан бири, бетакрор дарвозабон Лев Яшиннинг таваллудига 88 йил тўлди.