Қайднома

Қидирув

МУЛОҲАЗА

Суҳбатдошингиз сўзларини текширинг!

  28.02.2022 06:06
  0
  499
Суҳбатдошингиз сўзларини текширинг!

Яқинда ҳамкасбларим билан бир мураббийнинг таржимаи ҳолини муҳокама қилиб, унда, юмшоқ айтганда, ноаниқликларни топдик. Ўша шахс ўз номига аслида мавжуд бўлмаган ютуқлар ва лавозимларни ёздирган. Аммо маълумотлар интервьюдан интервьюга кўчгани сари тасдиқланган факт ҳолига келиб қолмоқда...


Кевин Филлипс ҳаётини ўзгартирган нуқта

  26.02.2022 04:40
  0
  462
Кевин Филлипс ҳаётини ўзгартирган нуқта

Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Кевин Филлипс FourFourTwo нашрига берган интервьюсида фаолияти ва ҳаётини ўзгартириб юборган нуқталарни ёдга олди. Хўш, гап қайси ўйинлар ҳақида кетмоқда?


Махфий учрашув жойи - Adidas офиси

  25.02.2022 06:36
  0
  492
Махфий учрашув жойи - Adidas офиси

«Реал» Дортмунд «Боруссия»си голеадори Эрлинг Холандни ўз томонига оғдириш масаласида хуфёна иш кўрмоқда, чоғи. Ҳаммага маълум: айни пайт норвегиялик ҳужумчини Мадрид клубидан ташқари, «Барселона», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»да илҳақ ҳолда кутишяпти. 


Юбилей муборак, «Локо»!

  24.02.2022 03:03
  0
  472
Юбилей муборак, «Локо»!

2002 йилнинг 14 февраль куни «Локомотив» футбол клубига асос солинган эди. Демак, «темирйўлчилар» жамоаси яқинда 20 йиллик юбилейини нишонлади. Маълумот учун, клуб аввалига «Давр-Локомотив» номи остида Тошкент шаҳар биринчилигада қатнашган. Орадан кўп ўтмай, клуб раҳбарияти жамоа номини ихчамлаштирган - «Локомотив».


Бундеслигада «плей-офф» ғояси

  23.02.2022 14:14
  0
  446
Бундеслигада «плей-офф» ғояси

2021 йилнинг охирида Германия футболида муҳим ўзгаришлар кузатилди: Немис футбол лигасини 17 йил бошқарган Кристиан Зайфертнинг ўрнига 45 ёшли Доната Хопфен тайинланди. Ҳа, эндиликда Бундеслигани аёл киши бошқаради.


Легионерларимиздан дараклар: Машарипов Англия чемпионатига борадими?

  22.02.2022 08:38
  0
  670
Легионерларимиздан дараклар: Машарипов Англия чемпионатига борадими?

С.Арабистони. «Ал-Наср» мамлакат чемпионати 21-турида «Ал-Батин» майдонида ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповсиз ўйнаб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 


АГУЭРОНИНГ «ЎРГИМЧАК» МУХЛИСИ

  21.02.2022 07:07
  0
  378
АГУЭРОНИНГ «ЎРГИМЧАК» МУХЛИСИ

Серхио Агуэро кетганидан кейин «Манчестер Сити» ярим йил унинг ўрнини тўлдирмаган ҳолда майдонга тушди. Ёзда ОАВ Криштиану Роналду ва Лионель Мессини Серхионинг ўриндошлари сифатида эътироф этишганди. Бироқ «шаҳарликлар» гибрид схемасини маъқул кўришди. 


«Фан-шопдан» қалтис ҳазил

  20.02.2022 11:33
  0
  382
«Фан-шопдан» қалтис ҳазил

Лондоннинг «Арсенал» клуби интернет-дўконига кирган мухлислар сайт­даги ноодатий хабарни кўриб қолишди. Компьютер стрелкаси саватча белгисига яқинлаштирилса, «Сизнинг саватчангиз, худди «Тоттенхэм» сов­ринлар шкафи сингари бўш» деган ёзув чиққан. 


Турнирлар тарихидан: АМК - ўзига хос шоу маркази

  19.02.2022 10:40
  0
  359
Турнирлар тарихидан: АМК - ўзига хос шоу маркази

2022 йил ҳисобидан дастлабки йирик турнир - Африка кубоги сокингина финиш маррасига етди. Сенегал термаси ва Садио Мане тантанаси билан якунланган бу галги қитъа биринчилигига нисбатан паст баҳо берилмоқда гарчи Камерунда антиқа воқеликлар етарлича кузатилган бўлсада. 


Ана, холос!Бебаҳо баннер - «Бургер қироли!»

  18.02.2022 11:00
  0
  466
Ана, холос!Бебаҳо баннер - «Бургер қироли!»

«Альянц Ривьер» стадиони ходимлари «Ницца» мухлисларининг трибунани бебаҳо «асар» билан безатишларига йўл қўймадилар. Тўғри, «бургутлар» «Бургер қироли» маъносини англатувчи баннерсиз ҳам «Марсель»ни осонгина маҳв этиб (4:1), Франция кубоги ярим финалига «учишди». Фақат стюардлар баннерга бекор тақиқ қўйишди-да... Чунончи, у «марваридлар соҳили дербиси»га ажойиб безак бўларди.


Футбол атрофида: Азмун ўз клубларидан устун!

  17.02.2022 03:03
  0
  487
Футбол атрофида: Азмун ўз клубларидан устун!

Эрон футболи юлдузи Сардор Азмун Осиёда жуда машҳур. Нафақат «сариқ қитъа», балки Европада ҳам. Дейлик, у «Инстаграм» тармоғида 4,3 миллион обуначига эга. 


Мавсумлар оралиғи: Яна "Пахтакор"дан бошлаб "Динамо" билан тугатамиз...

  16.02.2022 12:00
  0
  568
Мавсумлар оралиғи: Яна

Туркияда «Пахтакор» машғулотларига қўшилган болгариялик 30 ёшли ҳимоячи Камен Хаджиев клуб билан «1+1» шаклида шартнома тузди. 


МЕТИН МУЗОКАРАЧИ ёхуд «Саутгемптон»да хўжайин ўзгарди

  15.02.2022 09:49
  0
  398
МЕТИН МУЗОКАРАЧИ  ёхуд «Саутгемптон»да хўжайин ўзгарди

«Ньюкасл» ортидан энди «Саутгемптон» ҳам янги сармоядорлар тасарруфига ўтди. Фар-қи шуки, «авлиёлар»ни саудиялик шайхлар эмас, балки сербиялик бадавлат бизнесмен Драган Шолак бошқаради.


Клублар: Камтарин, лекин романтик

  14.02.2022 03:03
  0
  360
Клублар: Камтарин, лекин романтик

Гамбург. Ноябрь ойи охири. «Занд­хаузен» Бундеслига-2 доирасида беллашиш учун «Санкт-Паули» майдонига ташриф буюрди. «Миллернтор» стадионининг томи ортида футбол майдонини неон нурлари билан ёритиб турувчи мослама кўзга ташланмоқда. 


Айрим футболчилар ҳаттоки, ойнада ўзларини танимайдиган ҳолатга келиб қолишганди...

  13.02.2022 03:30
  0
  418
Айрим футболчилар ҳаттоки, ойнада ўзларини танимайдиган ҳолатга келиб қолишганди...

Қоғозда қолиб кетган МДҲ чемпионати ҳақида қисқа маълумот. Янги турнирда 20та клубнинг иштирок этиши режалаштирилганди. 


Муносабат: Футболимиз янги тарихига сайр

  12.02.2022 05:25
  0
  407
Муносабат: Футболимиз янги тарихига сайр

Қатарда фаолият юритаётган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги каналида бу сафар ЎФФ Ижроий қўмитасининг илк йиғилишига 30 йил тўлгани муносабати билан тарихдан қизиқарли маълумотларни тақдим этди. Демак, футболимизнинг янги тарихи бўйлаб сайрга марҳамат.


Эътироф: Кацпер - «Янги Левандовски»

  11.02.2022 09:49
  0
  341
Эътироф: Кацпер - «Янги Левандовски»

Польша футболида янги кумир бош кўтармоқда. Савол - у чиндан ҳам, «Янги Левандовски» мақомига муносибми? Польша миллий термасининг Евро-2020 пайтидаги машғулотидан кейин жамоа етакчиси Роберт Левандов­ски ва собиқ бош мураббий Паулу Соуза «Брайтон»нинг янги хариди - Кацпер Козловскини сўроққа тутишади. 


Ана, холос! Иссиққа совуқ билан жавоб!

  10.02.2022 05:25
  0
  346
Ана, холос! Иссиққа совуқ билан жавоб!

Шимолий Америка мамлакатлари термалари Марказий Америка ҳудудидаги иссиқ ҳавога мослашган рақибларига қўшимча муаммолар ўйлаб топишда давом этмоқда. Мана, АҚШ миллий жамоаси Гондурас термасини қаҳратон Миннеаполисда қабул қилди. Диққат қилинг, ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган бу ўйин вақтида ҳаво ҳарорати минус 16 даражагача тушди. Хуллас, гондурасликлар ўзи совуқ иқлим ҳукм сурадиган мамлакатда ҳам ўта ғайриоддий шароитда ўйнашга мажбур бўлишди.


Ана, холос! Шансель, ўзи қачон туғилгансан?

  09.02.2022 17:07
  0
  393
Ана, холос! Шансель, ўзи қачон туғилгансан?

Конголик ҳимоячи Шансель Мбемба яқин орада «Порту» билан хайрлашса керак. Оддий хабар, шундайми? Лекин тафсилотлари билан танишишгач, ҳайратдан ёқа ушлашингиз ҳеч гап эмас. Ҳаммасига африкалик футболчилар билан кўп учрайдиган ҳолат сабаб. Қисқаси, Мбембанинг ёши паспортида ёзилганидан каттароқ экан. Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.


Рейтинг: Элдор Шомуродов- мутлақ "элит" ва усиз самара йўқ экан....

  08.02.2022 10:10
  0
  455
Рейтинг: Элдор Шомуродов- мутлақ

Transfermarkt портали талқини бўйича Ўзбекистон футболининг энг қимматбаҳо легионерлари. Табиийки, хорижда тўп сураётган вакилларимиз орасида Европанинг кучли 5та лигасидаги ягона вакилимиз - Элдор Шомуродов мутлақ етакчи. 


Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz