"Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги соҳиби
Тенг курашлар остида кечган ўйиннинг асосий дақиқаларида ўтган йилги кубок финали каби дуранг натижа қайд этилди. Кейинги икки бўлимда дубл муаллифи бўлган Солиев “қалдирғоч”ларга ғалаба туҳфа этди.
"Пахтакор" аъзолари биринчи бўлимда рақибларига нисбатан ташаббусни қўлларига олган бўлсалар-да, ҳисобни очиш "Бунёдкор"га насиб этди. 42-дақиқада Ривалдодан тўпни қабул қилиб олган Жасур Ҳасанов кучли зарб билан Нестеров дарвозасини ишғол этди. Кўп ўтмай ҳисоб тенглашди. Мавсум қаҳрамонларидан бири Одил Аҳмедов 45-дақиқада гол урди. Иккинчи бўлим ҳам “Пахтакор” ҳужуми билан бошланган бўлса-да, ўйин якунига етишига 20 дақиқа қолганида “Бунёдкор” ташаббусни ўз қўлига ола бошлади. Гейнрих иккинчи бўлим сўнггига келиб кичик жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Камига Игнатий Нестеровнинг чап елкаси жиддий лат еди.
Шу тариқа ярим йўқотишлар билан ўйиннинг асосий дақиқаси якунига етди. 95-дақиқада Магдеев толиқлиб қолиши натижасида мураббийларга майдонни тарк этиши лозимлигини билдирди.
Бундан уч-тўтр йил муқаддам “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида сеҳрли таёқча ролини ўйнаган Анвар Солиев 101 ва 114-дақиқаларда икки маротаба гол уриб, “Бунёдкор”га мавсумдаги дастлабки совринни тухфа этди.
2008 йил 31 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 22 000 томошабин.
«Бунёдкор» (Тошкент) - «Пахтакор» (Тошкент) 3:1 (1:1, 3:1)
«Бунёдкор»: П.Бугало, Г.Гочқулиев, Луизао (Х.Каримов 98), Ривалдо, А.Хвостунов, Ж.Ҳасанов, А.Ҳайдаров, Т.Копадзе, С.Жепаров, У.Бақоев (А.Солиев 89)
«Пахтакор»: И.Нестеров, И.Иномов, А.Исмоилов, И.Суюнов, Д.Маркович, О.Аҳмедов, И.Магдеев (В.Кирьян 95), А.Гейнрих (С.Андреев 89), А.Акопянц (Ф.Пинто 68), З.Тожиев.


