ОТМК БИРИНЧИ МАВСУМДАЁК КУБОК ЯРИМ ФИНАЛИДА
Олий лигада дастлабки мавсумини ўтказаётган Олмалиқнинг ОТМК жамоаси Ўзбекистон кубогининг ярим финал дастлабки учрашувини Муборакда ўтказиб, кичик ҳисобда малубиятга учраган ҳолда навбатдаги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолганди.
Кеча бўлиб ўтган жавоб учрашувининг қўшимча дақиқасида Зоҳир Пиримов томонидан киритилган гол Игор Шквирин шогирдларини ярим финалга олиб чиқди. "Пахтакор" эса Бухорода 2:0 ҳисобида устун келиб, муддатидан аввал ярим финал йўлланмасини қўлга киритиб, 1/2 финалда "Нефтчи"га қарши майдонга чиқадиган бўлиб турибди.
17.06.08
БУХОРО – ПАХТАКОР 0:2 (0:2)
Голлар: Илҳом Суюнов (26), Александр Гейнрих (34)
Огоҳлантиришлар: Олег Мочуляк (78), Шавкат Мусаев (83) – иккаласи “Бухоро”
Бош ҳакам: Жўра Холмуродов – 8,5
Ён чизиқ ҳакамлари: Ҳасан Пирматов – 8,4; Илхом Чориев - 8,4
Заҳирадаги ҳакам: Маҳмуд Шарипов – 9,0
Назоратчи: Алишер Абдуллаев
Бухоро. 5102 томошабин.
Жавоб учрашуви: муддати номаълум
ОТМК – МАШЪАЛ 3:1 (2:0)
Голлар: Ғайрат Омонмуродов (12), Мирғолиб Раимов (25), Зоҳир Пиримов (109) – Дилявер Ваниев (55)
Огоҳлантиришлар: Баҳтиёр Тоғаев (86) – Жаҳонгир Жиямуродов (22)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов - 8,7
Ён чизиқ ҳакамлари: Абдулҳамид Расулов – 8,5; Виктор Серазитдинов - 8,5
Заҳирадаги ҳакам: Андрей Снетков - 8,0
Назоратчи: Тоир Низомов
Олмалиқ. 3121 томошабин.
Дастлабки учрашув – 1:2
16.06.08
ШЎРТАН – НЕФТЧИ 1:2 (0:0). Асосий вақт – 1:0. Қўш. вақт – 1:2
Голлар: Баҳром Ҳайдаров (49) – Азиз Ибрагимов (108), Мансур Саидов (114)
Огоҳлантиришлар: Дилмурод Тошматов (66) – Мансур Саидов (17), Азиз Ибрагимов (108)
Бош ҳакам: Хушвақт Мухторов – 8,0
Ён чизиқ ҳакамлари: Валерий Кострикин – 8,4; Сулаймон Абдуллаев – 8,4
Заҳирадаги ҳакам: Баҳром Норсафаров – 8,0
Назоратчи: Владимир Штерн
Ғузор. 2017 томошабин.
Дастлабки учрашув – 0:1
17.07.08
ДИНАМО – ҚУРУВЧИ
Жавоб учрашуви: 22 июль



