Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Локо”нинг “болалари” “Хоразм”ни иззат қилишмади...

27 март куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал баҳсида пойтахтнинг “Локомотив-БФК” (БФК-Болалар футбол клуби) Урганчнинг “Хоразм” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, нуфузли мусобақадан чиқариб юборди. Хоразмликларнинг ушбу учрашувда кўрсатган ўйинини қисқача таърифласа, ИШТИЁҚСИЗЛИК, - деб бемалол айтиш мумкин. Ҳозирги “Хоразм”да руҳият, иштиёқ, спорт жаҳли етишмаётганини нафақат стадиондаги мутахассислар-у журналистлар, балки оддий ишқибозлар ҳам таъкидлаб ўтиришди.

“Хоразм”нинг ўрта чизиқ, яъни ярим ҳимоя футболчилари, ҳудди 20 март куни Урганчда “Навбаҳор”га қарши ўтказилган мағлубиятли учрашувдаги каби яна ҳар жабҳада суст эканликларини намоён этишди. Жамоанинг ярим ҳимоячилари хужумга ўтишда ҳам, орқага чекинишда ҳам, пас узатишларда ҳам, тўпни олиб қўйишда ҳам, “иккинчи қават”даги курашларда ҳам “Локо”нинг болакайларидан орқада қолишди. Мисол учун, майдоннинг ўртасига келган тўпларнинг деярли 60-70 фоизига эпчил ва чаққон ёш тошкентликлар эгалик қилиб туришди. “Хоразм”нинг ярим ҳимояси “ўликлиги” сабабли хоразмликларнинг бечора ҳимоячилари узун паслар орақали тўпни тўппа-тўғри хужум чизиғига оширишарди. Бундай вазиятда ҳимоячиларнинг бошқа  чоралари ҳам йўқ эди.

Чуқур ҳимоядан ҳаволатиб оширилган узун пасларни эгаллаш учун эса хужумдаги Рўзимбой Аҳмедов ва Левани Мдивнишвилилар тинмай “иккинчи қаватда” курашишларига тўғри келди. Урганчликларнинг ноиложликдан қилаётган ушбу “тактикаси”ни пайқаб қолган “Локомотив-БФК”нинг мураббийлари ва футболчилари иккинчи таймда ҳимоядан тўғри хужум чизиғига узатилаётган бундай узун пасларнинг ҳам чорасини топишди: улар “Хоразм”нинг пас ошираётган ҳимоячиларига нисбатан прессинг қўллаб, узун пас оширишларига ҳалақит қила бошлашди. Натижада иккинчи таймда “Хоразм” футболчилари биринчи таймдагига нисбатан жуда кам ҳавфли вазиятлар яратишди. 

Вахоланки, учрашувнинг биринчи таймида тўлиқ устунлик “Хоразм” тарафда эди: улар рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин ҳавфли вазиятлар яратишди. Масалан, 12-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов ўнг қанотдан рақиб жарима майдони ичидаги Левани Мдивнишвилига ҳаволатиб кесма пас оширди. Грузиялик легионер бу тўпни “қайчи” усулида тепмоқчи эди, аммо тўп унинг оёғига тушмади. Бундай қанот пасларини яна Эвертон ва Рустам Қурбонбоевлар ҳам бир неча марта оширишди, лекин якуний паллада хужумчилар гол ура олмадилар. Биринчи таймнинг ўзида Рўзимбой Аҳмедовда 3-4 қулай вазият бўлди, аммо унинг зарбаларини “Локомотив-БФК” дарвозабони Александр Лобанов бартараф қилиб турди. Иккинчи таймда эса Рўзимбой Аҳмедов Александр Лобанов билан яккама-якка вазиятга чиқиб, яна гол ура олмади. 

Учрашувдаги ягона гол 80-дақиқада киритилди: “Локомотив-БФК” футболчилари жарима тўпини “Хоразм” дарвозасига тепмасдан, ўнг қанот орқали пас билан давом эттириб, ўнг қанотдан “Хоразм” жарима майдонига ҳаволатиб пас оширишди. У ерда “Локо” болакайларидан 26-рақамли Александр Сидоров чаққонлик қилиб, дарвозага бирин-кетин икки марта зарба берди: биринчи зарбани Эркин Жабборов қайтарди, аммо иккинчи зарбани бартараф қила олмади. Бартараф қилишнинг иложи ҳам йўқ эди, чунки иккинчи зарбани Сидоров 1-2 метрдан туриб тепганди. 

Ўтказиб юборилган голдан “Хоразм” футболчилари ҳам, стадионга йиғилган мухлислари ҳам асабийлаша бошлашди. Лекин ҳаммадан кўп жамоа бош мураббийи Вали Султонов асабийлашиб кетди, шекилли, 82-дақиқада учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев “Хоразм” бош мураббийини техник зонадан четлатди. Шунинг учун учрашувнинг қолган қисмини Вали Султонов “Пахтакор” марказий стадионининг VIP-трибунасидан туриб томоша қилишга мажбур бўлди.

Ҳасан Рўзиевнинг финал хуштаги янграгач, мамлакат чемпионатининг биринчи лигасида иштирок этувчи “Локомотив-БФК” футболчилари, мураббийлари ва ишқибозлари Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичида олий лига вакили “Хоразм”ни мағлубиятга учратганини ва ушбу баҳсларнинг кейинги босқичига чиққанини тантана қилишди. Бу йилги ЎзПФЛ Кубоги ғолиби бўлмиш “Хоразм” футболчилари эса “Пахтакор” марказий стадионини бошлари эгик ҳолда тарк этишди. Бундай вазиятда бошни кўтаришнинг ҳам иложи йўқ!

Энди Вали Султоновнинг жамоаси фақат Ўзбекистон чемпионатида кураш олиб боради. Агар “Хоразм” чемпионат баҳсларида ҳам яқинда ўз уйида “Навбаҳор”га қарши ва бугун Тошкентда “Локомотив”нинг болалар футбол клубига қарши кўрсатган “ўлик” ўйинини кўрсатса, бу йилги чемпионатнинг аутсайдери бўлиши ва яна биринчи лигага “ҳайдалиши” муқаррар. Бундай ёмон оқибат юз бермаслиги учун клубда ва жамоада нимадир қилиш керак!  

 

“ЛОКОМОТИВ-БФК” – “ХОРАЗМ” – 1:0 (0:0)

Ўзбекистон Кубоги, 1/16 финал. 2010 йил 27 март, “Пахтакор” марказий стадиони, Тошкент, 128 томошабин.

Бош ҳакам: – Ҳасан РЎЗИЕВ (Тошкент) – 8,6.

Ёрдамчи ҳакамлар: – Сервер ЕРЕМЕЕВ (Тошкент) – 8,4, Акбар ПЎЛАТОВ (Тошкент) – 8,4.

Заҳирадаги ҳакам: – Абдураҳмон ЭРГАШЕВ (Тошкент) – 9,0.

Назоратчи: Рашид АЙТЕКОВ (Тошкент).

Гол: Александр Сидоров – 80

Огоҳлантиришлар: Руслан Абашев - 32 – Михаил Махвиладзе - 39, Рўзимбой Аҳмедов - 50, Рустам Қурбонбоев - 75, Жаводулла Ибрагимов - 78.

Четлатиш: Вали Султонов (“Хоразм” бош мураббийи) - 82.

“ЛОКОМОТИВ-БФК”: Александр Лобанов, Александр Нигматуллин, Вадим Нигматуллин, Илья Кликунов, Мунис Пирмуҳаммедов, Баҳром Насруллаев (Фарҳодбек Ғофуров - 46’), Руслан Абашев, Фарруҳ Кароматуллаев, Алексей Соболев, Ботир Латипов, Александр Сидоров (Достонбек Толипов – 90+2’).

“ХОРАЗМ”: Ғайрат Ҳасанов (Эркин Жабборов - 46’), Бахтиёр Ашурматов, Михаил Махвиладзе, Даврон Файзиев, Рустам қурбонбоев, Маъруф Пўлатов, Дос Чагос Эвертон, Азизхон Ибрагимов (Жаводулла Ибрагимов - 59’), Рўзимбой Аҳмедов, Левани Мдивнишвили (Зафар Полвонов - 60’), Гувончмуҳаммад Овеков.

Манба: "Хоразм" ФК сайти.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА