Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Қашқадарьё "дерби"сида мезбонлар ғолиб...

Турнинг қизиқарли ва марказий ўйинларидан бири Ғузор шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтди. Гарчи, “Насаф” ҳам, “Шўртан” ҳам чемпионат якунигача ўз ўринларини нақд қилиб қўйишган бўлсалар-да, ушбу учрашув ўзгача аҳамият касб этарди.

Чунки, “дерби” деб ном олган учрашувда ҳар қандай жамоа ҳам ғолиблик учун майдонга чиқиши аниқ эди.

Ушбу жамоаларнинг жорий мавсумдаги биринчи даврада ўтказилган учрашувида кучлар тенг келиб, ғолиб жамоа номи аниқланмаган эди. Қолаверса, ушбу жамоалари чемпионат мобайнида учинчи ўрин учун ҳам жиддий кураш олиб боришди.

Учрашувдан олдин Анатолий Демьяненко Хайрулла Каримов ва Лутфулла Тўраевларнинг хизматидан фойдалана олмаслиги ойдинлашган эди. Чунки, Хайрулла Каримовнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли, бугун майдонга туша олмаган бўлса, Лутфулла Тўраев машғулотлар жараёнида ортириб олган жароҳати бугунги учрашувда майдонга тушишига тўсқинлик қилди.

Шунингдек, ўтган турда “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этган Шаҳбоз Эркиновнинг майдонга тушмаслиги кўпчилик учун сир эмасди. Лекин, ўша учрашув якунига етгач, “Шўртан” жамоаси раҳбарлари ўша вазият тўғрисида ЎзПФЛга протетс ёзганди. Махсус комиссия учрашувни кузатиб чиқди ва Шаҳбоз Эркиновга иккинчи сариқ карточка нотўғри кўрсатилганлиги, ўша вазиятда Виктор Серазитдинов “Қизилқум” дарвозаси томон пенальти белгилаши кераклиги тўғрисида хулоса чиқаришиб, Эркиновнинг қизил карточкасини бекор қилишганди. Шу боис, жорий мавсумда қайд этилган ягона “покер” муаллифини “Насаф”га қарши учрашувнинг бошланғич таркибидан жой олди.

“Шўртан” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув “дерби” мақоми остида ўтганлиги сабабли, шиддатли, кескин ва аёвсиз курашларга ҳамда қўполликларга бой бўлди. Учрашув бош ҳаками Вадим Агишев ўйин мобайнида жами бўлиб 7 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатгани сўзимизга яққол исбот бўла олади.
Ўйинда “Шўртан” жамоаси “Насаф” жамоасига қараганда кучли ва чиройли футбол намойиш этди. Тўпни назорат қилишда ҳам, ташаббусни ўз қўлида қўлида ушлаб туришда ҳам, комбинацион ва жамоавий ўйин намойиш этишда ҳам “Шўртан” рақибида яққол устун эканлигини амалда исботлади.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам бир қатор хавфли вазиятлар содир этилди. Лекин, гоҳ ўша ҳужумларни якунига етказадиган футболчилар топилмаган бўлса, гоҳ ҳимоячилар, ғоҳида эса дарвозабонлар аниқ ҳаракат қилишиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб турди. Шу тариқа, “оқ бўрилар” устунлигида ўтган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди. Иккинчи таймни бошида майдонга чиққан Самандар Шодмонов томонидан ошириб берилган тўпни Анвар Солиев майдон эгалари дарвозаси томон йўллаганди, бироқ, Михаил Алавидзе осонлик билан Солиевни зарбасини ушлаб олди.

Худди биринчиси сингари иккинчи бўлим ҳам Эдгар Гесс шогирдлари устунлигида ўтди. Анатолий Демьяненко Андрей Яковлев ўрнига Самандар Шодмоновни, Анвар Солиев ўрнига Илҳом Шомуродовни, Камол Мурзоев ўрнига Сергей Кротларни майдонга туширди. Аммо, украиналик мутахиссиснинг амалга оширган ўйинчи алмаштиришлари фойда келтирмаган бўлса, аксинча, Эдгар Гесснинг футболчи алмаштиришлари иш берди. Игорь Таран ўз ўрниги Виктор Клишинга бўшатиб берди.

Учрашув якунланиб боргани сари, худди дуранг натижаси учун ўйнаётгандек туюлган меҳмонлар чиройли тарзда жазоланишди. 92-дақиқада Ильнур Хазигалиев томонидан етказиб берилган тўпни эгаллаб олган Александр Мерзляков чап қанотдан олдинга ташланиб, тўпни рақиб жарима майдончасига ошириб берди. Майдонга тушганига ҳали ўн дақиқа бўлмаган Виктор Клишин рақибларига қараганда аниқроқ ва чаққонроқ ҳаракат қилиб, Мурод Зуҳуров дарвозасини чап бурчагига тўпни боши билан жойлаб қўйиб, ҳисобни очди - 1:0.

Виктор Клишин томонидан киритилган гол учрашув якунигача ягоналигича қолди ва “Шўртан” жамоаси жорий чемпионатни муваффақиятли якунлаш билан бир қаторда, “Насаф” жамоасини яна бир бор мағлуб этди.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, "Қизилқум" ва "Нефтчи" жамоалари дарвозасига 92, 93-дақиқаларда гол киритиб, ғалабани ўзиники қилиб олган "Насаф" бу сафар 92-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, майдонни мағлуб ҳолда тарк этди.

Шу тариқа, “Шўртан” жамоаси навбатдаги уч очкони қўлга киритиб, ўз тарихида илк маротаба тўртинчи ўрин билан чемпионатни якунига етказди. Эдгар Гесс шогирдлари ўтказилган 26 учрашувнинг 12 тасини ғалаба, 6 тасини дуранг ва 8 тасини мағлубият якунлаб, очколари сонини 42 тага етказди ва рақиблар дарвозасини 35 маротаба нишонга олишга муваффақ бўлишди.

Учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа сардорлари мамлакатимиз мадҳияси садолари остида 19-миллиий чемпионат байроғини тантанали равишда туширишди ва жорий йилги чемпионатни ёпиб беришди. Шундан сўнг, “Шўртан” жамоаси футболчилари стадион узра югуришиб, стадионга ташриф буюрган мухлислар билан кейинги мавсумгача хайрлашишди.

“Шўртан” – “Насаф” 1:0 (0:0)
31.10.2010 йил. 26 тур. Ғузор. 6508 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Агишев 8,7, Р. Самандаров 9,3, О. Жумаев 9,2, З. Қодиров 9.
“Шўртан”: М. Алавидзе, Я. Крушелницкий, П. Агбо, А. Алиқулов, И. Таран (В. Клишин 81), Ш. Эркинов (А. Амонов 90), И. Хазигалиев, В. Афонин, В. Пономарёв, Ш. Раимқулов (Л. Убайдуллаев 49), А. Мерзляков.
“Насаф”: М. Зуҳуров, М. Каримов, Б. Қораев, И. Дорде, Ж. Жиянмуродов, Ҳ. Каримов, А. Филипосян, К. Мурзоев (С. Крот 80), Ш. Саломов, А. Яковлев (С. Шодмонов 46), А. Солиев (И. Шомуродов 68).
Гол: В. Клишин 90+2.
Огоҳлантиришлар: Ш. Саломов 20, А. Филипосян 24, П. Агбо 31, Ш. Раимқулов 40, И. Хазигалиев 55, Я. Крушелницкий 56, С. Крот 90+3.
Назоратчи: В. Валицкий.
Ўринбосарлар: 2:3.

Манба: "Шўртан" ФК сайти.

САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА