Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

"Бунёдкор": Бу сафар ҳам "Пахтакор" машғлубиятга учрата олмади...

Мухлису мутахассислар узоқ вақт кутишган 2010 йилги пойтахт дербиси ҳам якунланди. Шу кунгача ўтказилган баҳсларда бирон маротаба ҳам ғалаба қозона олмаган “Пахтакор” дербилар тарихида илк маротаба легионерларсиз майдонга тушган “Бунёдкор”ни юта олмади.

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
Огоҳлантиришлар:
Жўраев 14, Гейнрих 17, Магдеев 23, Аҳмедов 58, Миладинович 71, Ҳайдаров 71, Мельзиддинов 82
“Пахтакор” (Тошкент): Жўраев, Миладинович, Исматуллаев, К.Тожиев, Суюнов, Козак (Шихов 88), Магдеев (Геворкян 79), Андреев, Шарофетдинов, О.Аҳмедов, Гейнрих
“Бунёдкор” (Тошкент): Нестеров, Ҳошимов, Ғофуров, Исмоилов, Жўраев (Ковалёв 46), Хвостунов, Мельзиддинов, Ҳайдаров, Мандзукас, Карпенко (Шуҳратов 90),  Ражабов (Кападзе 77).
Ҳакамлар: Юсеф ал Марзуқ-8,9 (Кувайт); Исса Алавамий-9,0 (Иордания); Хўжа Муҳаммад-9,4 (Сингапур); Шерзод Қосимов-9,0 (Тошкент)
2010 йил 31 октябрь. “Пахтакор” марказий стадиони. 12006 томошабин
Энг яхши ўйинчилар: Темур Жўраев (“Пахтакор”) – Игнатий Нестеров (“Бунёдкор”)
Муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириб бўлган “Бунёдкор” фақат ўз мухлислари ва стадионга ташриф буюрган ишқибозлар ҳурмати учун чиройли ўйин кўрсатишга уринди. “Пахтакор” аъзолари эса табиийки, “қалдирғочлар”ни мағлубиятга учратиш орқалигина ўз мухлисларига тасалли бермоқчи эдилар. Шу боисдан ҳам майдон эгалари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди.

Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқаси ҳақиқий ҳужумкор руҳда ўтди. Биринчи хавфли зарбани Шарофутдинов амалга оширди. Дилшод тепган тўпни Игнатий Нестеров шундоққина дарвоза чизиғи ёнгинасидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди. Қарши ҳужумда эса “Бунёдкор” ҳисобни очиши мумкин эди. Карпенко оширган тўпни Мандзукас боши билан дарвозага йўллади. Аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 6-дақиқада Дилшод Шарофутдиновнинг навбатдаги кучли зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан ушлаб олди.

Мана шундай ҳужумкор руҳда бошланган ўйин кейинги дақиқаларда майдон марказига кўчди. 20-дақиқада Александр Гейнрихнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров ажойиб “прижоги” билан бартараф этди. “Бунёдкор”нинг ҳужумларида эса номинал ҳужумчи сифатида тўп сурган Анвар Ражабов маҳоратли ҳимоячилар тўсиғини ёриб ўта олмади.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида тўпни ўзида назорат қилиш борасида “Пахтакор” аъзолари бироз устунроқ ўйнашди. Аммо Нестеров дарвозасини ишғол қилиш уларга насиб этмади.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида майдон эгалари ташаббусни ўз қўлларига олишаётгандек эди гўё. Аммо “Бунёдкор” аъзолари иккинчи 45 дақиқаликни ўз назоратларида ушлаб туришди. Мандзукаснинг фаоллиги эвазига қанотдан оширилган тўпни Карпенко боши билан дарвозага йўллади. Аммо тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Кейинги вазиятда эса Яна Мандзукас оширган тўпни Мельзиддинов яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Руслан тепган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Одил Аҳмедовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларимизга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Шу тариқа миллий чемпионат доирасидаги саккизинчи дербисида олтинчи дуранг қайд этилди. “Бунёдкор” аъзолари “Пахтакор” марказий стадионидаги мағлубиятсиз серияларини давом эттиришди.

Ўйин якунлангач, стадионда 19-миллий чемпионатнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. 2010 йилда “олтин дубль” қайд этган “Бунёдкор” аъзолари олтин рангли футболкаларни кийишган ҳолда мавсумдаги муваффақиятли иштирокни тантана қилишди.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА