Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

"Кумуш" ҳакам - Султон Зайлобиддинов

Қаршида ўтган "Насаф" ва "Пахтакор" учрашувида бош ҳакам Султон Зайлобиддинов қаҳрамонга айланди.

Ҳакамлар учун майдонда кўринмаслик, яъни ўзининг борлигини сездирмаслик энг яхши хислат ҳисобланади. Лекин бугунги ўйинни бошқариб борган Султон Зайлобиддинов мазкур баҳс ҳақида эсланганда фақат ўз номи эсланишини истади, шекилли, кўплаб хатоларга йўл қўйди. Унинг аксарият хатолари жамоамиз зарарига ишлади, чемпионатнинг энг ёш жамоасини очиқчасига синдирди. Бундай беллашувлардан кейин олимпия терма жамоасига номзод футболчилар руҳий зарбадан ўзларига кела олишармикан. Яхшиями, икки асосий таркиб футболчиси саралаш баҳсларига йўл олганди. Хуллас, шу куни қандайдир сабабларга кўра, учрашувни бошқариб бориш учун Рустам Саидов ўрнига тайинланган Зайлобиддинов савияси бундай учрашувларни бошқаришга етмаслигини сездириб қўйди. Унинг хатолари шу қадар кўп ва сезиларли даражада бўлдики, бундай реферининг савияси Европанинг баъзи мамлакатлари ҳаваскорлар дивизион ўйинларини бошқариш учун ҳам етарли эмасди. Бизда эса бундай билимсиз ҳакам кумуш медал тақдирини ҳал қиляпти. Шундан ҳам ўртадаги фарқни билиб олиш мумкин. Аслида ҳакамнинг нима сабабли алмаштирилгани тушунарсиз қолганди, балки, Зайлобиддинов олдида бажариш зарур бўлган "миссия" бўлган. Шундай тақдирда уни бу миссиянинг адо этилгани билан табриклаймиз. Уни энди Том Круз сингари бажариш қийин бўлган вазифаларнинг уддасидан чиқувчи рефери сифатида биламиз. Умуман олганда, Фарҳод Тожиев ва Фозил Мусаевга кўрсатилган қизил карточкалар ҳам салгина тушунарсиз бўлганди. Оддий тортишувни қизил карточка билан жазолаган ҳакам нима учундир Жиямуродовнинг Каримовнинг оёғини узиб юбориши мумкин бўлган қўполлигини фақат сариқ карточка билан жазолади. Бундан ташқари, ёрдамчи ҳакамлар ҳам тушунарсиз қарорлар қабул қилишди. Пенальти эса ҳаммасидан ошиб тушди. Акбар Исматуллаев Артур Геворкянга қўполлик қилмади, мезбонлар ярим ҳимоячиси пенальти ишлаб мақсадида йиқилгани шундоқ кўриниб турганди. Лекин "жаноб" Зайлобиддиновнинг қарори майдон эгалари фойдасига ишлади. Оқибатда Жиямуродов 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Оқибатда Фарҳод Тожиевнинг учрашув бошида киритган тўпи биз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмади. Иккинчи таймда эса жамоалар ўртасида кўплаб тўқнашувлар юзага келди. Бу ҳам ҳакам савиясидан дарак бериб турибди. Ўйлашимизча, ОЧЛда ўйнаш тараддудида турган жамоа бундай тарзда кумуш медалларга эришишга муҳтож эмасди. Хуллас, бугун рефери қаҳрамонга айланди. Нима учун ўйин шарҳига унчалик тўхталмадик? Чунки ҳар икки жамоа намойиш қилган ўйиндан кўра ҳакамнинг қарорлари эътиборга молик бўлди. Учрашувда тўп билан билан устунлик қилиш "Насаф" тарафида бўлди, лекин яққол кескин вазиятлар унчалик кўп содир бўлгани йўқ. Умид қиламизки, кейинги беллашувларда юқори савияли реферилар ўйинларни бошқариб боришади. Султонга эса майдонда султонлик қилишни эмас, ўйинни ҳалол ва тартибли бошқаришни ўрганиб олишини тилаб қоламиз.

«Насаф» – «Пахтакор» 1:1 (0:1)
Голлар: Фарҳод Тожиев, 6 – 0:1. Жаҳонгир Жиямуродов, 90 пенальтидан – 1:1.
Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов (Фарғона), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), Ҳ.Рўзиев (Тошкент).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).
«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев (Носир Отақўзиев, 85), Жаҳонгир Жиямуродов, Андрей Переплеткин (Кенжа Тўраев, 66), Лутфулла Тўраев, Артур Геворкян, Фозил Мусаев, Иван Бошкович (Илҳом Шомуродов, 65), Эркин Бойдуллаев, Боян Малишич.
«Пахтакор»: Темур Жўраев, Александр Клецков, Акбар Исматуллаев, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Иракли Климиашвили (Станислав Андреев, 46), Кахи Махарадзе (Ғулом Ўрунов, 77), Алишер Азизов (Темурхўжа Абдухолиқов, 63), Шерзод Каримов, Фарҳод Тожиев, Акмал Холмуродов.
Огоҳлантиришлар: Акмал Холмуродов 19, Егор Кримец 24, Жаҳонгир Жиямуродов 32, Иван Бошкович 51,  Темурхўжа Абдуҳолиқов 72, Темур Жўраев 90+1,   Станислав Андреев  90+1, Боян Малишич 90+3.
Четлатишлар: Фарҳод Тожиев 19, Фозил Мусаев 19.

http://www.pakhtakor.uz

САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА