Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

"Нефтчи": Халқаро аренага қайтиш

Бу йилги миллий чемпионатимизнинг сўнгги турларида омадсизликка учраб, кўпчиликни ажаблантирган «Олмалиқ» охирги турда 4-ўрин учун кураш олиб борган «Нефтчи» меҳмони бўлди.

Ушбу ўйин олдидан «Машъал»ни бир очкога ортда қолдираётган фарғоналиклар Игорь Шквирин шогирдларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва бир йиллик танаффусдан сўнг яна қитъамиз майдонларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди. Фақатгина «Нефтчи»нинг келаси йили қайси мусобақада иштирок этиши ҳозирча номаълум. Балки 2012 йили ОФК мамлакатимизга ОЧЛда 4та ўрин ажратар...?

Шу куни тўлиқ ташаббусга эга бўлишган майдон эгалари ҳисобни 11 метрли жарима зарбасидан сўнг очишди. Алишер Холиқовнинг жарима майдончаси ичига кирар-кирмас йўллаган зарбасини «Олмалиқ» дарвозабони Темур Ғаниев бартараф этишга муваффақ бўлди. Қайтган тўпга Иқбол Акрамов жон-жаҳди билан интилган пайтда эса, дарвозабон қоидага хилоф иш тутди. Натижада учрашув бош ҳаками Бахтиёр Намозов меҳмонлар дарвозасига ўн бир метрли жарима зарбаси белгилади. Уни тажрибали Алишер Холиқов аниқ амалга оширди. Гарчи дарвозалар олдида яна кўплаб хавфли вазиятлар юзага келган бўлса-да, танаффусгача 1:0 ҳисоби ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари ўйиннинг боришига таъсир ўтказиш мақсадида таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу борада Юрий Саркисяннинг тажрибали эканлиги яна бир марта исботланди. Захирадан майдонга тушган Отабек Исроилов 6 дақиқа ичида ўз «дубл»ини нишонлади. Унинг ҳар икки голига Иқбол Акрамов ассис­тентлик қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда эса «Нефтчи» сардори Мансур Саидов ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Исроиловнинг икки голи орасида «Олмалиқ» тўпурари Мўйдин Мамазулунов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйганди. Бу унинг ҳисобидаги голлар сони 16та бўлишини таъминлади, холос. Хуллас, «Бунёдкор» легионери Милош Трифунович билан биргаликда бу йилги мавсум тўпурари бўлиш учун Мўйдинга атиги битта гол камлик қилди.

 
«НЕФТЧИ»-«ОЛМАЛИҚ» 4:1 (1:0)
5 ноябрь. Фарғона. 12311 томошабин.

Ҳакамлар: Б.Намозов-8,9; М.Саидқосимов-9,3; Т.Абдуллаев-9,2; Ш.Ҳакимов-10,0.

Голлар: А.Холиқов (23-пен.), О.Исроилов (64, 70), М.Саидов (90Қ1) - М.Мамазулунов (66).

«Нефтчи»: Ю.Цой, Ш.Пўлатов, Б.Ёқубов, М.Саидов, А.Алижонов, П.Смоляченко (Ф.Холмуродов, 85), Д.Эрматов, В.Шодиев (О.Исроилов, 60), А.Холиқов (Ш.Ҳакимов, 80), И.Акрамов, А.Муҳиддинов.

«Олмалиқ»: Т.Ға-ниев, М.Ҳамроев, Е.Гоголь, И.Кучеренко (А.Холиқов, 75), Б.Йўлдошев (А.Лупашко, 46), А.Ҳожиакбаров, О.Зотеев, Д.Абдураҳмонов, З.Пиримов, С.Усмонхўжаев, М.Мамазулунов. 

Огоҳлантиришлар:

Ш.Пўлатов (73) - Т.Ғаниев (22), И.Кучеренко (49), Е.Гоголь (55).

Ўйиннинг энг яхши футболчилари:
М.Саидов - М.Мамазулунов.
Назоратчи:В.Валицкий.
 
Ўйиндан кейинги фикрлар

Игорь Шквирин («Олмалиқ» бош мураббийи):  - Ҳакамлар томонидан йўл қўйилган айрим хатолар учрашувнинг боришига ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шуни таъкидлаш лозимки, ўтган йилги мавсумдагига нисбатан олганда, таркибимиз анча кучсизланган. Шу боис кўпроқ тактик ўйин намойиш этишга эътибор қаратдик. Энди ҳозирги таркибни сақлаб қолган ҳолда янги футболчиларни ҳам жалб этишни ният қилганмиз.

Юрий Саркисян («Нефтчи» бош мураббийи):  - Ушбу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсак, 4-ўринни эгаллаб, халқаро майдонда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритардик. Шу сабабли ўйинга ўзгача тайёргарлик кўрдик ва якунда йирик ҳисобдаги ютуқни нишонладик. Мухлисларимизни жамоамиз яна қитъа миқёсидаги мусобақага йўлланма олганлиги билан табриклайман. Бу йилги таркибимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, бизда тўп суришни хоҳлаган ўйинчиларни кўрикдан ўтказиб, синаб кўрамиз.

Давоми бор. Мазкур материал давомини ҳамда бошқа қизиқарли эксклюзив мақолаларни "ИнтерФУТБОЛ"нинг 8 ноябрь кунги сешанба сонида ўқишингиз мумкин.

Сурат муаллифи: Саматхон Салоҳитдинов

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА