Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

"Динамо": Биз ҳам вафани бажардик...

Сўнгги турда мухлислари қаршисида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилиб ишончли ғалабага эришган Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари нафақат лигада қолиш вазифасини, балки янада юқорироқ поғонага кўтарилишни ҳам уддаладилар.

Ушбу учрашувдаги ғалаба мезбонларнинг лигада қолишини таъминласа, меҳмонлар учун ҳеч қандай аҳамият касб этмасди. Шу боис кутилганидек ўйин майдон эгаларининг ҳужумлари остида бошланди. Бирин-кетин уюштирилган хавфли ҳужумлар 23-дақиқада ўз самарасини берди. Дилявер Абибуллаевнинг «заргарона» тўп оширишидан кейин «Динамо» ҳужумчиси Николай Риндюк рақиб дарвозабони билан яккама-якка ҳолатига чиқиб борди ва айёрона йўлланган ажойиб зарба билан дарвозабон устидан тўпни дарвозага киритди, 1:0.

Голдан руҳланган динамочилар «темп»ни туширишмади ва ҳужумлар ёмғирини давом эттиришди. Яратилган қатор хавфли вазиятларнинг ҳеч бўлмаса ярми голга айланганида ҳам ишқибозлар шу куни кўҳна шаҳар жамоасининг йирик ғалабасига гувоҳ бўлишарди. Бироқ, шу куни жиззахликлар посбони Александр Меленчук ўз жамоасини қатор муқарар голлардан сақлаб қолди. Айниқса, Иброҳим Раҳимов бир неча бор яккама-якка вазиятларда меҳмонлар дарвозабонининг маҳорати туфайли собиқ жамоаси дарвозасини нишонга ололмади.

Иккинчи бўлим ҳам «оқ-кўқ»ларнинг ҳужумлари остида бошланиб, улар устунликни таблода ҳам акс эттиришди. Биринчи голда бўлгани каби иккинчи голда ҳам самарқандликларнинг белоруссиялик легионери Николай Риндюкнинг ҳиссаси катта бўлди. 49-дақиқада Риндюк чап қанотдан тўпни қабул қилар экан, жарима майдони ичида ўзига хос «финт»и билан икки ҳимоячини ортда қолдириб, қулай вазиятда турган Мамадалиевга тўпни оширди ва ўз ўрнида Суннатилла кучли зарба билан дарвозага иккинчи голни киритди, 2:0.

Умуман олганда шу куни ўйингоҳда йиғилган мухлислар севимли жамоаларининг йирик ҳисобдаги ғалабасини кўришлари ҳам мумкин эди. Лекин бунга меҳмонларнинг легионер дарвозабони йўл қўймади. Учрашув якунлангач, Самарқандда футбол мавсуми якунланиши муносабати билан чемпионатнинг ёпилиш маросими ўтказилди.

Олий лига. 26-тур. 5 ноябрь (шанба)
«ДИНАМО» – «СЎҒДИЁНА» – 2:0
Самарқанд, 5121 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Бозоров (Наманган) – 9,0, Н. Рўзимов (Ургенч) – 8,8, О. Давлатов (Ургенч) – 9,0, Д. Каримов (Тошкент) - 9.
Голлар: Н. Риндюк (23), С. Мамадалиев (48).
«Динамо»: А.Мелничук, Д.Ония, Р.Бердимуродов, А.Хвостунов, С.Мустафоев, Д.Абибуллаев, С.Мамадалиев, С.Сайфиев (И.Холмирзаев, 87), И.Раҳимов (У.Абдурахмонов, 73), Н.Риндюк (И.Пардаев, 88), И.Нагаев.
«Сўғдиёна»: А.Меленчук, И.Отабоев, А.Азизов, Р.А.Бегимқулов, С.Жўраев, Т.Айзатулов, С.Ҳамидов, Р.Ҳайитов, О.Мамажонов (Т.Дадашев, 76), Э.Томошков, Б.Пардаев.
Огоҳлантириш: Б. Пардаев («Сўғдиёна», 45).
Назоратчи: Р. Нуримов (Тошкент вил.).
Энг яхши футболчилар: С. Мамадалиев – Т. Айзатулов.

Сўнгги тур доирасидан ўрин олган «Динамо» - «Сўғдиёна» (2:0)учрашуви якунлангач, ҳар икки жамоа мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтаришди. Хусусан, мезбонлар устози мавсум якунида вазифа бажарилганлигини таъкидлади.

- Аҳмад Иноятович, авваламбор ғалаба ва жамоанинг лигадa қолиши билан табриклаймиз. Ҳар ҳолда вазифа шундан иборат эди, бизнингча.

- Биринчи даврада жамоа бор йўғи 7 очко жамғара олган ва сўнгги ўринда бораётганди. Жамоани қабул қилиб олганимда вазифа – «Динамо»ни Олий лигадаги ўрнини сақлаб қолиш эди. Бу вазифани уддалаганимиздан ҳар бир мухлис қатори биз ҳам хурсандмиз. Иккинчи давра олдидан имконқадар таркибга ўзгартириш киритдик ва йигитлар жамоани элитада сақлаб қолишга эришдилар. Ҳозирча энг муҳими шу эди.

- «Сўғдиёна» билан учрашув борасидаги фикрларингиз?

- Жиззахликларнинг лигани тарк этишлари олдинроқ маълум бўлган эрсада, улар сўнгги ўйинларда ҳамма рақибларига жиддий «бошоғриқ» бўлишди. Мен ҳам улардан анча хавсираётгандим ва шогирдларимга рақибни ҳурмат қилган ҳолда тўп суришларини уқтиргандим. Улар ҳам бу ўйиндаги ғалаба жуда муҳимлигини ҳис қилиб дастлаб эҳтиёткор ҳаракат қилишди, аммо биринчи голдан кейин ўз ўйинларини топишди. Агар вазиятларнинг ярмидан фойдалана олганимизда ҳам йирик натижа бўларди бугун. Нима бўлганда ҳам энг асосийси уч очко. Ҳужумкор, чиройли ўйин кўрдик, футболчилар ҳаракатидан қониқдим.

- Кейинги мавсумда мухлислар сиздан юқори ўринларни кутишлари аниқ…
- Мавсум энди тугаяпти, келинг бу ҳақда кейинги йил гаплашайлик. Вақт ҳаммасини кўрсатади.
 
Усмон Ибодов ёзиб олди.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА