Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

“Шўртан” : Чемпионатни ғалаба билан якунлай олмадик...

Турнинг қизиқарли учрашуви Ғузор шаҳрида ўтказилди. Олий лигада қолиш масаласини ҳал қилган “Бухоро” клуби шу куни Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашув мезбонлар ҳужуми билан бошланди. Алишер Саноев ўз дарвозасидан чамаси 25 метрлар узоқликда Александр Мерзляковга нисбатан қўпол муносатада бўлди. Вазиятга яқин турган Олег Рубаков эса меҳмонлар дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. Белгиланган жарима тўпини учрашувнинг 5-дақиқасида Вадим Афонин рақиб жарима майдончасига ошириб берди. Ҳимоячилар қуршовида турган бўлишига қарамай, Эркинов Сардор Қобилжонов дарвозасини аниқ нишонга олиб, учрашувда ҳисобни очди.
Гол киритганидан сўнг руҳланган майдон эгалари 10-дақиқада яна бир хавфли вазиятни юзага келтиришди. Тўпни эгаллаб олган Шаҳбоз Эркиновнинг “Бухоро” дарвозасига йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

19-дақиқада Игорь Таран ҳимоячиларни ортда қолдириб, “Бухоро” жарима майдончасига кирар-кирмас дарвоза томон зарба берди, бироқ Тараннинг бу зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

33–дақиқада Шаҳбоз Эркинов Предраг Вуйовичдан қабул қилиб олиб қулай вазиятга чиқиб бориб, ҳимоячиларни алдашга киришиб кетди, натижада юзага келган вазият кўкка совурилди.

“Бухоро” футболчилари ҳам биринчи бўлим мобайнида икки марта жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишганди, лекин меҳмонлар ушбу имкониятларнинг иккаласини ҳам кўкка совурди.

“Шўртан” ташаббуси остида ўтган биринчи бўлим 1:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. 50–дақиқада Лазиз Убайдуллаевдан тўпни қабул қилиб олган Игорь Тараннинг рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

52–дақиқада Вадим Афониннинг ажойиб пасидан сўнг Игорь Таран “Бухоро” дарвозабони Сардор Қобилжонов билан бирга–бир вазиятга чиқиб борди, лекин сўнгги паллада “Шўртан” ҳужумчисига озгина совуққонлик етишмади.

53–дақиқада “Шўртан” ҳимоячиларининг хатосидан сўнг “Бухоро” вакилларида яхши имконият хосил бўлганди. Жасур Ҳасановнинг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб берган зарбасини Алавидзе қайтарди, қайтган тўп учун курашда Нодир Ражабов рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун ўйин тўҳтатилди.

57–дақиқада Нодир Ражабов “Шўртан”нинг икки ҳимоячисини ортда қолдириб ўз жойини ташлаб чиққан Михаил Алавидзенинг устидан тўпни ошириб қўймоқчи бўлганди, лекин “Шўртан” дарвозабони бунга йўл қўймай, тўпни эгаллаб олди.
68–дақиқада Игорь Таран қанотда икки ҳимоячини алдаб ўтиб рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва ўзидан ҳам қулайроқ вазиятда турган Предраг Вуйовичга тўпни ошириб берганди, лекин Квесиешвили тўпга ўз вақтида келиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 69–дақиқада Роман Романюк Жасур Ҳасанов томонидан ошириб берилган тўпни “Шўртан” дарвозаси томон йўллади, лекин унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга ҳимоячилардан биринчи бўлиб етиб келган Нодир Ражабов қийинчиликсиз майдон эгалари дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди.
79–дақиқада Ҳамза Каримовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Александр Мерзляков боши билан “Бухоро” дарвозаси томон йўллаганди, бироқ унинг бу сафарги зарбаси ҳам ноаниқ чикди.
83–дақиқада Артурас Фоменко Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини қабул қилиб олиб Алавидзе қўриқлаётган дарвоза томон йўллади, зарба кўнгилдагидек чиқмаган бўлса–да, аниқ кўриниш олди ва Михаил Алавидзедан ўтиб кетган тўпни дарвоза устуни қайтариб қолди.
86–дақиқада Зафар Полвоновга қўполлик қилинганлиги учун чамаси 28 метрлар узоқликдан меҳмонлар дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Жаримани эса Вадим Афонин ажойиб тарзда амалга оширганди, лекин Сардор Қобилжонов яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
89–дақиқада Вадим Афониннинг бурчакдан ошириб берган тўпини Зафар Полвонов боши билан рақиб дарвозаси томон аниқ йўллади, лекин бу сафар ҳам Сардор Қобилжонов яхши ҳаракат қилиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
Учрашувнинг иккинчи бўлими биринчисига қараганда анча қизиқарли ўтди. Майдон эгалари ҳам, меҳмонлар ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишиб, стадионга ташриф буюрган мухлисларга чиройли футбол намойиш этишга ҳаракат қилишди. Шу тариқа “Шўртан” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:1 натижаси қайд этилди.

Гарчи, “Шўртан” ушбу учрашувда ғалаба қозона олмаган бўлса-да, 20-миллий чемпионатимизни 7-ўринда якунлашга муваффақ бўлди.
Учрашув якунига етганидан сўнг ҳар икки жамоа сардорлари мамлакатимиз мадҳияси садолари остида Ўзбекистон 20–миллий чемпионати байроғини тантанали равишда туширишди.
 

“Шўртан”-“Бухоро”1:1 (1:0)

05.11.2011 йил. 26-тур. Ғузор. “Ғузор” марказий стадиони.

Ҳакамлар:О. Рубаков, Р. Ильясов, А. Усманов, А. Кенжаев.

“Шўртан”:М. Алавидзе, П. Агбо, А. Алиқулов, А. Амонов (Л. Убайдуллаев 46), П. Вуйович (З. Полвонов 76), И. Таран, Ш. Эркинов (Ж. Ибрагимов 63), В. Афонин, П. Пономарёв, А. Мерзляков, Ҳ. Каримов.

“Бухоро”: 20. С. Қобилжонов, 3. Б. Амонов, 5. Г. Квесиашвили, 7. С. Неъматов, 9. Н. Ражабов, 10. А. Саноев, 15. О. Дянжук (8. Р. Романюк 61), 11. 19. Ж. Ҳасанов, 21. А. Никитенко, 24. А. Фоменко (И. Хайров 90+2).

Голлар:Ш. Эркинов 6, Н. Ражабов 69.

Огоҳлантиришлар:А. Алиқулов 35, П. Агбо 71.

Четлатишлар:П. Агбо. 90.

Назоратчи:А. Клепиков.

Ёшлар лигаси:3:3.



Манба: "Шўртан" ФК сайти

САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА