Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Жўжалар саналган кун...

Ўзбегимнинг «жўжалар кузда саналади», деган доно нақли футбол учун айтилгандек. Чемпионатимиз «баҳор-куз» тизимида ўтказилгани боис, куз фасли унинг қатнашчилари учун том маънода йиғим-терим даврига айланиб қолмоқда.

Душанба куни мамлакат чемпионатида сўнгги тур учрашувлари ўтказилди. Ниҳоят барча масалага ойдинлик киритилди. Гарчи чемпионат совриндорлари номи аниқ бўлиб улгурган бўлсада, тур ўйинлари қизғин курашлар остида ўтди.
Ўзбек футболидаги рекордларни янгилашни ўз олдига мақсад қилган Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси 30-турда Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилди. Бу учрашув жамоалар тақдирига унчалик таъсир этмасада, ҳар икки рақиб ҳам жанговар таркибда майдонга тушди. Бироқ ана шу аҳамиятсизлик футболчилар ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Ўйин тақдирини мезбонларнинг савияси ҳал қилди. Учрашувда ҳар икки голга ҳам Анвар Солиев муаллифлик қилди. Унинг иккинчи голи жуда ҳам чиройли чиқиб, мухлисларга завқ бағишлади. Жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олган терма жамоамиз ҳужумчиси «қайчи» усулида дарвозани ишғол этди.Вице-чемпион иштирокидаги учрашув ҳам ҳар иккала рақибга ҳеч нарса бермасди. Шу боис Виктор Жалилов бир қатор ёшларни синаб кўришга қарор қилди. Бу тажриба тошкентликлар учун омадсиз якунланиши ҳам мумкин эди. Аввалги турда олий лигани тарк этиши аниқ бўлиб улгурганига қарамай, «Бухоро» пешқадамлардан бирига кескин қаршилик кўрсатди. Инилеев шогирдлари ҳисобни очиб, уни ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларга қадар сақлаб тура олишди. Бироқ ана шу дақиқалар улар учун хосиятсиз келди. «Бухоро» аъзоси Шуҳрат Мусаев ўз дарвозасини ишғол қилиб, вице-чемпионни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Олий лигани тарк этишга номзод бўлган икки жамоа бу турда ўзаро куч синашдилар. «Сўғдиёна» олий лигадаги ўрнини сақлаб қолишга назарий жиҳатдан имкониятга эга эди. Бунинг учун жамоа Муборакда «Машъал»ни мағлубиятга учратиши лозим эди. Аммо муборакликлар бунинг хомхаёл эканлигини исботлаб беришди. 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жиззахликлар сўнгги ўринга тушиб кетишди. Шу тариқа «Сўғдиёна» ва «Бухоро»футболчиларининг «жўжа» боқишга уқувсиз эканликлари ойдинлашди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам баҳорда тарқатилган 90 нафар «жўжадан» ҳисобот даврига келиб, атиги 24 таданини омон қолдиришди. Бу эса олий лигада қолиш учун камлик қилди.

Охирги уч ўйинни ғалаба билан якунлаган Бекободнинг «Металлург» жамоаси «Хоразм» майдонида дуранг ўйнаб, мавсумни 12-ўринда якунлади. Агар бекободликларнинг тўрт тур аввал ҳам 15-поғонада боришганини инобатга олсак, бу натижани ижобий баҳоласа ҳам бўлаверади.

«Олмалиқ» сўнгги турда мавсум омадсизларидан бири бўлган «Навбаҳор»ни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди. Шу тариқа Шквирин шогирдлари чемпионатни 4-ўринда якунлашди. Ёш мураббийнинг фаолияти таҳсинга лойиқ.

Фарғонада «Қизилқум»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратганига қарамай, «Нефтчи» 5-ўринда қолиб кетди. Жамоа захирасининг калталиги Саркисянга панд берди. Қолаверса, бу жамоани жароҳатлар эпидемияси йил давомида ўз оғушидан қўйиб юбормади. Натижада жамоа 5-ўрин билан қаноатланишга мажбур бўлди.

Тошкентда мавсумни ёмон ўтказмаган икки жамоа учрашди. Бу турга қадар 6-ўринни нақд қилиб олган «Локомотив» иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказган «Андижон»ни қабул қилди. Биринчи даврадаги илк ўйинда меҳмонлар Андижондан ғалаба билан қайтишганди. Ўша ўйиндан кейин ўтган даврда жамоалар турли йўлларни босиб ўтишди. Аммо финишга улар олдинма кейин етиб келишди. Бу учрашувда қайд этилган дуранг меҳмонларга мавсумни 7-ўринда якунлаш имконини берди. Биринчи бўлимдан кейин икки тўп фарқи билан олдинда келган мезбонлар иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан шунча тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди.

Чемпионатнинг бронза совриндори ўз ҳамюртлари билан ўйинда кичик фарқ билан мағлубиятга учради. Аммо бу мағлубият қашқадарёлик мухлисларни унчалик ранжитгани йўқ. Негаки ғалабага эришган воҳанинг бошқа жамоаси - «Шўртан» бу натижа туфайли мавқеини бироз бўлсада яхшилаб олди.

 
30-тур статистикаси
Ўтказилган ўйинлар: - 8.
Голлар: - 16 (ўртача - 2).
Пенальтилар: - 3 (барчаси амалга оширилди).
«Покер»: - йўқ.
«Хет-трик»: - йўқ.
«Дубль»: - 1.
Томошабинлар: - 28622 (ўртача-3577).
Огоҳлантиришлар: - 35 (ўртача-4,375).
Четлатишлар: - йўқ.
Мезбонлар ғалабаси: - 5
Меҳмонлар ғалабаси: - йўқ.
Дуранглар: - 3.
Йирик ғалабалар: - 1.
Иродали ғалабалар: - йўқ.

Энг сермаҳсул учрашувлар: - «Локомотив»-«Андижон» (2:2), «Нефтчи»-«Қизилқум» (3:0).

Гол киритилмаган учрашув: - 1 («Хоразм»-«Металлург»- 0:0).
Энг кўп томошабин кирган учрашув: - «Хоразм»-«Металлург» (9298).
Энг кам томошабин кирган учрашув: - «Локомотив»-«Андижон» (892).
 
9 ноябрь
«НЕФТЧИ»-«ҚИЗИЛҚУМ»-3:0 (2:0)
Фарғона. 6125 томошабин.

Ҳакамлар: В.Агишев-8,3; В.Шашков-8,6; Р.Шояхметов-9,0; Ш.Ҳакимов-9,0.

Голлар: А.Бердиев (4-пен.), М.Саидов (45), Н.Шоимов (71).

«Нефтчи»: Ю.Цой, И.Тўхтахўжаев, М.Усмонов, И.Бобохонов, А.Муҳиддинов, И.Акрамов (А.Ибрагимов, 89), С.Асқаралиев (Н.Шоимов, 64), Ш.Жумабоев, М.Саидов, Ф.Бобоқулов, А.Бердиев (Ш.Ҳакимов, 79).

«Қизилқум»: А.Сиротюк, Акмал Рисқуллаев (А.Абдуллаев, 63), Аҳрол Рисқуллаев, В.Любинский, Ш.Насибуллаев, А.Рустамов, Ш.Жўраев (В.Шодиев, 70), Л.Кошелев (Э.Бойматов, 76), З.Раупов, Б.Ваҳобов, В.Постолтаев.

Огоҳлантиришлар: И.Бобохонов (33), Ю.Цой (86) - Акм.Рисқуллаев (40).

Назоратчи: Р.Ишмурзин.


«ЛОКОМОТИВ»-«АНДИЖОН»-2:2 (2:0)

Тошкент. 892 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин-9,4; А.Миронов-9,5; Ф.Ҳасанов-9,2; А.Мўминов-9,0.

Голлар: Р.Р.Аъзамов (4), К.Махарадзе (16) - Л.Мдивнишвили (67), А.Жўрабоев (83).

«Локомотив»: А.Филимонов, А.Токов, В.Почуев, В.Попенко, Р.М.Аъзамов, Я.Мандзукас, К.Махарадзе, А.Кликунов (Т.Айзатуллов, 52), М.Умрзоқов, Р.Р.Аъзамов (А.Тўхтабоев, 69), О.Новкаров.

«Андижон»: И.Михайлов (Ж.Нарзиқулов, 46), Т.Яфаров, Д.Ваниев, И.Иномов, А.Жадигеров, М.Камолов, Р.Байрамов, А.Шораҳмедов, Л.Мдивнишвили (А.Жўрабоев, 77), Ф.Давлетов, Р.Раҳмонов (Ш.Мирхолдиршоев, 27).

Огоҳлантиришлар: К.Махарадзе (40), Р.М.Аъзамов (82) - М.Камолов (10), Т.Яфаров (79), Ф.Давлетов (79).

Назоратчи: С.Эрматов.
 
«БУХОРО»-«ПАХТАКОР»-1:1 (1:0)
Бухоро. 1523 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Ҳамидов-8,7; А.Усмонов-8,4; Р.Серазитдинов-9,0; И.Худойдотов-9,0.

Голлар: С.Неъматов (14) - Ш.Мусаев (90}1-авт.).

«Бухоро»: Г.Меликов, Ш.Мусаев, С.Ивлев, Б.Омонов, Ж.Ҳасанов, С.Неъматов, Л.Солиев, О.Шамсиддинов (В.Нечунаев, 46), С.Қобилов, А.Критинин, Д.Абибуллаев (М.Иноғомов, 78).

«Пахтакор»: Э.Жабборов, В.Козак, А.Холмуродов,    Ғ.Ўрунов, Д.Ҳошимов, С.Андреев, О.Қиличев (А.Азизов, 65), Д.Шарофитдинов, Ш.Каримов (А.Ҳаитов, 85), И.Магдеев, С.Шихов.

Огоҳлантиришлар: О.Шамсиддинов (10), Ш.Мусаев (73) - Ш.Каримов (40), Д.Ҳошимов (41), А.Холмуродов (70),

Ғ.Ўрунов (77).
Назоратчи: Б.Галеев.
 
«ШЎРТАН»-«НАСАФ»-1:0 (1:0)
Ғузор. 1557 томошабин.

Ҳакамлар: А.Ҳотамов-9,2; Ҳ.Шодмонов-9,1; Б.Қодиров-9,1; Ҳ.Шарипов-9,0.

Гол: Г.Мегреладзе (13).

«Шўртан»: О.Горвиц, Ж.Отақулов, А.Алиқулов, Б.Омонов, И.Таран, А.Геворкян (К.Жўраев, 90), И.Хазигалиев, И.Кликунов, В.Афонин, В.Пономарёв, Г.Мегреладзе (П.Павлов, 61).

«Насаф»: А.Петросян, Ш.Аъзамов (Ж.Бобоев, 65), Н.Минчев, Б.Қораев, Ж.Жиямуродов, И.Шомуродов, Л.Тўраев, Ҳ.Каримов (Р.Қодиров, 41), А.Филипосян, С.Шодмонов (Б.Муртазоев, 86), С.Крот.

Огоҳлантиришлар: А.Геворкян (44) - Л.Тўраев (33), С.Крот (42), А.Фили-посян (44).

Назоратчи: Р.Нуримов.
 
«ОЛМАЛИҚ»-«НАВБАҲОР»-2:0 (1:0)
Олмалиқ. 3003 томошабин.

Ҳакамлар: М.Исмоилов-9,0; Н.Тошматов-8,2; Ш.Каримов-8,2; О.Толибжонов-9,0.

Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

«Олмалиқ»: Ю.Хриенко, М.Ҳамроев, А.Шерғозиев, Д.Усмонов, Ш.Муллажонов, Ю.Никитенко, И.Эргашев, Б.Ҳайдаров, А.Раҳимов (С.Шоаҳмедов, 57), С.Усмонхўжаев (З.Пиримов, 63), А.Фоменко (М.Мамазулунов, 73).

«Навбаҳор»: Б.Носиров, О.Валижонов, Т.Султонов, Б.Йўлдошев, И.Бойдедаев, Э.Низомбоев, А.Абдуллаев, И.Нарзуллаев (М.Ғофуров, 30),

Ғ.Жўраев, А.Маҳмудов (Д.Умаралиев, 46), Ж.Меҳмонов.

Огоҳлантиришлар: М.Ҳамроев (42), А.Фоменко (71) - Т.Султонов (23).

Назоратчи: Г.Имомов.
 
«ХОРАЗМ»-«МЕТАЛЛУРГ»-0:0
Урганч. 9298 томошабин.

Ҳакамлар: О.Рубаков-8,5; Э.Миробидова-8,8; И.Куцилло-8,8; Р.Тошмуҳамедов-9,0.

«Хоразм»: Ғ.Ҳасанов, Ш.Шарипов, Ф.Холмуродов, А.Тоиров, Р.Қурбонбоев, Ж.Ҳамроев, З.Холмуродов (Т.Васильев, 54), А.Бобожонов (М.Қурбонов, 87), И.Хайров (М.Абдумуротов, 64), В.Баранов, Ш.Раимжонов.

«Металлург»: М.Икромов, О.Исабоев, Р.Шоймардонов, Ҳ.Ҳошимов, Ғ.Ҳалимтоев, А.Ковалёв, У.Тожимов, Ш.Йўлдошев, Ф.Аҳмедов (Ж.Ўрунов, 90}2), И.Қурбонов, С.Акбаров (И.Нагаев, 69).

Огоҳлантиришлар: Ф.Холмуродов (53), А.Бобожонов (58), Ш.Раимжонов (64), Ж.Ҳамроев (87) - Р.Шоймардонов (12), Ф.Аҳмедов (17), С.Акбаров (49), О.Исабоев (70), И.Нагаев (87).

Назоратчи: Ғ.Каримов.
 
«МАШЪАЛ»-«СЎҒДИЁНА»-2:0 (1:0)
Муборак. 3511 томошабин.

Ҳакамлар: Б.Тоғаев-9,1; О.Жумаев-9,4; Ж.Саидов-9,4; Х.Рўзиев-9,0.

Голлар: В.Кожушко (30-пен.), А.Гребенюк (54).

«Машъал»: С.Қувватов, А.Ерохин, А.Писний, Г.Сапаргалиев, К.Израилов, А.Гребенюк, А.Шодмонов, В.Кожушко (С.Қуттибоев, 62), С.Ҳамроев, А.Шадрин, Б.Қо-дирқулов (Н.Давлатов, 70).

«Сўғдиёна»: М.Спиридонов, Д.Файзиев, И.Аҳмедов, Б.Абдимўминов (Д.Чепур, 80), А.Йўлдошев, С.Ҳамидов, С.Қаҳҳоров, М.Тошматов, Ф.Мирюнусов, М.Ҳошимов, З.Нарзиқулов (Д.Тожибоев, 66).

Огоҳлантиришлар: К.Израилов (7) - З.Нарзиқулов (32), С.Қаҳҳоров (50), Ф.Мирюнусов (81), М.Ҳошимов (84).

Назоратчи: А.Попов.
 
«БУНЁДКОР»-«ДИНАМО»-2:0 (1:0)
Тошкент. 2713 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов-8,2; А.Расулов-9,7; М.Саидқосимов-9,4; А.Бекчинтаев-9,0.

Голлар: А.Солиев (28, 68).

«Бунёдкор»: И.Нестеров, Х.Каримов, А.Ғофуров, А.Ҳайдаров (С.Тўрақулов, 67), Э.Рамос (Р.Мелзитдинов, 63), Ривалдо, Ж.Ҳасанов (Х.Вильянуэва, 55), А.Солиев, В.Карпенко, Ж.Виктор, С.Жепаров.

Динамо: А.Парванов, Д.Ония, Э.Бойдуллаев, А.Бозоров (С.Мустафоев, 82), У.Абдураҳмонов, Б.Насимов, Э.Жаҳонов (О.Мозговой, 74), У.Қобилов, С.Сайфиев (М.Аҳмеров, 56), А.Хвостунов, А.Акопянц.

Назоратчи: В.Штерн.
 
 
1 Бунёдкор                   29       27        2     0        84-13          83
2 Пахтакор                  30       18 10        2        69-16          64
3 Насаф                           30       16        7     7        48-27          55
4 ОлмалиҚ                    30       15        3     12      50-38          48
5 Нефтчи                        30       14        4     12      43-38          46
6 Локомотив             30       11        9     10      34-40          42
7 Андижон                   30       10        9     11      47-48          39
8 Шўртан                        30       11        6     13      36-50          39
9 Динамо                       30       11        5     14      44-42          38
10 Хоразм                     30       9   11 10   30-39                     38
11 ҚизилҚум                30       10        5     15      33-56          35

12 Металлург             30       7   10 13   36-49                     31

13 Машъал                   29       8         6     15      32-42          30
14 НавбаҲор               30       7         7     16      21-48          28
15 Бухоро                      30       6         6     18      40-59          24
16 СўҒдиёна               30       6        6      18        24-66         24
 
Тўпурарлар:
Ривалдо («Бунёдкор»)                   20та
Анвар Солиев(«Бунёдкор»)         18та
Одил Аҳмедов («Пахтакор»)          16та
Лочин Солиев («Бухоро»)             15та
Александр Гейнрих («Пахтакор») 13та
Хосе-Луис Вильянуэва («Бунёдкор»)            13та
Анвар Бердиев («Нефтчи»)           13та
Мўйдин Мамазулунов («Олмалиқ»)   12та
Сервер Жепаров («Бунёдкор»)     11та
Алишер Холиқов («Нефтчи»)         10та
Музаффар Умрзоқов («Локомотив»)   10та
Баҳодир Насимов («Динамо»)       10та
Илҳом Шомуродов («Насаф»)       10та
Шуҳрат Мирхолдиршоев («Андижон»)          9та
Александр Востриков («Олмалиқ»)   8та
Артур Геворкян («Шўртан»)          8та
Виктор Клишин («Андижон») 8та
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА