Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Солиевнинг "дубл"и ва 300-ўйини...

“Қизилқум”га қарши учрашув тажрибали ҳужумчимиз Анвар Солиев учун олий лига тарихидаги ҳисобдаги 300-ўйин бўлди. Кучлилар сафида 300лик довонини Ўзбекистонда 21-бўлиб ошиб ўтган футболчи, рамзий маънода, ўзининг юбилей беллашувида баҳс қаҳрамонига айлана олди.

Унинг дубли “Бунёдкор”га навбатдаги ғалабани ҳадя этди. Жароҳати туфайли Зарафшонга жамоамиз сардори Ривалдо ташриф буюра олмади. Натижада, бу йилги чемпионатда Ривалдо илк бор “Бунёдкор”нинг ўйинини ўтказиб юборди.

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
Голлар:
Солиев 64 (0:1), Солиев 82 (0:2), Кошелев 90+2 (1:2)
Огоҳлантиришлар: Раупов 3, Е.Гладков 81
Бунёдкор: Нестеров, Каримов, Ғофуров, Ҳайдаров, Рамос, Кападзе, Ҳасанов (Вильянуэва 46), Солиев (Саломов 84), Мелзиддинов (Карпенко 62), Виктор, Жепаров
Қизилқум: Сиротюк, Е.Гладков, Насибуллаев, Раупов, Жўраев, Рустамов, Абдуллаев (Мамадалиев 67), Ваҳобов, Кошелев, Любинский, Власичев (Бойматов 60)
Ҳакамлар: Р.Ҳамидов 8,5 (Андижон). Ҳ.Шодмонов 9,2, Б.Қодиров 9,2 (иккаласи – Бухоро). Н.Мешков 9,0 (Самарқанд)
Назоратчи: В.Валицкий (Тошкент)

5 ноябрь. Зарафшон. “Прогресс”. 3 754
Биринчи бўлимда мезбонлар ҳимояда жудаям зич ўйнашди. Олдинга фақат биргина Баҳриддин Ваҳобов ўтказилди. У ҳам бўлса асосан майдон марказида ҳаракат қилди. “Бунёдкор” кўп ҳужум ташкил этган бўлса-да, ҳимояда кўпчилик бўлиб тўп сурган зарафшонликлар танаффусга ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда чиқиб кетишди. “Қизилқум”нинг Игнатий Нестеров дарвозасига таҳдид солиши эса олис масофадан туриб берилган зарбалар ҳисобига юза келтириларди. Бу борада айниқса Леонид Кошелев анча фаоллик қилди. Бироқ бундай зарбалар мамлакатимизнинг биринчи рақамли посбонига катта қийинчиликлар туғдирмади.

Натижадан қониқмаётган Луиз Фелипе Сколари иккинчи бўлим бошидан майдонга иккинчи ҳужумчини ташлади. Хосе-Луис Вильянуэванинг чиқиши жамоамиз ҳужумларини янада кучайтирди ва тез орада Анвар Солиев ҳисобни очди. Мезбонлар майдон марказида тўпни олдириб қўйишди. Уни эгаллаб олган Азиз Ҳайдаров дарҳол ҳужум бошлади. Рақиб жарима майдончасига узатилган тўпни эса Солиев муаммосиз дарвоза тўрига йўллади. Жавоб тўпи илинжида “Қизилқум” бироз жонланди. Аммо “қалдирғочлар”нинг кучли ҳимоя чизиғи ўз савиясида ўйнаб, Нестеровга ортиқча бош оғриқлар олиб келмади. Аксинча, навбатдаги ҳужумларнинг бирида “Бунёдкор” Андрей Сиротюк дарвозасини иккинчи марта нишонга олди. Сервер Жепаров жарима зарбасидан узатиб берган тўпни бугунги ўйин юбиляри боши билан мўлжалга аниқ йўллади. Бу гол Анварнинг жорий чемпионатимиздаги 16-голи бўлди. У тўпурарлар баҳсида энди иккинчи поғонага кўтарилиб олди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда эса Кошелев барибир ниятига эришди. Унинг чамаси 23 метрлардан жаримадан берган кучли зарбаси тўғри дарвоза тўрига бориб тушди – 1:2.

Манба:"Бунёдкор" ФК расмий сайти.

САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА