Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Расмиятчилик учун ўтказилган сўнгги тур, аммо...

Мана, узоқ кутилган «айрилиқ» паллалари ҳам етиб келди. «Узоқ» дейишимизнинг боиси, олий лигамизнинг совриндор (Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК кубогида иштирок этувчи)лари маълум бўлгач, аксар кўнгли тор мухлисларимиз ушбу «поён»ни тезроқ келишини хоҳлашганди.

Тан олиш керакки, сўнгги турлар натижаларини футбол ишқибозлари жуда ҳам интиқлик билан кутишмаганди. Шундай бўлсада, «ИнтерФУТБОЛ» жамоаси ўз ақидасига содиқ бўлган ҳолда ўз газетхонларига «иссиқ» янгиликлар, хабарлар ва воқеаларни бериб боришни канда қилишмаяпти. Шундан бўлса керак, бугун ҳам сиз сўнгги тур натижаларидан ўз вақтида воқиф бўлиб турибсиз. Тўғри, жамоаларнинг тўлиқ таркибини беролмаяпмиз, аммо тезкор маълумотларни имкон қадар етказишга уринмоқдамиз. Албатта, бу бизнинг вазифамиздир...

Бинобарин, мавсумнинг охирги кунларида кураш асосан аутсайдерлар ўртасида кечди, дейиш мумкин. Олий лиганинг регламент бўйича (амалда бўлмаса керак) қайси жамоалар тарк этиши ва совринсиз 4-ўрин кимга насиб қилишини билиб олдик, холос. Айтиш жоизки, кечаги ўйинлар худдики расмиятчилик учун ўтказилгандек. Бироқ Муборакда кечган учрашувдан жиззахликлар бироз бўлсада умид қилган бўлишлари ҳам мумкин. Аммо ўзлари ҳам ишонмаган «илинж» учун. Бундай дейишимизга сабаб, Б.Давлатов шогирдларида «захира» ўйинлари ҳам бор эди. Хуллас, ўтган турда 1-лигага «патта»ни нақд қилган «Бухоро»га шерик сифатида «Сўғдиёна» «танланди» . Жиззах жамоаси ўзини ўзи «танлади», де­йиш мумкин. Зеро, улар мавсумнинг дастлабки «қисмида» жанговор ўйин кўрсатишган бўлишсада, 2-даврада ушбу «энерция»ларининг кучланиши етишмади. Жамоага юзага келган молиявий қийинчиликлар мазкур омадсизликларнинг омилларидан бири бўлди.

Турнинг энг қизиқарли учрашуви шубҳасиз, Тошкентда «Локо» иштирокидаги баҳс бўлди. Амет Мамет раҳбарлигида қайта «очилган» «Андижон» шу куни «темирйўлчилар»га ҳар томонлама муносиб рақиб эканлигини намойиш этди. 2-даврада «Пахтакор»дан «Локомотив» сафига қўшилган Рустам Аъзамов бу сафар ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Шунингдек, 1-бўлимда мезбонларнинг грузиялик легионери К.Махарадзе ғалабани мустаҳкамлагандек бўлди. Лекин иккинчи бўлимда ўзларига ҳаддан ташқари ишониб юборган В.Абрамов шогирдлари муносиб тарзда жазоланишди ва нақд ғалабани дурангга алмаштиришди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, пойтахтликлар мавсумнинг 1-турида Андижондан 3 очко билан қайтишганди.

Қашқадарё «дерби»си эса кутилганидек, жанговар ва тамошабинбоп ўтмаган бўлсада, учрашувга ташриф буюрган камсонли мухлисларни ягона гол билан овутди. Майдон эгаларининг грузиялик машҳур ҳужумчиси ушбу ягона голга муаллифлик қилди.

Мавсумнинг энг омадсиз жамоаси сифатида «тан олинган» «Бухоро» футболчилари эса вице-чемпион билан кечган учрашувда 2 та гол муаллифларига айланишди. Бироқ улардан бири ўз дарвозасига «Пахтакор» ёшларига қарши майдонда эркин тўп сурган Рауф Талгатович шогирдлари ўз мухлисларига чиройли ғалабани туҳфа этишаётганди. Аммо сўнгги дақиқалардаги тажрибасизлик муҳим бўлмаган 3 очкони 1 очкога алмаштириб қўйди.

Ўз майдонида Рустам Забиров шогирдларини йирик ҳисобда доғда қолдирган фарғоналиклар ўзларига мос бўлмаган 5-ўрин билан чекланишга мажбур бўлишди. «Олмалиқ» эса кутилганидек, 4-ўринни ўзиники қилиб олди.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА