Хайрлашув санаси аниқ
«Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячи Гарри Невиллнинг хайрлашув учрашувини 24 май куни ўтказишни режалаштирмоқда. У профессионал футболдан кетишини февраль ойида маълум қилганди.
Невилл «МЮ» сафида 19 йилдан буён тўп сурмоқда. Ўтган давр мобайнида 602та учрашувда майдонга тушган ҳимоячи «қизил иблислар» сафидаги дебютини 1992 йилнинг сентябрь ойида нишонлаганди. Сўнгги учрашувини эса шу йилнинг 1 январь куни «Вест Бромвич»га қарши ўтказди. Умуман, Невилл «МЮ»даги фаолияти давомида 8 карра Англия чемпиони бўлди. Бундан ташқари, Англия кубоги (3 марта), Лига кубоги (2 марта) ва Чемпионлар Лигаси (2 марта) турнирларида ғолиб чиқди.



