Фергюсон учун 100 миллион
«Манчестер Юнайтед» хўжайинлари ёзги трансферлар бозори пайтида бош мураббий Алекс Ферг-юсонга янги харидлар учун 100 миллион фунт стерлинг ажратишларини маълум қилишди.
Ҳозирда «қизил иблислар» бир қатор футболчиларни кўз остиларига олишган. «МЮ»нинг асосий мақсади - Гарет Бэйлни харид қилиш. «Тоттенхэм» уэльслик футболчини 30 миллион фунтдан камига сотмоқчи эмас. Бундан ташқари 20 миллион фунт стерлинг эвазига «Астон Вилла» вакили Эшли Янг ҳам «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиши мумкин. Шунингдек, Фергюсон Жордан Хендерсон («Сандерленд»), Жек Родуэлл («Эвертон») ва хорватиялик Лука Модрич («Тоттенхэм»)ларни ўз жамоаси сафида кўрмоқчи.



