Погребняк Германияда қолмоқчи
«Штутгарт»нинг россиялик ҳужумчиси Павел Погребняк келажак режалари ҳақида гапириб, Германияда қолишни истаётганига шаъма қилди: «Тўғриси, қолиш ёки қолмаслигим ҳақида аниқ бир нима деёлмайман.
Бу ҳақда ўйламай бор эътиборимни ўйинга қаратмоқчиман. Ахир кераксиз пайтда жароҳатландим. Лекин қўрқинчли жойи йўқ. Тез орада формамни тиклаб оламан. Германиянинг бошқа клубига ўтишим мумкинми? Ҳамиша Англияда ўйнашни орзу қилганман. Лекин бундеслигада ўтган вақт давомида бу иштиёқ сўнди. Зеро, Германиядаги стадионлар ажойиб, турмуш тарзи ҳам юқори, бир сўз билан айтганда, шароитлар зўр. Қисқаси, «Штутгарт»да қолишни истайман»,-деди Погребняк.



