Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Статистика: 1-лиганинг биринчи босқичи якунлари

Футболимизда иккинчи ўринда турувчи лигада мусобақа тизимининг ўзгартирилганлиги умумий ҳолатни бироз бўлсада, ижобий томонга бурди. Тўғри, шунда ҳам техник ҳисоблар қайд этилди. 

Яъни «Динамо-Ҳамкор» жамоаси мусобақани якунига етказолмади. Лекин тан олиш керак, ҳар икки минтақада юқори ўринлар учун кураш анча кескин кечди. Мана, энди икки гуруҳда дастлабки 8тадан поғонани банд этишган клублар ҳал қилувчи раундда курашни давом эттиришади.

Очколар

Иккинчи босқичда энг кўп очко жам­ғарган жамоа «Бухоро» бўлди. Ҳавас қилгудай тарихга эга жамоа 22та учрашувда 58 очко ишлади. Яъни атиги 3та ўйинда ғалаба қозонолмади (1та дуранг, 2та мағлубият). 2-яхши натижа ҳам «Ғарб» минтақаси вакилига тегишли. Тажрибали Рауф Илинеев бошқарувида ўйнаётган «Сўғдиёна» биринчи босқични 53 очко билан ниҳоялади. «Шарқ» карвонбошиси «Локомотив-БФК» эса 50 очко тўплади. Яъни «Ғар­бий» минтақада иккинчи ўринни эгаллаган «Сўғдиёна»дан 3 очко кам. Лекин ҳал қилувчи босқични у билан тенг миқдордаги очко ҳисобида бошлайди. Чунки, «Локо» ўз гуруҳида дастлабки 8 ўрин эгаларига қарши нисбатан муваффақиятлироқ тўп сурган. Бошқача талқин этадиган бўлсак, унда «олтин» очколари «Сўғдиёна»никидан кўпроқ. Қизиғи, «Шарқ»да 7-8-ўринлар орқали курашни кучлилар қаторида давом эттириш ҳуқуқига эга бўлган «Бунёдкор-2» ва «Имкон-Олтиариқ» клублари яқинда бошланадиган асосий мусобақага анча юқорироқ ўринда киришадилар. Олтиариқ жамоасини оладиган бўлсак, унинг тўплаган 31 очкосидан нақд 15таси ўз кучида қолади. Бунинг натижаси ўлароқ, Фарғона вилояти вакили ҳал қилувчи раунд стартида жадвалнинг нақ ўртасидан жой олади. Биринчи босқичда ундан юқори поғоналарни банд этишган «NBU-Осиё», «Чуст-Пахтакор», «Дўрмон-Спорт» жамоалари эса пастроқ позицияни эгаллашади. Эътибор беринг, 4-ўрин соҳиби 7-поғона эгасидан пастга тушиб қоляпти.

 
Голлар

Сермаҳсуллик борасида «Шарқ»нинг натижалари бироз яхшироқ. Мисол учун, «Ғарбий» минтақада голлар битта ўйинга ўртача 2,6тани ташкил қилади. «Шарқ»да эса бу кўрсаткич 2,8тага тенг. Лекин энг кўп гол урган жамоалар «Ғарб»да. Масалан, «Бухоро» ўтказилган 22 учрашувда рақиблар дарвозасини 49 марта ишғол қилди. «Шарқ»да эса энг яхши натижани «Оқтепа» қайд этди. Ушбу жамоанинг голлари сони 43тани ташкил этди.

Тўпурарлар мусобақасида ҳам «шарқ»­ликлар олдинда боришмоқда. Тўғри, икки минтақа тўпурарлари бир хил - 18тадан гол уришган. Лекин «Ғарб»­­да биринчи ва иккинчи ўриндаги футболчилар орасидаги фарқ катта. «Сўғдиёна» вакили Баҳодир Пардаев биринчи босқичда рақиблар дарвозасига 18та тўп киритган. Иккинчи ўриндаги Сухроб Қобиловда эса атиги 10та гол бор. «Шарқ»да вазият бошқачароқ. Рўйхатни бошқариб бораётган «Бунёдкор-2» вакили Маъруф Аҳмаджонов ҳам Пардаев сингари 18та гол урган. Аммо унинг энг яқин таъқибчилари Владимир Гаврилов («Оқтепа») ва Абдураззоқ Жўраев («Чуст-Пахта­кор»)­лар ҳисобида 15тадан гол бор.

 
Томошабинлар

Тан олиш керак, жорий мавсумда томошабинлар ташрифи борасида бироз бўлсада, ўсиш сезилди. Айниқса, биринчи лигада илк бора иштирок этаётган жамоаларнинг уй учрашувларида стадионларга мухлислар кўпроқ ташриф буюрдилар. Хусусан, «Ғарб»даги кўрсаткичлар олий лиганинг баъзи бир жамоалариникидан яхшироқ. Мисол учун, «Гулистон»нинг уй учрашувларини 111064 нафар мухлис кузатган. Бу бир ўйинга ўртача 10 мингдан ортиқроқ мухлис деганидир. Шунингдек, «Сўғдиёна», «Зарафшон», «Динамо-Ғаллакор» ва «Хива» жамоалари ҳам мухлис тўплашда яхши натижалар қайд этишди. «Шарқ» эса бу борада бироз оқсамоқда. Тошкентдан жамоа­лар кўплиги ҳам бунга таъсир ўтказмоқда. Футболимизнинг гранд клублари ҳисобланган «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ҳам мухлис тўплаш борасида мақтана олмайди. Шундай экан, пойтахтда биринчи лига баҳсларига ишқибозларнинг оқиб келишларини кутмаса ҳам бўлаверади. Ачинарлиси, Тошкентдаги бир қатор учрашувларда стадионга 50 нафар атрофида мухлис қадам ранжида қилди. «Шарқий» минтақада фақатгина «Имкон-Олтиариқ»нинг кўрсаткичлари яхшироқ. Мазкур жамоанинг уй учрашувларида стадиондаги мухлислар сони 4 мингдан кам бўлмади.

 


СТАТИСТИКА (голлар)

«ҒАРБИЙ» МИНТАҚА

«Бухоро» - 49

Руслан Санаев           - 8
Бобиржон Омонов      - 6
Нодир Ражабов          - 6
Суҳроб Неъматов       - 5
Акмал Рустамов         - 5
Константин Боев        - 4
Нодир Жўраев            - 2
Отабек Нарзуллаев    - 2
Сергей Ивлев             - 2
Иброҳим Раупов        - 2
Жамшид Ҳасанов       - 2
Шербек Юлдашев      - 2
Евгений Кочнев          - 1
Нажмиддин Мелиқулов            - 1
Азизбек Муротов        - 1
 

«СўҒдиёна» - 45

Баҳодир Пардаев       - 18
Шаҳзод Маннонов      - 5
Павел Пуришкин        - 5
Акмал Абдураҳмонов - 4
Дилявер Абибуллаев - 3
Расул Ҳаитов             - 3
Али Йўлдошев           - 3
Дмитрий Чепур           - 2
Собир Ҳамидов          - 1
Тўлқин Тожиев
(«Шўртан-2»)                  - авт.
 
«Зарафшон-НЦЗ»-40
Суҳроб Қобилов         -12
Мансур Абдуллаев     - 8
Шерзод Файзуллаев   - 4
Улуғбек Избосаров     - 3
Жамшид Шоҳназаров - 3
Максим Колядин        - 2
Санжар Усмонов        - 2
Дониёр Досанов         - 1
Зият Зиятов                - 1
Владислав Кирьян     - 1
Улуғбек Раҳмонов      - 1
Фаррух Салимов        - 1
Азизбек Йўлдошев
(«Хива»)                     -авт.
 

«Гулистон» - 31

Хуршид Йўлдошев     - 7
Жаҳонгир Абдурашидов          - 4
Азиз Маҳмудов          - 4
Акбар Саттаев            - 4
Алишер Ҳотамов        - 3
Бекзод Турдиқулов    - 2
Роббим Ҳасанов        - 2
Зафар Карақулов       - 1
Ўктам Мирзияев         - 1
Суҳроб Саримсоқов   - 1
Бобомирзо Усмонов   - 1
Бобуржон Бўронов
(«Динамо-Ҳамкор»)      -авт.
 
«Хива» - 30
Александр Ежов        - 9
Азиз Акрамов             - 4
Ориф Шамситдинов    - 3
Жасурбек Отажонов   - 2
Азимбой Нурметов     - 2
Санжарбек Воисов     - 1
Соҳибжон Очилов      - 1
Комил Самиев            - 1
Ихтиёр Сатторов         - 1
Туйлибой Хаитбоев     - 1
Аброр Ҳусанов           - 1
Умидбек Шарипов      - 1
Ербол Сейтназаров
(«Жайхун»)                 -авт.
Роман Халиулин
(«Динамо-Ҳамкор»)    -авт.
Санжар Эшонқулов
(«Динамо-Ҳамкор»)    -авт.
 

«Насаф-2» - 28

Зоҳир Қўзибоев          - 9
Акмал Миршарапов    - 6
Илёс Суюнов             - 4
Шаббос Аҳмедов        - 2
Санжар Тўрақулов      - 2
Равшан Асланов        - 1
Тоҳир Абдураззоқов   - 1
Дилмурод Пўлатов     - 1
Муслиддин Йўлдошев - 1
 

«Шўрчи-Лочин» - 24

Дилшод Ҳамроев       - 6
Акмал Давлаев          - 4
Фазлиддин Ҳасанов   - 4
Ислом Ҳамзаев          - 3
Равшан Йўлдошев     - 2
Ўткир Абдуллаев        - 1
Ҳусан Қурбонов         - 1
Рустам Мустафоқулов - 1
Рустам Сатторов        - 1
Акмал Ҳасанов          - 1
 

«Машъал- А.» - 24

Ихтиёр Тошпўлатов    - 6
Ғулом Ғуломов           - 5
Александр Ниязов      - 4
Собиржон Азизов       - 3
Шаҳзод Шайманов      - 2
Жаҳонгир Абдумўминов           - 1
Темур Бекчанов         - 1
Хуршид Суюнов         - 1
Маъруфжон Муродов - 1
 

«Шўртан-2» - 22

Низомжон Ниёзов       - 5
Равшан Нарзуллаев   - 4
Ҳикмат Асадов           - 3
Абдували Тўраев       - 3
Санжар Шомуродов    - 2
Баҳодир Бўронов       - 1
Азиз Жўраев              - 1
Аслиддин Лутфуллаев - 1
Илёс Норқобилов       - 1
Соҳибжон Очилов
(«Хива»)                     -авт.
 

«Динамо-Ҳ.» - 22

Хуршид Йўлдошев     - 5
Сўҳроб Ҳақназаров    - 4
Сарваржон Холматов - 3
Акмал Алимардонов   - 2
Жаҳонгир Исақулов    - 2
Шоҳруҳ Қурбонов       - 2
Азиз Муродов            - 2
Бобуржон Бўронов     - 1
Ислом Чориев            - 1
 

«Динамо-Ғ.» - 20

Баҳриддин Раҳмонқулов         - 4
Муҳамадали Дилмуродов        - 3
Жасур Ҳасанов          - 3
Бахтиёр Тўйчиев        - 2
Солижон Хайруллаев - 2
Анвар Алматов           - 1
Шуҳрат Аҳмедов        - 1
Шукурулло Аширов    - 1
Олег Боев                  - 1
Марат Қудратов         - 1
Дилшод Мамажонов
(«Машъал-Академия»)   - авт.
 

«Жайхун» - 19

Наризбек Алимов       - 6
Ислом Сейтназаров    - 4
Темур Искандаров     - 2
Мирас Карлибоев       - 2
Шукурулло Қутибоев - 2
Нормуҳаммад Абдукамолов    - 1
Қайрат Айтимбетов     - 1

Ораз Ўразимбетов        - 1

«ШАРҚИЙ» МИНТАҚА

«ОҚтепа» - 43

Владимир Гаврилов - 15
Алишер Шоғуломов - 6
Жўрабек Дўсматов   - 5
Равшан Тешабоев    - 4
Алишер Зиёвутдинов   - 2
Флюр Жаппаров       - 2
Зокир Мирзааҳмедов   - 2
Шаҳзод Нурматов     - 2
Воҳид Холбоев         - 2
Юрий Попандопуло - 1
Камрон Ҳусанов       - 1
Андрей Шашков       - 1
 

«Бунёдкор» - 34

Маъруф Аҳмаджонов   - 18
Расулжон Шуҳратов - 7
Обиджон Ҳакимов    - 2
Жамшид Аҳмедов    - 1
Умид Зуфаров          - 1
Шарахўжа Қосимов - 1
Суннат Қуролов        - 1
Алибобо Раҳматуллаев            - 1
Азиз Умаржонов       - 1
Фурқатжон Ҳасанбоев - 1
 

«Чуст-П.» - 35

Абдураззоқ Жўраев - 15
Баҳодир Акрамов     - 8
Раҳматулло Мелибоев - 3
Хайрулло Маҳмудов - 3
Аҳмаджон Раимжонов - 2
Зиёдбек Соадатов    - 2
Денис Тойманцев     - 1
Маҳмуд Раимжонов - 1

«Косонсой» - 34

Дилшод Назиров      - 8
Мирғолиб Раимов     - 7
Шерзод Мамасолиев    - 6
Сардорбек Асқаров - 2
Нодир Жўраев          - 2
Искандар Нарзуллаев - 2
Илҳом Теляков         - 2
Жаҳонгир Давронов - 1
Миржалол Жамолов - 1
Зариф Маматов        - 1
Анвар Сиддиқов       - 1
Флюр Жаппаров
(«Оқтепа»)                - авт.
 

«Атласчи» - 32

Зафар Тўраев           - 11
Ўткирбек Ҳошимов   - 5
Дилшод Тешабоев    - 3
Азизбек Маткаримов - 2
Бобир Фозилхонов   - 2
Қобил Сиддиқов       - 2
Давлат Йўлдошев     - 2
Оматилло Абдуллаев   - 1
Отабек Ҳайдаров      - 1
Алишер Файзуллаев - 1
Зоҳиджон Ғофуров
(«Имкон-Олтиариқ») - авт.
Илҳом Нишонов
(«Косонсой»)            - авт.
 

«ДЎрмон-Спорт» - 31

Дилмурод Алимов    - 9
Марсель Идиатуллин   - 6
Самандар Акбаров   - 4
Рустам Боқиев         - 3
Рудольф Разевич     - 3
Сардор Хоназаров    - 2
Виталий Ким             - 1
Фарҳод Мусаев        - 1
Нурали Нуруллаев    - 1
Диёр Усмонхўжаев   - 1
 

«NBU-ОСИЁ» - 30

Мирзоҳид Ғофуров   - 12
Нодиржон Одилов    - 5
Шуҳрат Ҳамидов      - 4
Азиз Осимов            - 3
Вусал Магерамов     - 2
Араик Бобоев           - 1
Зоҳиджон Собиров   - 1
Неъматжон Тоғаев    - 1
Ислом Холмирзаев   - 1
 

«Локомотив-БФК» - 29

Александр Сидоров - 14
Илья Кликунов         - 4
Александр Нигматулин - 2
Мунис Пирмуҳамедов - 2
Дилшод Йўлдошев   - 2
Фарҳод Ғофуров      - 1
Фаррух Караматуллаев            - 1
Алексей Соболев      - 1
Достонбек Толипов   - 1
Азамат Холматов      - 1
 

«Раш-Милк» - 29

Анвар Абдуқодиров - 7
Исроил Турсунов      - 5
Акромжон Бобоев     - 4
Умарбек Тўхтасинов - 4
Азизулло Маҳмудов - 2
Алишер Узоқов         - 2
Сардор Абдуллаев   - 2
Асрор Раҳмонов       - 1
Бобур Хўжаев           - 1
Жасур Расулов
(«Шайхонтоҳур»)       - авт.
 

«Имкон-ОлтиариҚ» - 28

Элёржон Акбаров     - 9
Ҳасанбой Эргашев   - 4
Жалол Жўнашев       - 4
Акмали Раҳимзода   - 3
Саиджон Эргашев    - 3
Зоҳиджон Ғофуров   - 1
Шоҳруҳ Раҳимов      - 1
Фаррух Худойқулов - 1
Муҳаммаджон Шералиев         - 1
Содиржон Элибоев   - 1
 

«Спартак» - 27

Игнат Чекмазов        - 9
Шуҳрат Мусаев        - 4
Акмал Эргашев        - 4
Муҳаммадсодиқ Одилов          - 3
Алимхон Абдувалиев   - 2
Вадим Ничунаев      - 2
Темур Акчурин         - 1
Бекзод Бўриев         - 1
Бекзод Раҳимов       - 1
 

«Шайхонтоҳур» - 22

Акром Мухторов       - 7
Сирожиддин Эгамбердиев       - 4
Илҳом Мирзаев        - 3
Бекзод Ғуломов       - 2
Улуғбек Қосимов      - 2
Алишер Усмонов      - 2
Баҳодир Камолов     - 1

Азамат Қуролов           - 1

САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА