"Шахтёр"...
«Шахтёр» ярим ҳимоячиси Дуглас Костага «Челси», «Тоттенхэм» ва «Арсенал» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Юқоридаги клублар футболчи учун 10 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёрлар. «Арсенал» «Валенсия»дан Хуан Матани ололмаса, Коста варианти ўрганиб чиқади. «Челси» «Галатасарой»дан Арда Туронни олмоқчи. Аммо бу келишув амалга ошмаса, «аристократлар» «Шахтёр»га мурожаат қилишади.
"Локо"...
«Локомотив» (Москва) президенти Ольга Смородская клубнинг «Спортинг» ярим ҳимоячиси Альберто Сапатер билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. «Шу ёзда узоқ хориждан тўрт нафар футболчини таклиф қилдик. Лекин тан олишим керак, Сапатер билан келишувга эришиш жуда осон кечди», - деди Смородская «Советский спорт»га берган интервьюсида.
"Интер"...
«Интер» «Женоа» билан словакиялик Юрай Куцканинг ярим трансфери борасида келишиб олди. Унга кўра миланликлар 8 миллион евро тўлашади. Аммо футболчининг янги мавсумни қайси жамоада бошлаши ҳозирча номаълум. Генуяликлар Куцкани январь ойида Праганинг «Спарта»сидан 3 миллион евро эвазига сотиб олишганди. 24 ёшли ярим ҳимоячи ярим мавсумдаёқ ўзини кўрсатишга улгурди.
"Лион"...
Тянч ярим ҳимоячиси қидираётган «Лион» эътиборини «Осер»нинг конголик легионери Делвен Ндингга қаратди. Лионликлар ушбу футболчи учун 7 миллион евро ва икки нафар ҳужумчи Пье ва Новоллоларни бермоқчилар. Бироқ «Осер» президенти Жерар Бургуэн бу таклифга кўнмаяпти.
Франция...
«ПСЖ» трансфер бозори якунлангунга қадар ўз таркибига Альберто Жилардинони қўшиб олмоқчи. Хабарларга қараганда, Париж клуби Италия термаси ҳужумчиси учун «Фиорентина»га 15 миллион евро тўлашга тайёр экан. Унинг ўзига эса йилига 5 миллион евро миқдорида маош таклиф қилмоқдалар.
АҚШ...
АҚШ терма жамоасининг собиқ утози Боб Брэдли яқин кунларда Миср терма жамоаси билан шартнома имзолайди. Жамоанинг олдинги устози Ҳасан Шеҳат жамоанинг Африка кубоги-2012 саралаш баҳсларидаги муваффақиятсизликларидан сўнг истеъфога чиқарилганди.
Англия...
Англиянинг турли шаҳарлари, жумладан Лондонда юз бераётган тартибсизликлар туфайли 10 август куни ўтказиладиган Англия-Голландия учрашуви бекор қилинди. Шу куни Уотфорда Нигерия ва Гана термалари ҳам ўртоқлик учрашувини ўтказишлари лозим эди. Аммо бу ўйин ҳам қолдирилди. Шунингдек, мамлакат кубоги баҳсларидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ҳам бошқа кунларга қолдирилган. Тахминларга қараганда, шанба куни старт оладиган премьер-лига баҳслари ҳам кейинроқ бошланиши мумкин.
Страница 1 из 5



