Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Рақибимиз: БААнинг КАМТАРИН КЛУБИ

18 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичининг финал раунди бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Дубайда «Ал-Шабаб» билан куч синашади.  

Ғолиб чиққан жамоа ОЧЛнинг «Д» гуруҳидан, мағлуб эса ОФК кубогининг «Д» гуруҳидан жой олади.

Сўнгги йилларда БАА футболида ўсиш кўзга ташланди. Шунга бўлса керак, клубларда тенглик пайдо бўлди. Бундан 8-10 йиллар олдин «Ал-Айн» ва «Ал-Аҳли» клублари бошқалардан бироз устун эдилар. Ҳозирга келиб «Ал-Жазира», «Ал-Шабаб», «Ал-Ваҳда» ва «Ал-Васл» каби жамоалар ҳам юқоридаги клублар сингари сов-ринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

«Нефтчи»нинг рақиби ҳақида гапирадиган бўлсак, «Шабаб» БААнинг гранд клублари сафига кирмайди. Мисол учун жамоа 54 йиллик тарихида фақат уч марта мамлакат чемпиони бўлган. Биринчи чемпионлик 1990 йили нишонланган. Иккинчи совринни қўлга киритиш учун беш йил кутишди. Сўнгги бор дубайликлар 2008 йили шоҳсупага кўтарилганлар. Ўтган йили мамлакат кубогини қўлга киритган жамоа Чемпионлар Лигаси «плей-офф» баҳсида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.

Шу ўринда айтиш жоиз, жамоа уй учрашувларини 20 минг томошабинга мўлжалланган «Мақтум Бин Рашид Стэдиум»да ўтказади. Кўпинча мазкур аренада БАА терма жамоалари ҳам ўз рақибларини қабул қиладилар.

Ўзингизга маълум, араб клублари таниқли мураббийлар ва футболчиларни таклиф этиш борасида ном қозонишган. «Ал-Шабаб» ҳам бундан мустасно эмас. Мисол учун жамоани турли йилларда Маркос Пакета, Тониньо Серезо, Ринус Исраэл, Илие Балач ва Клод Ле Руа каби мутахассислар бошқаришган. Футболчилар борасида ҳам «Шабаб» мақтана олади. Эътиборли томони, ўзбек футболининг тирик афсоналаридан бири Миржалол Қосимов ҳам айнан шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Али Даи, Маркос Ассунсао, Фабио Коста, Баба Адаму, Принс Таго, Жавод Козимиан ва Давид Феррейра каби таниқли футболчилар ҳам «Шабаб»да тўп суришган. Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Азиз Ҳайдаров ҳам «Шабаб» шарафини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек Карлос Вильянуэва ҳам Ҳайдаров билан ярим ҳимояда тўп сурмоқда.

Жорий мавсумни жамоа бир маромда ўтказмоқда. БАА про-лигасининг 14-турида «Ал-Шабаб» сафарда «Ал-Аҳли»га қарши баҳс олиб борди. Мазкур учрашув Азиз Ҳайдаров жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Эслатиб ўтамиз, «Аҳли»ни бугунги кунда испаниялик машҳур мураббийлардан бири Кике Санчес Флорес бошқармоқда. Маълум бўлишича, мазкур баҳсда Ҳайдаров тўлиқ ҳаракат қилди. «Ал-Шабаб» ўтказилган 14 учрашувда 24 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-поғонани банд этиб турибди.

Умид қиламизки, 18 февраль куни «Нефтчи» «Ал-Шабаб»га қарши учрашувда ижобий натижа қайд этиб, ОЧЛдаги клубларимиз сонини тўрттага оширади.

 
Маълумот учун

«Ал-Шабаб» (Дубай, БАА)

Тўлиқ номи: «Ал-Шабаб, Ал-Араби Клуб»

Ташкил топган йили: 1958

Стадиони: «Мақтум бин Рашид» (20000)

Президенти: Шайх Саид бин Мақтум ал Мақтум

Бош мураббийи: Пауло Бонамиго (Бразилия)

Мураббийлар: Алчиней Миранда, Эдсон Гонзага, Марсио, Рафаэль Санта Крус (барчаси Бразилия)

Ютуқлари: БАА чемпиони (3): 1990, 1995, 2008.

БАА Амири кубоги соҳиби (4): 1981, 1990, 1994, 1997.

«Этисалат Эмирейтс» кубоги соҳиби (1): 2011
Форс кўрфази Чемпионлар кубоги соҳиби (2): 1992, 2011

Осиё Чемпионлар Лигаси (кубоги) баҳсларида уч марта иштирок этган: 1992,1996, 2009

Машҳур футболчилари: Маркос Ассунсао, Фабио Коста, Баба Адаму, Принс Таго, Али Даи, Жавод Козимиан, Давид Феррейра, Мирослав Сович, Миржалол Қосимов, Карлос Вильянуэва.

Машҳур мураббийлари: Маркос Пакета, Тониньо Серезо, Ринус Исраэл, Илие Балач, Клод Ле Руа, Дэйв Маккей.

Техник ҳамкорлари:

Kappa (2004-2006), Diadora (2006-2007), Adidas (2007-2008), Errea (2008-2010).

 
«АЛ-ШАБАБ» таркиби:
 

Дарвозабонлар: 18.Салим Абдуллоҳ, 30.Исмоил Роби;

Ҳимоячилар: 2.Исо Муҳаммад, 3.Абдуллоҳ Дарвиш, 4.Муҳаммад Марзуқ, 5.Волид Аббос, 6.Ҳасан Иброҳим, 14.Сами Анбар, 19.Муҳаммад Аҳмад, 25.Маҳмуд Қосим, 29.Исом Дҳаҳи, 33.Ҳамдан Қосим;

Ярим ҳимоячилар: 7.Азиз Ҳайдаров (Ўзбекистон), 10.Карлос Вильянуэва (Чили), 13.Иброҳим Абдуллоҳ, 15.Довуд Али, 20.Носир Маъсуд, 21.Одил Абдуллоҳ;

Ҳужумчилар: 9.Санад Али, 11.Сурур Салим, 22.Киеза (Бразилия), 24.Исо Обайд, 77.Рашид Ҳасан, 99.Сиел (Бразилия).

 ****

Чоршанба куни эрта тонгда Юрий Саркисян бошчилигидаги Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Тошкент-Шаржа йўналиши орқали БААга учиб кетди. Бир кун олдин фарғоналиклар Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишганди. Хабарингиз бор, «Нефтчи» 18 февраль куни Дубайда «Ал-Шабаб» меҳмони бўлади.

Бўлажак учрашув нафақат «Нефтчи», балки Ўзбекистон футболи учун ҳам муҳимдир. Юрий Саркисян жамоасининг ғалабаси ОЧЛ-2012даги жамоаларимиз сонини тўрттага оширади. Ўзингизга маълум, «Бунёдкор», «Насаф» ва «Пахтакор» жамоалари Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Агар фарғоналиклар зафар қучадиган бўлсалар, «Д» гуруҳидан жой олишади. Борди-ю мағлубиятга учрасалар, ОФК кубогида иштирок этишади. Эътиборли томони, бу мусобақада ҳам водийликлар «Д» гуруҳидан жой олишади.

«Нефтчи» расмий сайтининг хабар беришича, Саркисян бўлажак учрашувга 19 нафар футболчини олиб кетган. Улар қуйидагилардан иборат:

Дарвозабонлар: Хислат Чилматов, Фаррух Турдалиев;

Ҳимоячилар: Шукур Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Дилёрбек Эрматов, Фахриддин Холмуродов, Насим Шоимов, Муҳсин Низомиддинов, Иқбол Бобохонов;

Ярим ҳимоячилар: Мансур Саидов, Иқбол Акрамов, Азиз Алижонов, Сардор Соипов, Бахтиёр Ёқубов;

Ҳужумчилар: Сардор Мирзаев, Анвар Бердиев, Отабек Исроилов, Темур Исломов, Шерзод Ҳакимов.

Давоми бор. Мазкур мақола давомини ҳамда бошқа қизиқарли мақолаларни газетамиз-"ИнтерФУТБОЛ"нинг 17 февраль жума сонида ўқишингиз мумкин.


Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА