Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Deloitte таҳлили: Бизнес бобида 10та факт

Deloitte аудиторлик компанияси яна Европанинг барча клублари даромадларини «микроскоп» орқали кўриб чиқди. Бу борада «Реал» ва «Барселона» клублари «Манчестер Юнайтед»дан сезиларли даражада ўзиб кетишди,

«Бавария» тижорат шартномалари орқасидан яна ҳаммадан кўп фойда кўрди. «Шальке» эса кутилмаганда дунёнинг энг сердаромад 10та жамоаси қаторига қўшилиб олди. Sports.ru сайти таҳлилнинг барча жиҳатларини обдон ўрганиб чиқиб, 10та энг қизиқарли фактга эътибор қаратди.

1. «Реал» даромад бобида «Манчестер Юнайтед»дан 112,5 миллион еврога ўзиб кетди. Ваҳоланки, ўтган йили ўртадаги фарқ 88,8 миллионга тенг эди. Мадрид клуби шу қадар омадли мавсум ўтказдики, бу молиявий масалаларга ҳам таъсир этмай қолмади. Трансляциялар ҳуқуқини сотишдан тушган даромад mediapro билан тузилган якка тартибдаги битим туфайли бирданига 24 миллионга ошди. Бунга жамоанинг ЧЛ ярим финалига чиққани имкон берди. Аслида «Қироллик клуби» бусиз ҳам ТВдан 100 млн. евро атрофида улуш олаётганди. Шунингдек, ҳомийлар томонидан бериладиган бонусларда ҳам ўсиш кузатилди: плюс 21,6 млн. евро ва тижорат шартномаларининг 14 фоизга яхшиланиши. Deloitteнинг тахминига кўра, жорий мавсум якунида «Реал» ва «МЮ» ўртасидаги фарқ мисли кўрилмаган даражада ошиб кетиши мумкин. Зеро, инглизлар ЧЛдан чиқиб кетишди ва ЕЛда ғолиб чиқишган тақдирда ҳам, оз миқдордаги насиба билан чекланиб қолишади. Шу туфайли «Бавария»да ниҳоят кучли учликка кириш имконияти туғилди.

2. «Бавария» тижорат шартномалари бўйича рекорд ўрнатишда давом этяпти. Мюнхенликлар ўтган мавсум ўз ҳомийларидан нақ 177,7 млн. еврони қуртдек санаб олишди. Бу дунёдаги машҳур брендлар билан ҳамкорлик қилишда немис клубига тенг келадигани йўқлигидан далолат беряпти. «Бавария» ғазнасига Deutsche Telekom, Adidas, Audi, Coca-Cola, Lufthansa, Samsung, Hypo Vereinsbank каби қатор компаниялар сезиларли даражада маблағ тўкишди. Уларнинг орасида ҳаттоки, Burger King ҳам бор. Умуман, ҳомийларнинг тўлиқ рўйхати анча узун. «Бавария» айнан ҳомийлари кўплиги эвазига кетма-кет 12-марта молиявий йилни фойда билан тугатди. Ўтган мавсумда бундеслигада омадсизликка учраган ва ЧЛда 1|8 финалдан сўнг курашдан чиқиб кетган бўлсада, 1,3 млн. евро миқдорида соф фойда кўрди. Ваҳоланки, клуб «Альянц-Арена» қурилишидан бўлган қарзларни ҳам узмоқда.

3. Энг сердаромад 30та клуб орасида ҳамон Россия­дан вакил йўқ. Deloitte эътиборига тушишга энг яқин клуб - бу 2010 йили 59 млн. доллар топган «Зенит». Питер жамоасининг 30-ўринга чиқиши учун «атиги» 28,9 млн. евро камлик қилди. Яъни топ-30дан жой олган «Сандерленд»нинг кўрсаткичи 87,9 миллионга тенг. Эътиборлиси, Португалиянинг «Бенфика» (102,5 млн.), Голландиянинг «Аякс» (97,1 млн.) ва ҳаттоки, чемпионшипга тушиб кетган «Вест Хэм» (89,1 млн.) клублари ҳам элит гуруҳдан жой олишди.

4. «Манчестер Юнайтед» 3та даромад манбаи бўйича энг баланслашган жамоа. Манкунианлар мавжуд 3та йўналишдан деярли тенг миқдорда пул топиш­япти: ўйин кунлари тушадиган маблағ - 33 фоиз (120,3 млн. евро), медиаҳуқуқларни сотиш -36 фоиз (132,2 млн. евро) ва тижорат келишувлари - 31 фоиз (114,5 млн. евро).

5. «Манчестер Сити» нафақат спорт, балки молия­вий масалаларда ҳам юксалмоқда. Клубнинг даромади 22 фоизга ошиб, 169,6 млн. еврони ташкил этди. Хусусан, тижорат келишувлари тобора яхшиланмоқда. Ўтган йили жамоа бу йўналишдан 64 млн. евро топди. Бу йил натижа янада салмоқли бўлиши тайин. Зеро, Etihad Airways билан тузилган 10 йиллик битим (баҳоси 400 млн. фунт) кучга киради. Шунингдек, телеҳуқуқлар улуши ҳам 27 фоизга кўпайди. Бунга табиийки, «Сити»нинг ЕЛда ўйнагани ва Англия кубогида ғалаба қозониб, чемпионатда 3-ўринни банд этгани йўл очди. Тўғри, клуб бизнес соҳасида янада жиддий ишлаши керак. Айтайлик, ўйин кунлари топиладиган маблағ миқдори ҳаминқадар - атиги 29,5 миллион. Қолаверса, ўтган йили 190 млн. фунтга кўтарилган зиён ҳам йўқ эмас. Кўрайликчи, шайх Мансур бунга қандай йўл билан жавоб бераркин?

6. Даромаддаги ўсиш фоизи бўйича «Шальке» биринчи ўринда! Немис клуби ҳаттоки, «Барселона»ни ортда қолдирди. Чунончи, «Шальке» аввалги йилдагидан нақ 62,9 млн. евро кўп топди, «Барса» эса 52,6 млн. Буни ҳайрон бўладиган жойи йўқ: «Шальке» ўтган йили ЧЛ ярим финалига чиқди. Шунинг ўзиёқ клубга қўшимча 39,8 млн. евро келтирди. Айнан шу сабаб трансляциялар ҳуқуқини сотишдан 37 фоиз кўп даромад олинди (аввалги 35,4 ўрнига 73,3 млн. евро). Бундан ташқари, еврокубоклардаги омадли иштирок орқасидан matchbay йўналиши (ўйин куни тушадиган маблағ)да ҳам ишлар гуркиради. Яъни бу борада 11,8 млн. евролик ўсишга эришилди. Ҳа, навбатдаги мавсум якунида клубнинг топ-10дан тушиб кетиши аниқ. Зеро, «Шальке» бундеслигада жадвалнинг пастки қисмида юрибди, боз устига, еврокубокларда қатнашмаяпти. Тўғри, Гельзенькирхен клуби тақдир тақозосига кўра, ўзини хотиржам тутиш имкониятига эга. Ахир унда «Газпром» билан 2017 йилгача тузилган 75 миллионли битим бор, қолаверса, Volkswagen ҳамда Ergo компаниялари билан ҳам манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

7. «Реал» ва «Барселона» даромадлари 5 йил давомида 500 млн. еврога кўтарилади. Ушбу супергигантларнинг навбатдаги сакрашни амалга оширишларига асослар етарли. Mediapro компанияси билан тузилган якка тартибдаги битимлар тегишлича 2014 ва 2015 йилгача амалда бўлади. Демак, Испаниядаги ички турнирлар телетрансляциясидан олинадиган даромад камаймайди. Қўшимчасига икки клуб ҳам Осиё компаниялари билан ўта манфаатли тарзда шартнома тузди: «Реал» Emirates Airlines, «Барселона» эса Qatar Foundation (йилига 30 млн. евро) билан.

«Реал» ва «Барселона» даромадларининг охирги икки йилдаги ўсиш динамикасига қараб, 500 миллионли марра шу мавсумдаёқ забт этилишига амин бўлиш мумкин.

8. «Боруссия» (Дортмунд) Европада ҳомийларга энг боғлиқ клуб. Клуб даромадлари тизимида ҳомийларнинг улуши нақ 57 фоизга тенг. Бу «Бавария» (56 фоиз)никидан ҳам кўп. Рақамлар асосида келтирадиган бўлсак, дортмундликлар ҳомийлардан 2009|2010 йиллар мавсумидагидан нақ 18 млн. евро кўп ундиришди. Srortfive маркетинг агентлиги туфайли жамоа узоқ вақт тижорат фаолиятида муаммо сезмаслиги тайин: Evonik (жамоа либосида ушбу ёзув бор) ва Signal Ibuna («Боруссия» стадионига шу ном берилган) компаниялари билан тузилган битимлар 2016 йилгача мўлжалланган. Кейинги мавсумдан эса Каррадан яхшироқ таклифни ўртага ташлаган Puma клубнинг техник ҳамкорига айланади. Бошқа соҳаларда ҳам «Боруссия»нинг ишлари жойида: ўйин кунлари тушадиган тушум 4,3 млн. еврога кўпайди (Европа Лигасидаги иштирок туфайли), телеҳуқуқлар сотуви улуши эса 52 фоиз ошди.

9. «Ювентус» энг сердаромад 10та клуб қаторидан тушиб қолди. «А» сериясидаги 7-ўрин ва ЕЛдан эрта кунда чиқиб кетиш клубга молиявий томондан қаттиқ зарба бўлди: даромадлар миқдори 51,1 млн. еврога камайди. Чунончи, «Юве» ЕЛ гуруҳ босқичида ўйнаб, атиги 1,8 млн. олди. Ваҳоланки, 2009|2010 йиллар мавсумида бу борада 20 «лимон»дан кўп топганди. Телеҳуқуқлар йўналишидаги камомад эса 43,8 млн. еврога тенг. Яъни бир йил олдингисига таққослаганда, шунча кам. Сабаби шуки, жамоа чемпионатда омадсиз иштирок этди, қолаверса «А» серия­си клублари ТВ билан яхлит ҳолда шартнома тузишди. Matchday йўналишидаги кўрсаткичлар ҳам ғоят паст - 11,6 млн. евро. Тўғри, «Ювентус» қиймати 105 миллионли янги стадион қурилиши туфайли бутун мавсумни Туриндаги «Стадио Олимпико» аренасида ўтказди. Клуб ўртача олганда, ҳар бир ўйиндан 500 минг евро атрофида наф чиқарди, холос. Рейтингнинг юқорисидан ўрин олган ҳеч бир жамоа кўрсаткичи бу қадар аянчли эмас.

10. «Валенсия» рейтингда 19-ўринни эгаллаб, 2007 йилдан буён илк марта Европанинг энг бой клублари рўйхатига кирди. «Валенсия» ниҳоят, таҳликали инқироздан фориғ бўлиб, қаддини ростлади. Мана, янги стадион қурилишини ҳам бошлаб юборди. Клубнинг даромадлари 18 фоиз (17,5 млн. евро)га ошди. Айниқса, медиаҳуқуқлар сотуви яхшиланди - ўтган мавсумдагига нисбатан 19,5 млн. евро кўп фойда кўрилди. Албатта, бу «Валенсия»нинг ЧЛда муваффақиятли қатнашгани (1|8 финал босқичига чиқди) билан изоҳланади. Зеро, «кўршапалаклар» олдинги мавсумда ЕЛда ўйнагандилар ва атиги 5,1 миллион топгандилар. Тўғри, ҳомийлар улуши 5 фоизга камайиб, 22,9 «лимон»ни ташкил этди. Айтиш жоиз, бу Football Money League рўйхатидаги энг паст кўрсаткич. Жорий мавсумни эса жамоа бош ҳомийсиз бошлади. Февраль ойига келиб, Хитойнинг Jinko Solar компанияси билан шартнома тузилди. Бунинг орқасидан валенсияликлар йил якунигача 1,4 миллион евро олишади. Демак, жамоанинг ишлари секин-аста ўнгланмоқда.

Хўжа АБДУРАҲМОН тайёрлади
Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА