Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




СИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДАСИЗ... Австралия олимпиячиларига қарши қандай ўйнаймиз...?

Яхши биласиз, бугун  Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Австралияга қарши ўта муҳим учрашувда майдонга тушишади. Бу ўйиннинг аҳамияти нақадар юқори эканини барчамиз билиб, сезиб турибмиз. Термамиз ғалаба қозонса, Лондон бизга анча яқинлашади. «Олирузлар»га «сюрприз»ни ваъда қилган Вадим Карленович албатта, «ғалаба рецепти»ни ҳам тайёрлаб қўйганига шубҳа қилмаймиз ва ишонамизки, жамоамиз бу ўйинда зафар қозона олади. Фақат, шу ўринда беихтиёр тахминларга бериламиз: «Термамизнинг бошланғич таркиби қандай бўлгани маъқул? Кимлар ўйинни дастлабки дақиқалардан бошлашса, муваффақиятга эришишимиз осонроқ?» Истаймизми-йўқми, бу саволлар ҳаммамизни тахминий таркиб тузишга ундайди.
1-вариант.

Кўриб турганингиздек, биз тахмин қилаётган дастлабки схема терма жамоаларимиз учун анъанавий бўлиб келган 4-5-1 ни эслатиб юборади. Аммо беш нафар ярим ҳимоячига асосланган бу тактика Сиднейдаги 4-4-2 дан кўра яхшироқ натижа бериши ҳеч гап эмас. Бир сўз билан айтганда, футболчиларни бундай жойлаштириш ҳар томонлама қулай. Чунки австралияликлар баҳсга кутилганидан ҳам жиддийроқ тайёрланишмоқда. Устига-устак, улар ўз чемпионатларида эмас, асосан Европа клубларида тўп сураётган футболчиларнинг маҳоратига умид қилишмоқда. Демак, рақибларимиз олдинги учрашувдан керакли хулосани чиқариб бўлишган ва айнан тезлик ва атлетизмга асосланган европача футбол орқали вакилларимиздан устун келишмоқчи. Бу ҳолда эса дастлабки дақиқаларни бешта ярим ҳимоячи билан ўтказиб олиш тўғри бўлади, назаримизда. Айниқса, бошланғич таркибда Қиличев ва Раҳматуллаевлардан иборат таянч ярим ҳимоячилар жуфтлиги ҳаракат қилиши жуда катта наф келтириши мумкин. Зеро, замонавий футболда жамоалар айнан шу услубни танлашмоқда ва бу қарор кўп ҳолларда ўзини оқламоқда. Мазкур ҳолатда Ойбек Қиличев майдонда фақат «қора ишлар» билан шуғулланиб, рақиб ҳужумини бузишда фаоллик кўрсатади. Дилшод Раҳматуллаев эса унга яқиндан ёрдам бериш билан бирга, олдинги чизиқдаги вакилларимизни ҳам қўллаб-қувватлайди. Олимпия терма жамоамиз ҳақидаги олдинги мақолаларимизда узоқдан кучли ва аниқ зарба йўллайдиган футболчини кўрмаётганимизни таъкидлагандик. Охирги ўйинлар шуни кўрсатдики, Раҳматуллаевга тўғри йўналиш берилса, у бемалол бу ишни зиммасига ола билади. Қолаверса, унинг «нозик пас»ларга мойиллиги ҳам сезилиб турибди. Бир сўз билан айтганда, Дилшод мисолида янги плеймейкерни кўраётгандаймиз. Фақат футболчидаги бор имкониятларни юзага чиқариш қолмоқда, холос. Ҳужумдаги ягона вакил - Темурхўжа Абдуҳолиқов бироз ёлғизланиб қолаётгандек туюлиши мумкин. Лекин унинг ортида Фозил Мусаев, қанотларда Жасур Ҳасанов ва Олег Зотеевлар бемалол қўллаб-қувватлайверишади. Демак, 4-5-1 исталган вақтда 4-3-3 га айланиши ҳеч гап эмас. Бу тахминдаги ягона камчилик шуки, унда термамизнинг асосий ҳужумчиларидан бири - Кенжа Тўраевга жой топилмади. Эҳтимол, Абдухолиқовнинг бошланғич таркибдаги ўрнини айнан Тўраев эгаллар?.. Ёки шароит тақозо қилса, Тўраев ўйин давомида Зотеевни алмаштиради. Мусаев ёхуд Раҳматуллаев ўрнига Зоҳир Пиримов майдонга туширилса, у чап қанот ярим ҳимоясига жойлашади.  

2- вариант

Бу вариантда асосий эътибор ҳужумга қаратилади. Боиси, ўйин ўз майдонимизда, кўп сонли мухлислар кўз ўнгида кечади. Шундай экан, жамоамиз аъзолари ва мураббийлар имкон қадар ишқибозларга манзур келадиган тажовузкор футбол намойиш қилишга интилишади. «Бухоро» аъзоси Жасур Ҳасанов бу схемада ҳам ярим ҳимоячи, ҳам ҳужумчи ролини бажариши лозим. Ишонамизки, у бундай вазифани уддалай олади. Майдоннинг чапроқ қисмида ҳаракат қилиши кўзда тутилган Кенжа Тўраев эса ҳужумларни ривожлантириш билан бирга, ҳимояда ҳам шерикларига ёрдам бериши керак. Тўғри, бунда Тўраев баъзи жузъий хатоларга йўл қўйса, эҳтимол. Ҳар ҳолда, у фақат ҳужумга ихтисослашган футболчи. Шунинг учун унинг ортига Дилшод Раҳматуллаевни жойлаштирдик. Агарда Қиличев марказда ҳар доимгидек ишончли ўйнай олса, Раҳматуллаев у қадар машаққат чекмайди. Мазкур схеманинг афзаллиги шундаки, термамиз вакиллари томонидан уюштириладиган ҳар бир ҳужум ўта хавфли тус олиши мумкин. Шундай экан, олимпиячиларимиздан камида иккита тезкор гол талаб этилади. Воқеалар ривожи айнан биз кутганимиздек тус олса, кейинроқ ҳужумчиларнинг бирини майдондан олиб, ўрнини Қиличев билан тўлдириш ва шу орқали марказда «олирузлар»га нисбатан устунликни таъминлаш мумкин бўлади. Қўшимчасига, Жасур Ҳасановда чарчоқ аломатлари сезилса, уни Шерзод Каримов билан алмаштириш ҳам термамиз учун фойдадан холи бўлмайди. Сабаби, кутилмаган қарорга кела олиш қобилиятига эга «Пахтакор» аъзоси тезкор қарши ҳужумлар пайтида аниқ тўп узатишлар орқали рақибни доғда қолдиришни эплайди.
Албатта, тахминлар ўз йўлига. У ҳар кимнинг хаёлида турлича кўриниш олиши мумкин. Лекин биз учун энг асосийси, термамизнинг ғалабаси. Вадим Карленович сал кам бир ой давом этган йиғинда асосий эътиборни футболчилардаги кайфиятга қаратди. Чунончи, юқори кайфият бўлган жойда иш унуми ҳам кўнгилдагидек бўлиши аниқ. Умид қиламиз, кўтаринки кайфият бизни якшанбадан сўнг ҳам тарк этмайди...

 Исроил Раҳимов, "ИнтерФУТБОЛ" махсус мухбири
 
Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА