Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




VIP – форвардлар: Ноодатий футболчилар.

Қарангки, профессионал даражада ўйнаб, миллионлик аудитория эътиборини қозониш учун болаликдан куну тун машғулотлар майдонида тер тўкиш шарт эмас экан.

Гоҳида бунинг учун шунчаки, машҳурликка эришиш ёки таниқли кишининг қариндоши бўлиш кифоя қилади. «ССФ» нашри айнан шунақа - ноодатий футболчилардан айримларининг тақдирлари билан қизиқиб кўрди. Ўйлаймизки, бу бизнинг газетхонларимиз учун ҳам ўқимишли мақола.

Болгария бош вазири

Мамлакат ҳукуматида масъулиятли лавозимни эгаллаб турган Бойко Борисовнинг спорт фаолияти анча самарали. У аввалига каратэ билан шуғулланган, кейин 25 йил давомида ёшларга шу спорт туридан сабоқ берган. Шунингдек, Болгария каратэ федерациясини ҳам бошқарган. 52 ёшли сиёсатчи охирги пайтларда футбол майдонлари ва теннис кортларида тез-тез кўриниш беряпти. Айтганча, ҳар иккисида муайян ютуқларга ҳам эришди. Эътиборлиси, мамлакат бош вазири маҳаллий биринчиликнинг учинчи дивизиони иштирокчиси - «Витош» (Бустрица шаҳарчаси) клубида тўп суради.

- Бунга шунчаки, эрмак сифатида қараш керак. Ахир «Витош» ҳаваскорлар клуби,-дейди Болгарияда чоп этилувчи «Дни» спорт нашри муҳаррирларидан бири. - Борисов ҳужум чизиғида ўйнайди, у доимо юксак жисмоний формасини сақлаб юради. Айтиш жоиз, бош вазир иштирокидаги ўйинларга одатдагидан кўпроқ мухлис йиғилади.

- «Витош»нинг баъзи ўйинлари ТВ орқали ҳам намойиш этилса керак...

- Иш ҳали бунга етиб борганича йўқ. Лекин «Витош»нинг ўйинлари газеталарда батафсил ёритиларди. Зеро, бош вазир майдонда ўзини қандай тутиши, рақибларга нечоғли муносабатда бўлиши каби жиҳатлар ҳаммани бирдек қизиқтиради. Айниқса, унга қарши қўпол ёки юмшоқ ўйнашларини билиш эҳтиёжи баланд.

- Хўш, рақиблар бош вазирга қандай қаршилик қилишади?

- Қўполликлар ҳам учраб туради, лекин кўпчилик жуда тартибли ўйнайди. Ҳаммадан ҳам ҳакамларга қийин. Борисов улар билан мунтазам тортишади, бечораларга баланд овозда бақиради... Ҳозиргача ҳеч ким уни майдондан четлатишга жазм этгани йўқ. Бироқ айни пайтда умумий қизиқиш анча сўнган ва «Витош»га алоҳида эътибор қаратилмаяпти. Айтганча, Борисов кўпроқ Стоичков, Балаков каби болгариялик футбол юлдузлари билан бирга турли хайрия ўйинларида қатнашишга иштиёқманд. У 5-6та кўргазмали учрашув ташкил этишга ҳам улгурди. Бундай ўйинлардан одатда 70-80 минг евро фойда кўрилади ва маблағ тўлалигича саратон хасталигига чалинган беморлар ва болалар уйларига тортиқ этилади. Хуллас, Борисов ўз хоббисини қандайдир жиддий нарсага айлантиришга уринмоқда.

- Клуб мураббийи ўйин чоғида бош вазирни алмаштириши мумкинми?

- Фақат аҳмоқ киши шундай қилади! Ахир ким ҳам мамлакатнинг энг муҳим шахсларидан бирини майдондан чиқаришга жазм этади? Боз устига, мухлислар айнан Бойконинг ўйинини кўриш учун стадионга киришади.

 

ҚозоҒистон президентининг куёви

Қозоғистонда битта ҳазилнамо гап машҳур: «Агарда президент Нурсултон Назарбоевда ўғли бўлганида, у албатта, футбол бўйича мамлакат терма жамоасида ўйнарди». Бироқ мамлакат раҳбарида ўғли йўқ, балки 3 нафар қизи бор. Эътиборлиси, уларнинг эрлари ва фарзандлари биринчи рақамли спорт тури билан турли даражада шуғулланишади.

Назарбековнинг кенжа қизи - Алиянинг собиқ эри Дониёр Ҳасанов Қозоғистон Темирйўллари давлат компанияси вице-президенти лавозимида ишлаган. Футбол сайти статистикасига таянадиган бўлсак, у бир мавсумда 8та гол уришга эришган. Собиқ ҳужумчи 2009 йили Остонанинг «Локомотив» клубини қўлга олиб, Андрей Тихонов, Егор Титов ва ҳамюртимиз Максим Шацких каби машҳур футболчиларни таклиф этганди. Қолаверса, бош мураббийлик роли Сергей Юранга топширилганди. Кейинчалик Ҳасанов тўсатдан ғойиб бўлди. Гап-сўзларга кўра, у АҚШга кўчиб кетган экан.

Мамлакат раҳбарининг яна бир куёви Рахат Алиев (тўнғич қизи Дариганинг эри) бир неча марта Европа клубини ўз қарамоғига олиши ҳақида сўз очганди. Бу билан қозоқ футболчиларини еврофутбол руҳида тарбиялашни мақсад қилган. Ҳаттоки, Бельгиянинг «Мукрон» клуби билан музокаралар олиб борилди, бироқ келишув, барибир, амалга ошмай қолди. Энди навбат Назарбековнинг неварасига келди - 21 ёшли Айсултон профессионал футболчи. Алиевнинг Англия ОАВга берган маълумотига кўра, унинг ўғли 2007 йили Абримовичнинг «Челси»сига борган, бироқ кўрикда «аристократлар» мураббийларини ўз иқтидорига ишонтиролмаган. Шундан сўнг ўсмир йигит 2 йилни «Портсмут»да ўтказди, ҳозир эса пойтахтнинг «Остона» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

 

Каддафининг ўҒли

Газетамизнинг аввалги сешанба сонида Ливиянинг собиқ раҳбари - генерал Муаммар Каддафининг ўғли Саади ҳақида батафсил ҳикоя қилгандик. Ўша мақолага қўшимча сифатида айтиш мумкинки, Саади вақтида Ливия футбол федерациясини бошқарган, терма жамоада сардорлик қилган (18та ўйин, 2та гол) ва 3 марта мамлакатнинг энг яхши футболчиси, деб топилган. Ливиялик ҳужумчи-бизнесмен ички доирадаги муваффақиятлардан сўнг ўз кучини хорижда синаб кўришга аҳд қилди, бироқ Италиядаги фаолияти унчалик ўхшамади. «Ювентус»нинг маълум миқдордаги акциясига эгалик қилган Саадининг трансфери вақтида 300 минг еврога баҳоланганди (transfermarkt.de томонидан). Умуман, Каддафи Италиядаги 4 йиллик фаолияти давомида атиги 2та расмий ўйинда майдонга тушди ва бор-йўғи 26 дақиқа ҳаракатланди, холос. Шундан сўнг гинералнинг ўғли бутсаларини михга илишни маъқул кўрди. Ҳозирда Саади Интерпол томонидан қидирилмоқда. Унга қаллоблик, одамларни қурол билан қўрқитиш ва фуқаролик уруши пайтида ливияликларни ўлдирганлик айбловлари қўйилган.

- Болгарияда бош вазир Борисовни аҳмоқ мураббийгина майдондан чиқариши мумкин экан. Ливияда қандай эди? Шахсан сиз ўйин давомида Каддафининг ўғлини алмаштира олармидингиз? Бу саволга 2001 йили Саадига устозлик қилган Ливиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби собиқ мураббийи Лев Иванов қуйидагича жавоб берди:

- Умуман олганда, бу борада муаммо йўқ эди. Ўйин давомида Саадининг чарчаганлиги кўзга ташланса, ундан сўрардик: «Дам олишни хоҳламайсизми?». Бироқ уни дабдурустдан алмаштириш - бу ғирт аҳмоқлик саналарди.

- Хавфсизликни назарда тутяпсизми?

- Нималар деяпсиз? Ҳеч ким менга ҳеч нарса қилолмасди. Лекин унутмаслик керак, Саади нафақат клубнинг бош ҳомийси, балки миллий футбол федерацияси раҳбари эди. Қолаверса, бинойидек ўйнарди. Маҳаллий чемпионатда тез-тез гол урар ва энг яхши тўпурарлардан бири ҳисобланарди. Айниқса, жарима зарбалари ва пенальтиларни яхши бажарарди. Асосийси, у футбол билан «оғриганди» - машғулотларни ўтказиб юбормас, ҳатто улар тугагач, якка тартибда ҳам шуғулланарди. Кейинчалик Италия «А» серияси клубига сармоя ажратгани бежиз эмас, ахир.

- Апеннинда ҳатто ўйнаб кўришга уринди, лекин омадсизликка учради...

- Билишимча, жисмоний ҳолати жавоб бермаган. Умуман, бу жиҳат ливия­лик футболчилар учун муаммонинг ўзи.

- Айтишларича, машғулотларда дои­мо Каддафининг шахсий қўриқчилари ҳам ҳозир бўлишган экан. Бу ноқулайлик туғдирмасдими?

- Аввалига ноодатийдек туюлди, ке­йин эса кўникиб кетдим. Автомат тутган 6 киши трибунадан жой оларди, лекин улар иш жараёнига халақит беришмасди. Аслида Россияда даҳшатнинг ўзи эди бир вақтлар. Мисол учун, ўйнаш учун Ингушетияга келганимизда, ҳаттоки, ҳожатхонага ҳам қўриқчи ҳамроҳлигида кирганмиз. Ливияда эса ҳаммаси осуда эди. Айтайлик, 13 ёшли ўғлимнинг кечқурун сайрга чиқишига хотиржам рухсат берардим.

- Рақиблар мамлакат раҳбари ўғлига қарши гоҳида қўполлик ҳам қилишармиди?

- Барча одатдагидек ўйнарди. Яъни ҳеч ким яққол «таслим» бўлмасди. Баъзида ҳатто очиқчасига сурбетлик ҳам кузатиларди. Бир сафар ливияликлар ўз майдонларида Кот-д~Ивуар термасига 0:4 ҳисобида ютқазишаётган паллада мухлислар майдонга тош, турли буюмлар улоқтиришганди. Айтиш жоиз, ўшанда Каддафи биринчи бўлиб майдон четига югуриб келган ва ғазабланган оломонни тинчлантирганди. Эътиборлиси, у бунинг уддасидан чиққанди. Умуман, Ливияда видеоназорат тизими яхши йўлга қўйилган ва безорилар жазосиз қолишмайди асло.

- Айтингчи, Каддафи инсонийлик нуқтаи назаридан сизда қандай таассурот қолдирган?

- У билан атрофлича, бафуржа гаплашмасдим. Зеро, таржимон машғулот бошланиши арафасида келиб, у якунлангач, дарров ортига қайтарди. Каддафига келсак, менга доимо ҳурмат билан қарарди. Ўзи араблар ёши катталарга нисбатан одобсизлик қилишмайди асло. Хуллас, Саадини ўзимга нисбатан очиқкўнгил инсондек ҳис қилганман. У муҳим ғалабалардан сўнг жамоадошларини рағбатлантиришни ўрнига қўярди - кимгадир пляж дўкончаси, бошқага автомобиль совға қилиши ҳеч гап эмасди. Зеро, у ерда соф профессионал футболчи учрамасди, ҳисоб. Барча ўйинчилар яна нимадир билан шуғулланишарди. Айтайлик, асосан бизнес билан. Каддафи эса клубга, футбол инфратузилмасига кўп сармоя киритарди. Тўғри, шаҳзода эканлиги билиниб турарди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Ахир беҳисоб пул, отасининг чексиз муҳаббати...

 

«Тур де Франс» Ғолиби

2006 йили америкалик Флойд Лэндис дисквалификация қилингач, Оскар Перейра «Тур де Франс» велепойгаси ғолиби сифатида тан олинди. Шундан 2 йил ўтгач, яна «Тур»да йўл четидаги тўсиққа бориб урилди ва 2 қаватли уй баландлигига тенг жойдан асфальтга қулади. Бунинг оқибатида узоқ вақт даволанди, азобланди. Афсуски, қайтгач, аввалгидек тезлик ололмади. Лекин қора кунлар ортда қолиб, ёруғ нур ҳам кўринди. Машҳур велопойгачи 2010 йилнинг охиридан бошлаб, «Корусо» (Испания учинчи дивизиони) клуби шарафини ҳимоя қилмоқда - марказий ҳужумчи сифатида.

Оскарнинг кун тартиби дақиқасигача ҳисоб-китобли. Жаҳондаги энг универсал спортчи футбол машғулотлари ва Испания радиосидаги муаллифлик кўрсатувини тайёрлаш орасида «ССФ» наш­рига интервью беришга ҳам вақт топди.

- Футбол машғулотлари фаоллик талаб этиш бўйича велопойганикига етолмаса керак. Шундай экан, унчалик қийналмайсиз, тўғрими?

- Биласизми, бу йил ҳаммаси ўз изига тушди. Лекин бошида мушакка боғлиқ муаммолар қийнади. Чунки велопойга ва футбол машғулотлари бир-биридан мутлақо фарқ қилади. Яна шуниси борки, «Реал» футболчиси даражасидан анча узоқдаман.

- Чунки бошида футбол эмас, велоспортни маъқул кўргансиз. Нега?

- 13 ёшга тўлгунимча иккиси билан ҳам шуғулланганман. Ахир испан бўла туриб, футбол ўйнамаслик мумкинми? Велоспорт эса мени дунёга танитди. Аввалига ўзинг шуғулланасан, кейин эса нимадир ютишинг мумкин. Айниқса, ўсмир бола учун энг яхши бўлиш ғоят муҳим.

- Футболда нега айнан «Корусо»ни танладингиз?

- Шунчаки, уйим клуб стадиони ёнида - атиги 300 метр нарида. Қолаверса, «Корусо» 3-дивизионида иштирок этадики, унда ўйнашга кучим етади.

- Маълумки, велоспорт энг машаққатли спорт турлари тоифасига киради. Ҳозирда футбол вакили сифатида икки спорт турини таққослай оласизми?

- Футбол шубҳасиз, тўқнашув ва курашларга бой ўйин. Лекин бунда ўйин-чи бироз тин олиб, нафасини ростлаб олиш имкониятига эга. Асосий фарқ - бу тайёргарлик жараёни. Велопойгачи машғулотларда ҳам ўзини аямаслиги лозим. Дарҳақиқат, сермашаққат жараён, кейин кўп вақт талаб этади. Велоспортчи худди боксчи ёки атлет каби ҳар куни машқ қилишга мажбур. Футболда эса дам олишга вақт кўпроқ.

- Унда эҳтимол, футболчиларга бу қадар кўп пул тўлаш шарт эмасдир...?

- Ўйлайманки, улар меҳнатларига яраша ҳақ олишяпти. Футболда катта маблағ айланади - телеҳуқуқлар, реклама... Бу клубларнинг ўйинчиларга бинойидек маош тўлашларига имкон бермоқда.

- «Корусо»га ўтгач, ҳужумчига хос бўлмаган 6-рақамни олдингиз...

- Негаки, «Тур де Франс» пойгасида 2006 йили ғолиб чиққанман. Демак, «6» мен учун рамзий маънога эга.

- Футболда «Сельта»га қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилдингиз. Асабийлашмадингизми?

- О, қандай ўйин...? Бу мен учун муҳим лаҳза эди. Зеро, ёшлигимдан айнан «Сельта»га мухлислик қиламан.

- Демак, Александр Мостовой ва Валерий Карпинни бу клубда ўйнашганидан яхши хабардорсиз...

- Ҳа, улар билан ҳатто шахсан танишман. Александр билан қайсидир юлдузлар ўйинида тўқнаш келгандим. Карпин эса қўшним. Унинг уйи меникидан атиги 200 метрча нарида.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
 
Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА