Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Ой якунлари: Миржалол Қосимов яна, Стевица Ристич илк марта...

Айни пайтда барча футбол мухлисларининг нигоҳлари ЖАРга қаратилган. Ушбу мамлакатда ўтаётган 19-жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди ва сайёрамизнинг навбатдаги энг кучли терма жамоасини билишимизга ҳам саноқли кунлар қолди.

Биз учун энг қувонарлиси, ушбу мундиалда ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳакам сифатида фаолият олиб бормоқда ва у шу кунгача тўртта учрашувни бошқарди. Бу мамлакатимиз футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилишига шубҳа йўқ.
Лекин ички мусобақаларимиз ҳам эътибордан четда қолмас.
Июнь ойида чемпионатнинг иккита тур баҳслари (12-13), 6-тур доирасидаги «Насаф»-«Динамо» учрашуви ва Ўзбекистон кубогининг учта босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Якунланган ойнинг энг яхшиларини айнан шу ўйинлардан келиб чиққан ҳолда аниқладик.
Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони «Бунёдкор» жорий мавсумда унчалик яхши ўйин намойиш этолмаётганди. Клуб раҳбарлари истеъфога чиққан бош мураббий Луиз Фелипе Сколарининг ўрнига яна Миржалол Қосимовни тайинлашгач, барчаси ўз изига тушди, гўё. Ўзингизга маълум, Миржалол Қўшоқович олдин ҳам ушбу клубда фаолият олиб борган ва жамоани яқиндан билади. Қисқаси, ёш мутахассис дарҳол енг шимариб, ишга киришди. Қосимовнинг қўл остида «қалдирғочлар» ҳаммаси бўлиб, 7та учрашув ўтказишди (миллий чемпионат ва мамлакат кубоги баҳсларини қўшиб ҳисоблаганда) ва улардан 6тасида ғалаба қозониб, бор-йўғи битта ўйинда дуранг қайд этишди. Қосимов бразилиялик мутахассис жамоани бошқарган пайтда захирада ўтирган айрим футболчиларга ҳам ишонч билдириб, уларни майдонга туширмоқда. Бундан ташқари, ўйин амалиётисиз қолаётган футболчилар бошқа клубларга ижарага бериляпти. Мисол учун, Мурод Зуҳуров, Шавкат Саломов ва Шавкат Раимқуловлар иккинчи даврани бошқа клубларда ўтказишади. Асосийси, «Бунёдкор»да ўйин сифати яхшиланди. «Қалдирғочлар» хусусан, Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал баҳси йўлланмасини муаммосиз қўлга киритишди. Бир сўз билан айтганда, Миржалол Қосимов ўзи учун қадрли клубда жуда самарали, таъкидлаш жоизки, ҳаттоки, Сколаридан ҳам яхши фаолият олиб бормоқда. Хуллас, якунланган ойда Миржалол Қосимов мураббийлар ўртасидаги сўровда ҳақли равишда лауреат, деб топилди. Эслатиб ўтиш жоизки, Қосимов аввалроқ ҳам, «Бунёдкор» ва миллий термамизни бошқарган вақтларда кўп маротаба танловимизда энг яхши, деб эътироф этилганди. Мана, маълум танаффусдан сўнг у яна лауреатга айланди.
Иккинчи ўринга эса «Қизилқум» устози Рустам Забировни лойиқ, деб топдик. Бу йил ажойиб ўйинлари билан барчани ҳайратлантираётган Зарафшон клуби ёзнинг дастлабки ойида тўртта учрашув ўтказиб, иккита ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этди. «Олтин изловчилар» мавсум экваторига 4-поғонада етиб келишди. Албатта, бунда жамоа устози Рустам Зоировичнинг ҳиссаси катталигини инкор этиб бўлмайди. Бундан ташқари, зарафшонликлар ўтган ойда сафарда «Пахтакор» билан дуранг ўйнаб, кўпчиликни лол қолдиришди.
Май ойида лауреат, деб топилган Рустам Забиров бу сафар ҳам сўровимиздан жой олиб, умумий рўйхатда очколар бўйича «Навбаҳор» устози Виктор Жалиловга етиб олди.
Кейинги поғонага «Шўртан» устози Эдгар Гессга берилди. Эдгар Яковлевич қўл остида воҳаликлар якунланган ойда 6та ўйин ўтказиб, тўрт ютуқ ва битта дурангга эришдилар. Мамлакат кубоги нимчорак финал баҳсида эса сафарда «Қизилқум»дан мағлубиятга учрашди (0:2). Шундай бўлсада, жавоб учрашувида клубни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб (4:1), кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишди. Миллий чемпионатимизнинг 12-тур доирасида эса ғузорликлар Фарғонада унча-бунча жамоага очко бермайдиган «Нефтчи»ни мағлуб этишди. Шунингдек, мамлакат кубоги чорак финал учрашувларида биллур совриннинг 10 карра соҳиби «Пахтакор»ни курашдан чиқариб юборишди ва курашни давом эттирмоқдалар (тўғри, бунда ҳакамларнинг қўпол хатолари ҳам ҳал қилувчи роль ўйнади). Таъкидлаш жоизки, Гесс танловимиз рўйхатидан илк бор жой олди.
Мутахассислар ўртасидаги сўнгги ўрин «Локомотив» устози Андрей Микляевга насиб этди. Июнь ойида «темирйўлчилар» олтита учрашув ўтказиб, тўртта ғалабага эришган ҳолда, икки марта мағлубият аламини тотиб кўришди. Шунингдек, мамлакат кубоги учун курашни давом эттиришмоқда.
Футболчилар ўртасида танловимиз шоҳсупасига «Бунёдкор»нинг македониялик ҳужумчиси Стевица Ристич кўтарилди. Ристич ўтган ойда миллий чемпионатимиз доирасидаги баҳсларда иккита, мамлакат кубоги ўйинларида тўртта, жами олтита тўп киритди. Урганчда айнан Стевицанинг ягона голи жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди -13-тур, 1:0.
Иккинчи ўрин «Пахтакор» сардори Одил Аҳмедовга насиб этди. Гарчи ўтган ойда пойтахтликларнинг натижалари унчалик ижобий кўриниш олмаган бўлсада, жамоа етакчиси Одил Аҳмедов доимгидек барқарор ўйин кўрсатди ва икки марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Шунингдек, Аҳмедов Қаршида жарима зарбасидан мезбонлар дарвозасини ажойиб тарзда ишғол этиб, жамоасининг воҳадан бир очко билан қайтишини таъминлади. «Шерлар» сардори бу билан умумий рўйхатдаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди.
Ортда қолган ойда «Динамо» етакчиси Жаъфар Ирисметов ҳам яхши ўйнаб, битта тўп киритди ва иккитасига ҳаммуаллифлик қилди. Миллий чемпионатларимиз рекордчиси кўп йиллик танаффусдан сўнг биринчилигимизга қайтиб, яна маҳсулдорлик кўрсатмоқда ва давралар оралиғидаги танаффусгача 7та тўп киритиб, тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилмоқда. Демак, ҳал қилувчи босқичда ҳам Жаъфардан янада яхши ўйин кутиб қоламиз.
Футболчилар ўртасидаги фахрли 4-ўрин «Шўртан» ярим ҳимоячиси Ильнур Хазигалиевга берилди. Ушбу хавбек 12-тур доирасида «Нефтчи»га қарши сафарда кечган баҳсда «дубл»га эришди. Айнан унинг голлари учрашув тақдирини ҳал қилди. Умуман олганда, Ильнур жорий мавсумда анча мазмунли ўйнаяпти. У ортда қолган баҳсларда рақиблар дарвозасига 3 марта тўп киритди ва иккита голга ҳаммуаллифлик қилди.

 
Мураббийларнинг июнь ойидаги натижалари
Ўр.   Мураббий                Ў    Ғ     Д     М    Т-Н
1.    Миржалол Қосимов 7    6     1     0     17-6
2.    Рустам Забиров        4    2     1     1     4-4
3.    Эдгар Гесс                 6    4     1     1     12-7
4.    Андрей Микляев       6    4     -      2     16-7
 
Футболчиларнинг июнь ойидаги натижалари  
Ўр.   Футболчи                       Ўйин   Гол   Энг яхши
1.     Стевица Ристич                6       6            -
2.     Одил Аҳмедов                   5       1           2
3.     Жаъфар Ирисметов        5       1            -
4.     Ильнур Хазигалиев          5       2           1
 Изоҳ: энг яхши - InterFUTBOL версияси бўйича ўйинда жамоасининг энг яхши футболчиси бўлгани. Кубок ўйинлари ҳам ҳисобга киритилган
 
Умумий натижа (май - июнь)            Мураббийлар

                                                                                1-ўрин 2          3          4          5         

1. Виктор Жалилов («Навбаҳор»)                   1          1          0          0          9
2. Рустам Забиров («Қизилқум»)                      1          1          0          0          9
3. Виктор Кумиков («Насаф»)                           0          1          0          1           6
4. Вадим Абрамов («Локомотив», м.т.ж.)       1          0          0          0          5
5. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)               1          0          0          0          5
6. Сержио Сапо (Ўзбекистон м-ф. т.ж.)          0          1          0          0          4
7. Равшан Ҳайдаров («Пахтакор»)                   0          0          1          0          3
8. Миодраг Радулович («Пахтакор»)                0          0          1          0          3
9. Баҳодир Давлатов («Машъал»)                    0          0          1          0          3
10. Эдгар Гесс («Шўртан»)                                 0         0          1          0           3
11. Амет Мемет («Андижон»)                             0         0          0          1           2
12. Рустам Мирсодиқов («Металлург»)            0          0          0          1          2
13. Андрей Микляев («Локомотив»)                 0          0          0          1          2
 
            Футболчилар
1. Одил Аҳмедов («Пахтакор»)                        1          1          1          0          12
2. Жаъфар Ирисметов («Динамо»)                0          1          1          0          7
3. Александр Гейнрих («Пахтакор»)               1          0          0          0          5
4. Арам Восканян («Локомотив»)                    1          0          0          0          5
5. Стевица Ристич («Бунёдкор»)                      1          0          0          0          5
6. Юрий Целих («Навбаҳор»)                            0          1          0          0          4
7. Михаил Алавидзе («Шўртан»)                       0          1          0          0          4
8. Денилсон («Бунёдкор»)                                  0          0          1          0          3
9. Владимир Постолатьев («Қизилқум»)        0          0          1          0          3
10. Ривалдо («Бунёдкор»)                                  0          0          0          1          2
11. Шуҳрат Мирхолдиршоев («Андижон»)      0          0          0          1          2
12. Нодир Элибоев (Ўзбекистон м-ф.т.ж.)     0          0          0          1          2
13. Дилшод Ирсалиев (Ўзбекистон м-ф.т.ж.) 0          0          0          1          2
14. Ильнур Хазигалиев («Шўртан»)                  0          0          0          1          2
 Изоҳ: 1-ўрин - 5 балл; 2 - 4 балл; 3 - 3 балл; 4 - 2 балл; 5 – жами

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА