Футболимиз фахрлари
ОФКнинг 4 карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматовга
Халқ дуосин олганлар бахтли,
Улуғ ишнинг исботи мана.
Бутун дунё ЖАРда жар солди,
Жўр бўлишиб, қилдик тантана.
Сўз саралаб, бор меҳрим тошди,
Ушбу сатрлар Равшан укамга.
«Олтин ҳуштак» ярашар рости,
Дунёдаги одил ҳакамга.
Энг яхши ёшлар мураббийи Алексей Евстафеевга
Гарчи ўзи ёш устоз,
Иқтидорин кўрсатди.
Кўкларда қилиб парвоз,
Кўзларимиз қувнатди.
Мексикада порлаган,
Йигитларга тасанно!
Мураббийнинг меҳнати,
Топди муносиб баҳо!
Ўзбекистон чемпиони - «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимовга
Бугун футбол қадрин ҳамма билар,
Футболи бор юртнинг истиқболи яшнар.
Юртимиз шуҳрати дунёни тутар,
Чунки ўзбегимнинг Миржалоли бор.
Қаторда нор бўлса, юк ерда қолмас,
Биз деб яшаса халқ, қўллари толмас.
Мухлисларнинг дилида армони қолмас,
Чунки ўзбегимнинг Миржалоли бор.
Энг яхши мураббий Вадим Абрамовга
Бизнинг халқда шўх бир ҳазил бор,
Мўйлов қўйган йигит, ош берар.
Ҳаяжонли ўйин олдидан,
Сизга шуни эслатгим бор.
Шартим шуки, миллий термани,
Мундиалга бошламоқ сиздан.
Ғолиб бўлиб, қайтган чоғингиз,
Тўйхонада катта ош биздан.
«Нефтчи» бош мураббийи Юрий Саркисянга
Сизни билар каттаю-кичик,
Анчагина ютуқлар сони.
Эркалашиб аташади гоҳ,
Ўзбек футболин «Фергюсон»и!
Рост гап шуки, юксалиш бўлса,
Забт этишга қодир қитъани.
Қарайверманг ҳадеб орқага,
Ютуқларнинг янгиси қани?
Терма жамоа ҳужумчиси Александр Гейнрихга
Шеър ёзаман сен учун ҳали,
Чойхонада битта эрийсан.
Камтарсану бошқа маҳали,
Ҳужум чоғи мисли «гений»сан!
Ўхшамайди ҳеч кимга ўзи,
Бари аъло бизнинг Гейнрихда.
Гўзалларнинг ундадир кўзи,
Чунки соч тараши жуда антиқа.
Энг яхши футболчи Одил Аҳмедовга
Қатарга урган голинг,
Жозибали бўлганди.
Замбаракдек ўқ уздинг,
Дунё қойил қолганди.
Мундиалга байроқни,
Одилжон баланд кўтар.
Мафтун қилиб оламни,
Қучайлик улуғ зафар!
Ғуломжон Ҳамидов, Тошкент шаҳри.
Халқ дуосин олганлар бахтли,
Улуғ ишнинг исботи мана.
Бутун дунё ЖАРда жар солди,
Жўр бўлишиб, қилдик тантана.
Сўз саралаб, бор меҳрим тошди,
Ушбу сатрлар Равшан укамга.
«Олтин ҳуштак» ярашар рости,
Дунёдаги одил ҳакамга.
Энг яхши ёшлар мураббийи Алексей Евстафеевга
Гарчи ўзи ёш устоз,
Иқтидорин кўрсатди.
Кўкларда қилиб парвоз,
Кўзларимиз қувнатди.
Мексикада порлаган,
Йигитларга тасанно!
Мураббийнинг меҳнати,
Топди муносиб баҳо!
Ўзбекистон чемпиони - «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимовга
Бугун футбол қадрин ҳамма билар,
Футболи бор юртнинг истиқболи яшнар.
Юртимиз шуҳрати дунёни тутар,
Чунки ўзбегимнинг Миржалоли бор.
Қаторда нор бўлса, юк ерда қолмас,
Биз деб яшаса халқ, қўллари толмас.
Мухлисларнинг дилида армони қолмас,
Чунки ўзбегимнинг Миржалоли бор.
Энг яхши мураббий Вадим Абрамовга
Бизнинг халқда шўх бир ҳазил бор,
Мўйлов қўйган йигит, ош берар.
Ҳаяжонли ўйин олдидан,
Сизга шуни эслатгим бор.
Шартим шуки, миллий термани,
Мундиалга бошламоқ сиздан.
Ғолиб бўлиб, қайтган чоғингиз,
Тўйхонада катта ош биздан.
«Нефтчи» бош мураббийи Юрий Саркисянга
Сизни билар каттаю-кичик,
Анчагина ютуқлар сони.
Эркалашиб аташади гоҳ,
Ўзбек футболин «Фергюсон»и!
Рост гап шуки, юксалиш бўлса,
Забт этишга қодир қитъани.
Қарайверманг ҳадеб орқага,
Ютуқларнинг янгиси қани?
Терма жамоа ҳужумчиси Александр Гейнрихга
Шеър ёзаман сен учун ҳали,
Чойхонада битта эрийсан.
Камтарсану бошқа маҳали,
Ҳужум чоғи мисли «гений»сан!
Ўхшамайди ҳеч кимга ўзи,
Бари аъло бизнинг Гейнрихда.
Гўзалларнинг ундадир кўзи,
Чунки соч тараши жуда антиқа.
Энг яхши футболчи Одил Аҳмедовга
Қатарга урган голинг,
Жозибали бўлганди.
Замбаракдек ўқ уздинг,
Дунё қойил қолганди.
Мундиалга байроқни,
Одилжон баланд кўтар.
Мафтун қилиб оламни,
Қучайлик улуғ зафар!
Ғуломжон Ҳамидов, Тошкент шаҳри.



