Даврон ФАЙЗИЕВ: «Ҳаётимда янги саҳифа очилди»
Футболчилик фаолияти давомида «Сўғдиёна», МҲСК, «Динамо», ЦСКА (Москва), «Алания» (Владикавказ), «Насаф», «Хоразм» жамоаларида муносиб тўп сурган, миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Даврон Файзиев жорий йилдан эътиборан
мураббий сифатида иш бошлашга аҳд қилди. Тажрибали ҳимоячи қадрдон клуби - «Сўғдиёна»га бош мураббий этиб тайинланди. Эътиборлиси, унинг бу соҳадаги дебьюти омадли бошланди. Биз ПФЛ кубоги турнири финал учрашувидан сўнг ёш мураббийни суҳбатга чорладик.
- Даврон, мураббийликдаги илк соврин билан табриклаймиз. Суҳбатимиз аввалида бу йилги ПФЛ кубоги якунлари ва финал ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
- Табрик учун раҳмат. Финал ўз номига мос ўтди. Турнирда ғолиб чиққанимиздан хурсандман. Ҳаётимда янги саҳифа очилди. Муҳими, мавсум жамоа ва шахсан мен учун муваффақиятли бошланди. Йилни худди шу зайлда якунлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Бунинг учун мураббийдан янада кўпроқ ишлаш, изланиш талаб этилади. Насиб қилса, олдимиздаги вазифаларни бажарамиз, албатта.
- Бир қарашда, бугунги ўйиндан кўра, «Пахтакор-2»га қарши кечган ярим финал баҳси мураккаб ва қийинроқ ўтди. Бу фикрга қўшиласизми?
- Тўғри. Ярим финалда катта қийинчиликлар эвазига ғалаба қозондик. Асосий ва қўшимча бўлимлар 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад бизга кулиб боқди.
- Ёдингизда бўлса, роппа-роса бир йил олдин, аниқроғи, ўтган йилги ПФЛ кубоги финалидан сўнг суҳбатлашганимизда, «Жиззах футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», деган эдингиз. Мана, сиз айтган ўша онлар келди...
- Ҳақиқатан ҳам, мураббий сифатида Жиззах футболи тараққиётига ҳиссамни қўшадиган фурсат етди. Ўтган йили ПФЛ кубогини қўлга киритган, аммо олий лигани тарк этгандик. Энди ушбу кубок билан яна кучлилар сафига қайтишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, бугунги муваффақият бизга мавсум давомида омад келтиради.
- 15 декабрда Жиззахда маҳаллий футболчиларни йиғдик. Шу куни расман бош мураббийликка тасдиқландим.
- Таркибимиз 50 фоизга янгиланди. Кўпчилик ўз хоҳишига кўра, олий лига клубларига ўтиб кетди. Ҳеч кимга қаршилик кўрсатмадик. Чунки футболчини жамоада мажбурлаб ўйнатишдан ҳеч қандай наф йўқ. Асилжон Бегимқулов, Марат Ҳошимов, Расул Ҳаитов каби маҳаллий ёшлар жамоага ёрдам бериш истагини билдиришди. Улар билан тайёргарликни давом эттиряпмиз.
- 1-лига баҳслари олий лиганикидан бир ой кеч бошланади. Демак, шуғулланиш учун ихтиёрингларда қўшимча яна бир ой вақт бўлади. Режалар қандай?
- Албатта, вақтда унумли фойдаланамиз. Селекция ишлари давом эттирилади. Мавсумлар оралиғи ҳар бир футболчи учун муҳим ҳисобланади. Ҳозир пойдеворни мустаҳкам олиш керак. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар ўз устиларида тинмай ишлашяпти.
- Худди шундай. 29 март куни «Оқтепа»-«Пахтакор-2» жуфтлиги ғолиби билан ўйнаймиз. Бўлажак рақибимизни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Бу биз учун қўшимча устунлик беради. Балки 1|16 финал босқичида «Пахтакор» ўринбосарлари билан ўйнармиз? Бу жамоа ҳақида етарли маълумотга эгаман.
- Тўйдан олдин ноғора чалиш ярамайди. Бу ҳақида шартнома имзоланганидан сўнг гапириш мақсадга мувофиқ. Ишонтириб айтаманки, таркибимиз етарли даражада кучайтирилади. Агар футболчилар ўз олдиларига қўйилган вазифани бекаму-кўст, сидқидилдан бажаришса, мавсум якунида мухлисларимизни уялтириб қўймаймиз.
- Улар билан Улуғбек Алматов шуғулланяпти. Яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган бу йигит ҳақида ишқибозлар етарли маълумотга эгалар, деб ўйлайман. Шунингдек, акам Диёр Файзиев ҳам ёшлар жамоасида ишлайди.
- Мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беришяпти?- Ҳозирча расман ўзим иш юритяпман. Ёрдамчиларни танлаш учун ҳали вақт бор. Яқин бир ҳафта ичида мураббийлар штаби масаласида бир тўхтамга келамиз. Малакали селекционерларга эгамиз. Улар тайёрлов гуруҳларидаги энг истеъдодлиларни асосий таркиб мураббийларига тавсия қилишади. Кейин вилоят биринчилиги, ўқув-юртлари, мактаб жамоаларининг ўзаро учрашувларини изчил кузатиб, иқ-тидорлиларни ўринбосарлар таркибига жалб қиламиз. Кўрикдан муваффақиятли ўтган футболчи асосий таркибга киритилади.
- Тошкентга келган кунимиз стадионда таъмирлаш ишлари бошланганди. Шунингдек, жамоа базасида ҳам катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари давом этяпти. Чемпионат апрель ойида старт олади. Унгача стадион ва база тахт ҳолга келтирилади. Клуб раҳбарияти бунга ваъда берди.
- Куни кеча ўтказилган йиғилишда вилоятимиз раҳбари Сайфиддин Умарович олий лига йўлланмасини қўлга киритишимиз зарурлигини таъкидладилар.
- Узоқ йиллар кўплаб мураббийлар қўл остида тўп сурдингиз, энди ўзингиз устозлик қиляпсиз...
- Очиғи, кўникиш қийин бўляпти. Айрим пайтларда майдонга чиқиб кетгим келади. Мураббийлик қийин ва мураккаб иш. Ҳис-ҳаяжонингиз ва асабингизни вақтида жиловлай олишингиз керак. Ҳар бир футболчига алоҳида муносабатда бўлиш, таъбир жоиз бўлса, 30 нафар ўйинчига 30 хил гапириш талаб этилади. Кимгадир қаттиқроқ гапириш лозим, яна кимгадир юмшоқроқ... Фақат футбол ўйнашни ўргатишдан ташқари, тарбияга ҳам эътиборлироқ бўлиш муҳим. Албатта, жамоада тарбия ва интизом биринчи ўринда туради. Бу жиҳатларни шакллантирмай туриб, футбол сир-асрорларини ўргатиш бефойда, деб ўйлайман. Йигитларимиз келажакда қандай футболчи бўлиб етишиши илк тарбияга боғлиқ, назаримда. Ёшлар таркиби билан ишлайдиган мураббийларимиздан ҳам шу нарсани талаб қиляпман.
- Ортда қолган футболчилик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Нима десам бўлади...? Фаолиятим ҳар ҳолда, ёмон кечмади. Маҳаллий жамоалардан ташқари, Москванинг ЦСКА, Владикавказнинг «Алания» клублари сафида тўп сурдим. Энди терма жамоаларимизга истеъдодли футболчилар тайёрлаб беришга астойдил ҳаракат қиламан. Ёшларга тилагим, спорт билан шуғулланишсин. Бу орқали биринчи навбатда, ўз соғлиқларини мустаҳкамлайдилар. Муҳими, ёшларимиз яхши инсон бўлиб вояга етишсин. Ҳукуматимиз томонидан болалар футболига катта эътибор қаратиляпти. Қўлга киритилаётган ютуқлар замирида айнан давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат ва ғамхўрлик ётибди. Федерациямиз раҳбари Мираброр Усмоновга ҳам катта раҳмат. Барча ёш тоифасидаги терма жамоалар учун керакли шароитларни яратиб беряпти. Европанинг кўзга кўринган давлатларида турнир ва йиғинлар ташкил қилинмоқда. Биз ўйнаган пайтларда бундай имкониятлар йўқ эди. Бугунги кун ёшлари яратилаётган шароит ва тақдим этилаётган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишлари шарт. Бу борада замонамиз ёшларига ҳавас қиламан.



