Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Одил Аҳмедов: «Қайси чизиқда ўйнашимнинг фарқи йўқ»

ИнтерФУТБОЛ - Интервьюлар

Маълумки, Махачқалъанинг «Анжи» клуби мухлислари Одил Аҳмедовни жамоанинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси, деб топишганди. Бу ҳамюртимизнинг янада ёрқин ўйин намойиш этишида қўл келиши мумкин. Бунинг устига Одилга Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳам қизиққанди. Арсен Венгер жамоасининг қизиқиши ва «Зенит» ярим ҳимоячиси Владимир Бистровга етказилган жароҳат тўғрисида Аҳмедов «Спорт» наш-рига берган интервьюсида гапириб ўтди.

 

- Мавсумолди машғулотларининг ярмидан кўпи ортда қолди. Йиғинлар қандай ўтяпти? Чемпионатда курашга тайёрмисизлар?

- БААдаги дастлабки йиғинда кўпроқ жисмоний тайёргарликни яхшилашга эътибор қаратдик. Кейин Испанияга бордик. У ерда умуман бошқача бўлди: тўп билан шуғулландик, ўйин машқларини бажардик ва «Копа дель Соль» турнирида иштирок этдик. Умуман олганда, катта янгилик йўқ. Ҳар доимгидек, тайёргарликлар одатий кечмоқда.

- Ўтган йили бошланган чемпионат мартда давом эттирилади. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Биз учун энг муҳими - футбол ўйнаш. Янги ёки эски чемпионат, деб хаёлимизни чалғитмаслигимиз, олдимизга қўйилган вазифани бажаришга уринишимиз лозим.

- Ўтган йил якунларига кўра, «Анжи» мухлислари сизни энг яхши футболчи, деб топишди. Бундай юқори баҳога муносабатингиз қандай? Мухлисларнинг фикрларига қўшиласизми?

- Тўғриси, бундай бўлишини кутмагандим. Албатта, бу мен учун ёқимли. Ҳамиша мухлислар учун ўйнаганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Уларнинг мени энг яхши, деб топишлари шубҳасиз, кучимга куч қўшади. Аммо бошқа тарафдан олганда, бу катта маъсулият ҳам.

- Ўзингиз кимни энг яхши деган бўлардингиз?

- Аниқ бир футболчини айтолмайман. Ҳар бир ўйинчи қайсидир жиҳатда кучли. Яхшиси, баҳони мухлислар бераверишсин.

- «Анжи»да таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаяпсиз. Лекин марказда ва ҳужумга яқин бўлган чизиқларда ҳам тўп сура оласиз. Сиз учун қайси чизиқда ўйнаш маъқулроқ?

- «Пахтакор»да айнан таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнашни бошлаганман. Умуман олганда, менга қайси чизиқда ўйнашнинг фарқи йўқ. Таянч нуқтасида ўзимни эркин ҳис қиламан. Бироқ бу ҳудудда кўпроқ ҳужумларни бузишга тўғри келади. Олдинги чизиққа яқин жойда ўйнасангиз, кўпроқ янги ҳужумларни ташкил қилишда иштирок этасиз.

- Ўзбекистон терма жамоасида қайси чизиқда ўйнайсиз?

- Охирги Осиё кубогида марказий ҳимояда тўп сурдим. Ҳеч қандай муаммога дуч келмадим.

- Осиё кубогидан сўнг сизга «Арсенал»нинг қизиқиш билдиргани, шахсан Арсен Венгернинг ўзи қўнғироқ қилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Дарҳақиқат, турнирдан сўнг агентлар келиб менга «Арсенал» қизиқаётгани тўғрисида айтишганди. Аммо жиддий таклиф бўлмади.

- Ўз кучингизни Англия премьер-лигасида синаб кўришни истармидингиз?

- Албатта. Ҳар қандай футболчи кучли чемпионатда ўйнашни орзу қилади. Лекин айни пайтда «Анжи» ўйинчисиман ва фикру хаёлим шу жамоа билан банд.

- Юрий Красножан «Анжи»да икки ойдан камроқ вақт ишлади. Унинг қандай устунлик тарафлари бор? Олдинги мураббийлардан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?

- У билан кўп ишламадик. Красножан энг аввало, интизомга жиддий эътибор қаратганди. Машғулотлар жараёни ҳам юқори савияда олиб борилди.

- Ўтган мавсумда жамоангиз «Зенит»га қарши 4та - битта кубок ва 3та чемпионат ўйинини ўтказди. Бу баҳсларда бир марта дуранг ўйнаб, қолганларида мағлубиятга учра­динг­лар. Мазкур жамоага қарши омадсиз ўйнашингларга нима сабаб бўлди? «Зенит» ҳақиқатан ҳам кучлими?

- Шубҳасиз, «Зенит» яхши жамоа. Лекин бизда ўзига яраша муаммолар бор эди. Жамоамиз янги, дастлабки учрашувларда бир-биримизни яхши тушунмасдик. Айниқса, март ойидаги кубок ўйинида. Ўшанда умуман ўйинимиз қовушмаганди. Кейингиларида эса ёмон ўйнамаганмиз. Ўйлайманки, бу йил ниҳоят «Зенит»ни мағлуб этамиз. Гарчи питерликлар чемпионлик учун асосий даъвогар бўлсаларда.

- Ўзингиз эсга олган кубок учрашувида Владимир Бистровга истамаган ҳолда жароҳат етказгандингиз. Шундан сўнг ярим ҳимоячи деярли мавсумни даволаниш билан ўтказиб юборди...

- Ҳа, бу тасодифан рўй берганди. Унинг жароҳати жиддийлигини ўшанда билмаганман. Кейин интернетдан хабардор бўлдим. Мен учун афсусланарли ҳол.

- «Анжи»нинг Питердаги кейинги учрашувида «Зенит»нинг радикал мухлислари «Одил, раҳмат» қабилида баннер кўтаришганди. Яъни улар жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бирига жароҳат етказганингиз учун миннатдорчилик билдиришган...

- Ҳа, ўша плакатни кўргандим. Албатта, бу ҳолатга салбий муносабат билдираман. Бундай ишларни жамоага қарши бўлган мухлислар қилишади. «Анжи» фанатлари ҳеч қачон бундай йўл тутишмасди.

- «Анжи»даги фаолиятингиз давомида доғистонлик ишқибозларнинг ўзгача эканликларини ҳис қилдингизми?

- Доғистонликлар футболни жуда севишади ва футболчиларни ҳурмат қилишади. Ҳатто муваффақиятсиз ўйинларимиздан кейин ҳам яхши муносабатда бўлишади.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади
Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Axror  - fikr   |83.221.160.xxx |2012-02-23 18:02:28
Odil Ahmedovga kelgusi o'yinlarida omad tiliyman. Albatta Hiddingni ishonchini
oqliydi. OLG'A ODIL AKA.
O'quvchi  - Maqola sanasi qaerda joylashgan..?   |217.194.34.xxx |2012-02-20 22:02:27
Nimaga maqola va yangiliklarni ochganda, sanasi yangilik boshida va ohirida
yozilmaydi..? Maqolani o'qigan odam, qachon interview yoki yangilik kiritilgan
bilmaydi. Bu saytning eng katta kamchiligi ! Necha yildan beri ushbu kamchilik
bartaraf etilmagan.
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА