Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Жаҳонгир МЕҲМОНОВ: «ҲАММАСИ ЎЗИМГА БОҒЛИҚ...

ИнтерФУТБОЛ - Интервьюлар

Олимпиячиларимизнинг БААда бўлиб ўтган ўқув-машғулот йиғинида «Навбаҳор»нинг маҳоратли ёш ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, у хориждаги йиғин давомида олимпия терма жамоамиз таркибида ўзининг дебютини ҳам нишонлаб, учта учрашувда майдонга тушди. Шу боис, Ҳасановдан сўнг Меҳмоновни мулоқотга тортдик.

- Жаҳонгир, сиз илк марта олимпия терма жамоамизнинг хориж йиғинида қатнашдингиз. Таассуротлар қандай?

- Ажойиб. БААдаги бешта ўйиндан учтаси, яъни, «Шахтёр», «Зенит» ва «Динамо» клубларига қарши кечган баҳсларда майдонга тушдим. Улардан эса гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда (0:2), москваликлар билан бўлган учрашув менга анча ёқди. Боиси, биринчидан, ўша ўйинда майдонда кўпроқ тўп сурдим, иккинчидан, жаҳоннинг машҳур ҳужумчилари - Андрей Воронин ва Кевин Кураньиларга қарши ўйнадим.

«Зенит»га қарши кечган баҳс ҳам аслида яхши кечиб, биз питерликларга муносиб қаршилик кўрсатишга интилдик. Лекин юзага келган вазиятлардан самарали фойдалана олмаслик бизга панд берди. Ўша учрашув мураббийларимизга йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш имкониятини берди. Ўртоқлик учрашувларида орқали жамоамиз ўйинини шакллантириш ва ўйин амалиётини кучайтириш имконияти бўлади. Ўйлайманки, бундан устозларимиз самарали тарзда фойдаланишади ва 5 февраль кунги баҳсда ютуққа эришишимиз учун барча имкониятларни ишга солишади.

 - Янги жамоадошларингиз сизни қандай кутиб олишди?

- Жуда яхши. Уларнинг кўпчилиги билан олдиндан танишман, айримлари билан бирга тўп сурганмиз. Умуман олганда, олимпия термамиздаги муҳит ажойиб. Ҳаммамиз бир-биримиз билан аҳил-иноқмиз.

- 5 февраль кунги олимпия термамизнинг расмий учрашувида ҳам дебютингизни кутсак бўладими?

- Кимни майдонга тушириш мураббийларимизга боғлиқ. Аммо машғулотларда яхши тер тўкиб, меҳнат қилиб, уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан ва австралияликлар билан бўладиган ўйинда майдонга тушишимга умид қиламан. Қисқаси, ҳаммаси ўз қўлимда.

- Олимпиячиларимизнинг ҳозирги таркиби сизнингча, Лондон-2012 йўлланмасини қўлга киритишга қодирми?

- Албатта. Таркибимизда маҳоратли футболчилар йиғилишган. Улар билан бу вазифани бемалол уддалашимизга ишонаман ва бунга умид қиламан. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Бунинг учун ўз майдонимиздаги иккита баҳсда ғалаба қозонсак кифоя. Буни барчамиз ҳис этиб турибмиз. Мақсадимиз ҳамюртларимизга қувонч ҳадя этиш.

Давоми бор. Мазкур интервью давомини ҳамда бошқа қизқиарли мақолаларни газетамиз-"ИнтерФУТБОЛ"нинг 3 февраль жума сонида ўқишингиз мумкин.

Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА