Олимпиада-2012да иштирок этиш учун барчада ИМКОНИЯТ ва кучли ХОҲИШ бор...
“Албатта, эртанги учрашув биз учун муҳим айниқса гуруҳдаги жадвал нуқтаи назаридан. Шу боис биз ўйиннинг аҳамиятини тушуниб турибмиз. Эртага бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деб гап бошлади Аурелио Видмар.
Оливер Бозанич: Бош мураббийнинг сўзларига қўшиламан. Айни пайтда биз гуруҳда учинчи ўриндамиз. Шу сабабли эртанги ўйин биз учун катта аҳамиятга эга.
Бунга қадар бундай об-ҳавони сўнгги марта қачон ва қаерда кўргансиз?
Аурелио Видмар : Албатта бу бизга ноодатий иқлим ҳисобланади. Бундай шароитда мослашувчан бўлишимиз керак бундай ҳаво янгилик, лекин профессионал футболчи ёмғирми, қорми футбол ўйнаши керак.
Оливер Бозанич : Тўғри, биз учун бу об-ҳаво одатий эмас. Терма жамоа сафида чет элда бундай об-ҳавони курганлар бор, аммо ҳақикатан ҳам биз умуман бошқача об-ҳаво. Агар майдоннинг ҳолати яхши бўлса яхши футбол кўрсатса бўлади бундай об-ҳавода ҳам.
Австралия миллий терма жамоаси Ўзбекистон билан кўп ўйнаган. Уларни мураббийларидан маъулмотлар олиндими?
- Биз Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида шундоқ ҳам кўплаб маълумотлар олдик. “Ростов” ва “Шахтёр”га қарши ўйинларни кўрдик. Ўйлайманки олимпиячиларингиз ҳақида етарлича маълумот олдик.
Агар олимпиячилари эртага мағлуб бўлишса, олимпиадага чиқишдан деярли маҳрум бўлишади. Шундай бўлса бу катта фожеа бўладими?
- Австралия матбуотида бизнинг бу босқичга етиб келганимиз ҳақида кўп ёзилди. Умид қиламанки бу босқичдан муваффақиятли ўтамиз. Ушбу гуруҳда илк турдан сўнгги турга қадар барча ўйинлар кескин бўлиб ўтади. Муваффақиятсизликка учраш ҳақида ўйламаяпмиз.
Австралия олимпиячилари кетма-кет учта ўйинда гол ура олишмаяпти. Бундай ҳолат олдин ҳам бўлганмиди?
- Албатта бу бизнинг жамоада эмас, агар гуруҳдаги бошқа жамоаларга ҳам назар солсак гол уриш қийин бўлмоқда. Кам гол урилиши гуруҳда кучли жамоалар билан боғлиқ. Эртага биз биринчи тўп киритиб ғалабани илиб кетамиз деб умид қиламан.
***
Бугун “ЖАР” стадионида Ўзбекистон – Австралия ўйинидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Меҳмонлардан сўнг Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб қайтарди.
«Биз кутган кун яқинлашмоқда. Барча эртага бизни қандай ўйин кутиб турганини тушуниб турибди. Афсуски, об-ҳаво яхши келмади. Ўйлашимча, қор ўйинга келмоқчи бўлган кўпчилик мухлисларни қўрқитади. Аммо биз содиқ мухлисларимиз «ЖАР» стадионига келиб бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз».
«Келаётган ўйинда биз керакли натижага эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйинга тайёргарлик юқори даражада бўлиб ўтди. Айни пайтда биз ўйинга бутунлай тайёрмиз ва ижобий натижага ишонаяпмиз».
«Австралия терма жамоаси – оддий рақиб эмас, улар сифатли ва интизоли футбол намойиш этишади, аммо ҳар қандай жамоада кучсиз томонлари бўлади. Ҳа, улар учта ўйинда тўп ўтказишмади, аммо ўзлари ҳам гол уришмади. Ишонинг, жамоага ҳимояланишни ўргатиш гол уришни ўргатишдан анча осон. Рақиб ҳақида бизда яхшигина маълумот бор. Ушбу маълумотлар асосида биз ўз ўйинимизни қурамиз», - дейди Вадим Абрамов.
манба : the-uff.com, championat.uz



