Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Cлаволюб Жоржевич: Анталиядаги йиғинимиз Дубайдагисидан муҳим

ИнтерФУТБОЛ - Интервьюлар

Сербиялик ҳимоячи Славолюб Жоржевич Анталияда олиб борилаётган йиғинда астойдил тер тўкмоқда. Асосий таркибга кириш учун у Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров ва Артём Филипосян каби тажрибали ҳимоячилар билан рақобат қилиши керак. Унинг мавсумолди фикрлари қуйидагича янгради.

- Анталияда олиб борилаётган йиғиннинг Дубайдагисидан фарқи борми?
- Дубайдаги тайёргарлигимиз жараёнида “Вольфсбург”, “Зенит”, “Шахтёр” каби гранд жамоаларга қарши ўйнаган бўлсак-да, Анталиядаги йиғинни биз учун жудаям муҳим деб ҳисоблайман. Янги мавсумнинг илк ўйинларида қўллайдиган тактик усулларимизни бу ерда ўтказадиган ўртоқлик учрашувларимиз давомида синаб олишимиз керак.

- Артём Филипосян келиб марказий ҳимоя чизиғидаги рақобат кучайди. Бундан ҳавотирга тушмаяпсизми?
- Нега чўчирканман?! Аксинча, бундан хурсандман. Ахир рақобат бор бўлса, ўз устимизда тинимсиз ишлаймиз. Ана ўшанда ўйинимиз кучаяди. Ўтган йили ҳам ҳозиргисидан кам рақобат бўлмаганди. Машғулотлар чоғида юз фоиз маҳоратим билан ҳаракат қилиб, асосий таркибга лойиқлигимни исботлашим керак.

- “Бунёдкор”нинг янги аъзолари қандай таассурот қолдирмоқда?
- Лутфулла Тўраев жудаям омадли ҳарид бўлди, деб ўйлайман. У ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиларидан бири. Ўтган мавсум “Насаф”га қарши тўрт маротаба ўйнаган бўлсак, ўша учрашувларда Тўраев етакчилик ҳусусияти билан ажралиб турганди. Артём Филипосян “Бунёдкор” савиясига жавоб берадиган футболчи. Эмил Кенжисариев билан бирга шуғулланаётганимга эндигина икки кун бўлган бўлса-да, унинг маҳорати юқори эканлиги сезилиб турибди.

- Ҳозирги кунда қайси футболчиларнинг ҳаракатларида кескин ўсиш бўляпти, деб ўйлайсиз?
- Ўтган мавсум бошидаги Акмал Шораҳмедов билан ҳозиргисини ўртасида яхшигина фарқ бор. Ўнг қанотнинг ҳужумкор ҳимоячиси кундан-кунга “Бунёдкор”нинг асосий фигураларидан бирига айланиб бормоқда. Баҳодир Пардаевнинг тезкор ҳаракатлари ёқяпти. Шунингдек, Камолиддин Мурзоев ҳам анча ўзгарган. Чап қанотда ўйнаётган Шавкат Саломов ўз тезкорлиги ва дриблингги билан ажралиб турибди. Ўзим ҳам бундай ўсишлардан қолишмасликка ҳаракат қиляпман.

- Мураббийлар асосий эътиборни нималарга қаратишмоқда?
- Машғулотлар чоғида бажараётган вазифаларимиз жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилган. Миржалол Қосимов илгари яхши футболчи бўлган ва кучли мутахассислар билан ишлаган. Шунинг учун ҳам у футболчилар билан қандай гаплашишни жуда яхши билади.
 
 
Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
манба : fcbunyodkor.com
Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА