Шанба Май 19

Анонс ва натижа

18 май(жума)
Ўзбекистон, 9-тур
18:00 Нефтчи-Шўртан
19 май (шанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Андижон-Машъал
18:00 Бухоро-Локомотив
Европа ЧЛ.Финал
23:45 Бавария-Челси
20 май(якшанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:30 Олмалиқ-Металлург
19:00 Насаф-Навбаҳор
21 май(душанба)
Ўзбекистон, 9-тур

17:00 Динамо-Бунёдкор
18:00 Пахтакор-Қизилқум

16 май (чоршанба)
Осиё ЧЛ. 6-тур

Гамба-Аделаида-0:2
Бунёдкор-Поханг-1:0
Насаф-Истиқлол-0:2
Банияс-Пахтакор-2:0

Ар-Райян-Ал-Жазира-3:4
Ал-Иттиҳод-Ал-Араби-3:2

13 май  (якшанба)
Ўзбекистон, 8-тур

Металлург–Бухоро-2:0
Қизилқум–Нефтчи-2:1

Россия, 44-тур
Кубань-Динамо-1:1
Локомотив-Спартак-0:2
Рубин-ЦСКА-3:1
Анжи-Зенит-0:2
Англия, 38-тур
Вест Бромвич-Арсенал-2:3
Тоттенхэм-Фулхэм-2:0
Сандерленд-МЮ-0:1
МанСити-КПР-3:2

Испания, 38-тур
Реал М-Мальорка-4:1
Малага-Спортинг-1:0
Вильярреал-Атлетико-0:1

Италии, 38-тур
Лацио-Интер-3:1
Наполи-Сиена-2:1
Катания-Удинезе-0:2

ЭЛЕКТРОН ОБУНА

Хамкорларимиз




Душан Савич: Демьяненко — яхши мураббий ва яхши инсон

ИнтерФУТБОЛ - Интервьюлар

Анатолий Демьненко мураббийлик қилаётган "Волинь" клуби ўз сафида "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Душан Савични қўшиб олганидан хабарингиз бор. У жамоасининг сўнгги назорат ўйинда рақиб дарвозасига 4та гол уришга муваффақ бўлди.

— Душан, сўнгги спарринг-баҳсда "Лудогорец" дарвозасига "Волинь" 6та гол урди ва сиз "покер"га эришдингиз. Рақиб шунчалик кучсиз эдими?
— "Лудогорец" ўз сафида индивидуал жиҳатдан кучли футболчиларга эга, аммо бу кеча майдонда фақат битта жамоа ўйнади — "Волинь". Бу натижа — тинимсиз меҳнатларимизнинг самараси.

— Македония ОАВларининг ёзишича, сиз "Волинь" билан шартнома имзолабсиз. Бу ростми?
— Клуб билан келишиб олганимиз рост. Шартномани расман бир неча кундан кейин имзолаймиз.

— Клубдаги илк таассуротларингиз қандай?
— Ҳозирча ижобий. Жамоада ажойиб йигитлар йиғилган ва улар мени яхши қарши олишди. Самарали меҳнат қилиш учун жамоада яхши муҳит ҳукмронлик қилмоқда.

— Мураббий билан тез тил топишиб кетдингизми?
— Ҳа, биз профессионаллармиз. Демьяненко яхши мураббий бўлишдан ташқари, яхши инсон ҳам. У ҳар бир футболчининг кўнглига йўл топишга ҳаракат қилади.

— Тил муаммоси халал бермаяптими?
— Бундай муаммони ҳис қилмаяпман. Мен рус ва инглиз тилларида сўзлаша оламан.

— Украина чемпионати ҳақида аввал эшитганмисиз?
— Терма жамоадаги шерикларим Украина чемпионати ва клубларининг Еврокубоклардаги иштироки ҳақида гапиришганди. Очиғини айтсам, Украина чемпионатида дебют қилишга шошиляпман.

— "Волинь" ҳужум чизиғида рақобат ҳазилакам эмас...
— Бу мени чўчитмайди. Аксинча қўшимча мотивация машғулотлар жараёнида ёрдам беради. "Волинь"нинг асосий таркибидан жой эгаллашга ва мухлисларни голларим билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

— "Волинь"га ўтишингизга миллий терма жамоага қайтиш учун яхши вариант сифатида қараяпсизми?
— Албатта, клубга ўтишимнинг асосий сабабларидан бири шу. "Волинь"даги ўйинларим орқали Македония терма жамоаси бош мураббийининг ҳам ишончини қозонаман, деган умиддаман.

Манба: www.ua-football.com    uff.uz
Мулоҳаза
Янгисини қўшиш Қидирув RSS
Изоҳ қолдириш
Исм:
Email:
 
Мавзу:
 
Илтимос сиздан, юқорида кўрсатилган расмдаги белгиларни берилган қаторга киритинг.
САЙТ ЎЗБЕКИСТОНДА